Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

11.02.2016

Сўнгги 30 йилдаги трансфер рекордлари

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 169
Сўнгги 30 йилдаги трансфер рекордлари

Қишки трансфер ойнаси ҳам ёпилди. Хитой клублари эса шов-шув кўтаришда давом этишмоқда. Хитойликлар трансфер рекордини янгилай олармикан? Биз сўнги 30 йилдаги трансфер рекордлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.
8,0 млн.евро. Роберто Донадони (Италия) «Аталанта» - «Милан» 1986 йил
1986 йилда «Милан» клуби «Аталанта»дан Роберто Донадонини 8 млн.еврога ҳарид қилиб, трансфер рекордини ўрнатган эди.
9,0 млн.евро. Алдаир (Бразилия) «Бенфика» - «Рома» 1990 йил
Рекорд 4 йилдан кейин қулади. Бу сафар Италиянинг бошқа бир клуби «Рома» янги рекордчи жамоага айланди. Бразилиялик Алдаир «Бенфика»дан римликлар сафига 9 млн.евро эвазига йўл олган эди.
16,5 млн.евро. Жанлука Виалли (Италия) «Сампдория» - «Ювентус» 1992 йил
Орадан икки йил ўтгач, рекорд трансфер деярли икки баробарга кўпайди. «Ювентус» «Сампдория»дан Жанлука Виаллини 16,5 млн.еврога сотиб олди. Бу Турин клуби учун фойдали ҳарид бўлган эди.
17,5 млн.евро. Деннис Бергкамп (Голландия) «Аякс» - «Интер» 1993 йил
Катта саҳнада яна италян клублари. Миланнинг «Интер» клуби «Аякс»дан «учмас голланд» Деннис Бергкампни олиш учун, Амстердамликлар ҳисоб рақамига 17,5 млн.евро ўтказиб берди. Натижада Бергкамп энг қимматбаҳо футболчига айланади.
21,0 мнл.евро. Алан Ширер (Англия) «Блекберн» - «Ньюкасл» 1996 йил
Алан Ширер Англия чемпионлигини қўлга киритгач, «МЮ»нинг эмас, «Ньюкасл»нинг таклифини қабул қилганлиги кўпчиликни ажаблантирган эди. «Қарғалар» футболчи учун 21 млн.евронинг баҳридан кечишди. Ширер бу пулларни тўлалигича оқлади.
28,0 млн.евро. Роналдо (Бразилия) «Барселона» - «Интер» 1997 йил
1996 йилда «Олтин тўп»ни қўлга киритган бразилиялик Роналдо «Барселона»ни «Интер»га аламштирди. Миланликлар Каталонияликларга «феномен» учун 28 млн.евро тўлашди. Роналдо Италияда 5 мавсум ҳаракат қилди ва жароҳатлардан «боши» чиқмади.
31,5 млн.евро. Денилсон (Бразилия) «Сан-Паулу» - «Бетис» 1998 йил
Бир йилдан сўнг Испаниянинг камтарона «Бетис» жамоаси бутун футбол жамоатчилигининг диққат эътиборини ўзига қаратиб, «Сан Паулу»дан Денилсонни сотиб олди. Яна қандай нархга денг. 31,5 млн.еврога. Бунақа маблағга футболчи сотиб олишни ўша пайтда грандлар эплай олмаётган бир паллада, Андалусияликлар бунинг уддасидан чқиишади.
45,0 млн.евро. Кристиан Вьери (Италия) «Лацио» - «Интер» 1999 йил
1999 йилда Кристиан Вьери «Лацио»дан «Интер»га йўл олди. Милан клуби ҳужумчи учун 45 млн.евро тўлади. Таъкидлаш жоизки, Кристиан ўзи учун сарфланган пулларни оқлай олди.
60,0 млн.евро. Луиш Фиго (Португалия) «Барселона» - «Реал» 2000 йил
2000 йилда испан нашрлари катта сенсация ҳақида бонг урушди. «Барселона» етакчиси Луиш Фиго «Реал»га 60 млн.еврога сотиб юборилди. Каталониялик мухлислар шокда. Португалиялик футболчи «Реал»да 5 мавсум тўп суриб, 60 млн.ни центларигача оқлаб кетди.
73,5 млн.евро. Зайниддин Зидан (Франция) «Ювентус» - «Реал» 2001 йил
Сўнгги 50 йилликнинг энг кучли футболчиси, футбол даҳоси Зайниддин Зидан 2001 йилда Туринни Мадридга алмаштирди. Албатта рекорд суммадаги трансфер эвазига. «Реал» «Ювентус»га ярим ҳимоячи учун 73,5 млн.евро маблағ тўлади ва бу тўлови учун ҳеч қачон афсусланмади.
94,0 млн.евро. Криштиану Роналду (Португалия) «Манчестер Юнайтед» - «Реал» 2009 йил
Зиданнинг рекорди 8 йилдан кейингина қулади. Перес «Реал»га қайтганидан сўнг, зудлик билан «МЮ»дан Криштиану Роналдуни 94 млн.еврога харид қилди. Ронни ҳам юқоридаги футболчилар сингари ўзи учун сарфланган ҳаражатларни тўлалигича оқлади ва оқлашда давом ҳам этмоқда.
Юсупов Фурқат

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar