Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

11.02.2016

«Қалдирғоч»нинг баланд парвози

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 163
«Қалдирғоч»нинг баланд парвози

«Бунёдкор» Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига йўл олди. Ажойиб. Аммо бу йўлланма қандай ўйин ва энг муҳими - қандай таркиб эвазига қўлга киритилгани икки ҳисса ажойиброқ бўлса керак. Ўйин ва таркиб билан бирга, эътиборингизга яна бир фактни ҳам ҳавола этишни жуда истардик - «Бунёдкор» ҳали ҳеч бир ўзбек клубининг қўлидан келмаган ишни қаторасига икки марта амалга оширишнинг уддасидан чиқди. «Қалдирғочлар» кетма-кет иккинчи йилдирки, Чемпионлар Лигаси «плей-офф» баҳсида ғалаба қозонмоқдалар. Яна бир шундай клубни биласизми?

Баҳс олдидан

Биз шу вақтга қадар араб иқлимининг ноқулай томонлари ҳақида кўп гапирганмиз, мағлубиятларга сабаб сифатида келтирганмиз. Агар «Ал-Шабаб»га ҳам баҳона топиш зарурияти бўлса, узоқ ўйланиши шарт эмас - Ўзбекистондаги ноқулай об-ҳавони рўкач қилиб қўйиш кифоя. Бир кунгина олдин юртимизда баҳорий кайфият ҳукм сурган бўлса, «Бун-ёдкор» - «Ал-Шабаб» ўйинида росмана қиш гувоҳига айландик. Қор ҳам ёғди, совуқ ҳам бўлди. Бу эса иссиқ иқлимга кўниккан араб футболчиларига анча қийинчилик туғдириши турган гап.

Агар арабларга мағлубият учун баҳона керак бўлса, биз «Бунёдкор»нинг ғалабасини об-ҳаво ёки яна нимагадир боғлашни асло истамаймиз. «Қалдирғочлар» бу муваффақиятни аввало, жамоавий ўйин, яхши тактика ва албатта, ёш футболчиларнинг иқтидори-ю иштиёқи эвазига қўлга киритдилар.

Таркиб

Сергей Лушан бу учрашувга кутилмаган ва анча ғалати таркибни танлади. Умуман, бу мураббий тажриба қўллашдан қўрқмаслигини биламиз, кўп кўрганмиз. Гарчи ҳар доим ҳам бу тажрибалар кутилган натижани келтиравермаса-да, Лушан - анча дадил мураббий. Шу сабабли ҳам Сато Миноридек футболчини 80-дақиқага қадар чигалёзди машқларини бажариш учун майдон четига таклиф этишдан қўрқмади.

Унинг ҳужум ортидаги ўрни эса Осиёнинг энг яхши ёш ўйинчиси - Достонбек Ҳамдамовга топширилди. Умуман, ўйинни илк дақиқалардан бошлаган ёш футболчи ёлғиз у эмас эди. Шу куни «Бунёдкор» асосий таркибидаги 6 нафар ўйинчи (!) ҳали 20 ёшга тўлмаганди. Бу - дадил қарор. Камига икки марказий ҳимоячи ҳам мана шу ёшлар сирасига киришини инобатга олсак, Лушан қай даражада дадил мураббий эканини ҳам ўйлашга қўрқади киши. «Ал-Шабаб»га қарши кечган ўйинда айнан шу дадиллик 2-дақиқадаёқ тезкор гол урилишига олиб келган бўлса, не ажаб...

Ўйин

Учрашувдаги дастлабки гол жуда тез ва энг муҳими - осонгина урилди. Аввалига Достонбек Ҳамдамов ўнг қанотдан тезлик билан олдинга ўтиб кетди ва узоқ ҳамда ноқулай масофадан зарба йўллади. Зарба анча хавфли эди, аммо «Ал-Шабаб» дарвозабони уни бартараф этишга муваффақ бўлди. Бироқ дарвозабоннинг уриниши ҳимоячилар томонидан қўлланмаса, бирор наф чиқиши жуда қийин. Қайтган тўпни тезда «Бунёдкор» футболчилари яна эгаллаб олдилар ва Зуаги-Ҳамдамов жуфтлигининг ажойиб тўп ошириши оқибатида Элдор Шомуродов қулай имкониятга чиқарилди. Ёш ҳужумчининг зарбаси эса аниқ бўлди - 1:0.

ГОЛДАН ГОЛГАЧА

«Ал-Шабаб»га қарши кечган баҳс шуниси билан ёдда қолдики, голдан голга қадар бўлган ўйин деярли бир хил кўриниш олди. Ҳар икки жамоа ҳужум ташкил қилишга уринди, аммо буни ҳаддан зиёд эҳтиёткорлик билан амалга оширди. Шу сабабли иккинчи гол урилгунга қадар бирор кескинроқ вазият ҳам кўрмадик.

«Ал-Шабаб»дан фарқли ўлароқ, «Бунёдкор» мана шу «турғунлик даври»да ҳам яхшироқ кўринди. «Қалдирғоч»лар тўп оширишда камроқ хатога йўл қўйишди ва ҳимояда ҳам тартибли ўйин намойиш қилдилар. Шу ўринда марказий ҳимояга алоҳида урғу берсак. Яхши биламиз, одатда бу чизиқда кўпинча тажрибали футболчиларга ишонч билдирилади. Жуда бўлмаса ёш ҳимоячининг ёнига албатта, тажрибали ўйинчи шерик сифатида қўйилади. Аммо «Бунёдкор» мураббийлар штаби «Ал-Шабаб»дек клубга қарши Рустам Ашурматов ва Жавлон Мирабдуллаев жуфтлигини туширишдан қўрқмади. Ўз навбатида, бу ҳимоячилар ўз ёшларига нисбатан анча ишончлироқ ўйин намойиш этишганини таъкидлаш лозим.

Иккинчи тўп ҳам худди биринчиси сингари кутилмаганда киритилди. Ҳар ҳолда, бизда шундай таассурот қолди. Акром Комилов ўз қанотида олдинга ўтиб бориб, тўпни жарима майдончасига ошириб берган вазиятда «Ал-Шабаб»нинг нақ уч нафар ҳимоячиси унинг йўлига тўғаноқ бўлиши мумкин эди. Аммо улар тўпга улгуролмадилар ва Элдорда зарба бериш учун қулай имконият юзага келди. У яна бир бора бундан 100 фоизли самара чиқарди - 2:0.

ГОЛЛАРДАН СЎНГ

Агар ҳакамнинг қўлида соат ва ҳуштакдан ташқари яна яқин келажакни кўрсата оладиган қурилма ҳам бўлганида, балки ўйинни мана шу ерда - Элдор иккинчи голини урган 35-дақиқада якунлаб қўя қоларди ва биз ҳам нақд 55 дақиқа вақт тежармидик...? Ҳозир бу вақт давомида қандай ишларга улгуришимиз ҳақида гапиришни истамаймиз, аммо шуни айта оламизки, бахтимизгамикан ёки бахтга қарши - ҳозирча бундай қурилма йўқ. Умуман, бу фантастика.

Ушбу фантастика ҳақида сўз очишимизнинг боиси эса шундаки, иккинчи голдан сўнг ўйин охирига қадар эътиборга арзирли деярли ҳеч нарса кузатилгани йўқ. «Бунёдкор» икки голдан сўнг анча хотиржам тортди ва рақиб яна хато қилишини кутишдан чарчамади. «Ал-Шабаб» эса вазиятни ўнглаш учун «вагон-вагон» вақтга эга бўлса-да, нима учундир ундан фойдаланишга кўп ҳам ошиққани йўқ. Ё «Бунёдкор» бунга имкон бермади ёки об-ҳаво. Нима бўлганда ҳам, араблар биринчи бўлим охиридаёқ тақдирга тан бериб қўйишди.

Бундай жамоа эса яхши биламиз-ки, ОЧЛда ўйнашга мутлақо ҳақли эмас...

ЎЙИН ҲАҚИДА

«Бунёдкор»нинг бу баҳсдаги иштироки учун баҳо қўйиш керак бўлса, 10 баллик тизимда бемалол 8 қўйган бўлардик. Жамоа ҳимояда тартибли ўйин намойиш қилди, ҳужумда эса яратилган вазиятлардан фойдалана олди. Шунингдек, ярим ҳимоя ҳам Шокир Зуаги бошчилигида энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди.

Аммо шу билан бирга баъзи жиҳатларга эътибор қаратиш ҳам зарар қилмади. «Бунёдкор» ўтган йилги мавсумни ҳам мана шундай ажойиб ўйин билан бошлаган эди. Бироқ кейинчалик ўша «қалдирғочлар»дан фақат соя қолди ва гуруҳда бирорта ғалаба қўлга киритилмади. «Бунёдкор» томонидан «Ал-Шабаб»га қарши кечган баҳснинг иккинчи бўлимида намойиш этилган сустроқ ўйин ўтган мавсумни ёдга сол-ган бўлса, ажабланмаймиз. Жамоага вазиятларни охирига қадар олиб бориш хусусияти етишмаётгандек туюлмоқда. Масалан, иккинчи бўлимнинг 74-дақиқасида ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилиш учун яхши имконият юзага келган эди. «Ал-Шабаб»нинг аксарият футболчилари олдинга ўтиб кетган ва ҳимоя анча заифлашиб қолганди. Ўша вазиятда ерлатиб ўзаро «пас» ташлашиб, ҳужумни ривожлантириш мумкин эди. Бироқ бунинг ўрнига нимагадир тўпни жарима майдончаси томон ҳаволатиб оширишни маъқул кўрдилар. Натижада Элдор Шомуродов бош билан ўйнашда анча тажрибасизлик қилди ва қулай вазият бой берилди. Ёки 86-дақиқада Шаҳзодбек Нурматовда юзага келган имкониятни олиб кўрайлик. Ҳужумчи тўпни ўзига яхшироқ ўнглаб олганида, ҳужум хавфлироқ кўриниш олиши мумкин эди. Аммо бу вазият ҳам осонликча йўққа чиқди. Истардикки, «Бунёдкор» мана шундай хатоларга камроқ йўл қўйса. Ахир клуб ўзи истаса анча яхшироқ ўйин намойиш эта олишини кўриб турибмиз-ку...

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar