Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

11.02.2016

Флорентино Перез: «Шундоқ ҳам энг зўр жамоамиз»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 188
Флорентино Перез: «Шундоқ ҳам энг зўр жамоамиз»

Маълумки, ФИФА «Реал» клубини янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум этди. Хабарларга кўра, жамоа балоғатга етмаган футболчиларни ўз сафига жалб этишда қоидаларга риоя қилмаганлиги учун шундай жазога лойиқ кўрилган. «Можароли» трансферлар рўйхатидан бош мураббий Зайниддин Зиданнинг 2 нафар ўғли - 20 ёшли Энцо ва 17 ёшли Лука ҳам жой олишган. ФИФА вакиллари хулосаларига кўра, улар Франция фуқароси бўла туриб, 2004 йили «Реал» сафига қўшилишган. Ваҳоланки, ўша пайт Зиданлар оиласи Испанияда доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлмаган. France Football мухбири ва «Реал» президенти Флорентино Перес ўртасидаги суҳбат айнан шу мавзу билан бошланди.

«Бу шунчаки, англашилмовчилик»

- ФИФАнинг «Реал»га қарши қарорини қандай қабул қилдингиз?

- Аввалига ғоят ҳайрон қолдим ва буни шунчаки, англашилмовчилик ўрнида кўрдим. Чунки жамоанинг жазоланишига сабаб бўлганлар рўйхатида Зиданнинг фарзандлари ҳам бор. Ахир Зизу ва унинг оиласи 2001 йилдан буён Испанияда истиқомат қилаётгани ҳаммага маълум-ку...

- Унда сизни нимада айблашмоқда?

- Низомнинг 3та бандига амал қилмаганликда. Биринчиси - ёш футболчилар федерал лицензиясиз ўйнаш ҳуқуқига эга эмаслар. Иккинчиси - клуб ҳар қайси футболчининг карточкасини федерацияга жўнатиши лозим. Учинчиси - жамоа хорижлик ҳар бир ёш футболчини ФИФАнинг махсус рухсати билан ўз таркибига олиши мумкин. Энг қизиғи, биз ушбу талабларни тўлиқ бажармаганмиз!

- Хўш, ҳозирда ФИФА билан қандай муносабатдасиз?

- «Реал» - 1904 йили ФИФАнинг тузилишида жонбозлик кўрсатган ташкилотчилар орасидаги ягона клуб! Мана шунинг ўзиёқ ФИФАга муносабатимизни ифодалаб беради. Биз дунёнинг 70тадан ортиқ мамлакатида турли ижтимоий лойиҳаларни ташкил этиб, уларни молиялаштирамиз. «Реал»­ни болалар ҳуқуқини бузганликда айблаш - бўҳтон! Зеро, болаларга ҳар томонлама ёрдам бериш фаолиятимизнинг бош мезони саналади. Ҳозирги кунда 400тадан ортиқ дастур орқали 40000 нафардан кўп ёш болага яқиндан кўмак беряпмиз.

- ФИФА жамоангизни 2016 йилнинг ёзги ва 2017 йилнинг қишки трансферлар мавсумида харид қилиш ҳуқуқидан маҳрум этди. Боз устига, сўнгги «дарча»да ҳам ҳеч кимни сотиб олмадинглар. Бу ўйин савиясига салбий таъсир ўтказмайдими?

- Йўқ, албатта. Ҳаттоки, тақиқ ҳам бизга зарар келтирмайди. Чунки таркибни кучайтиришга эҳтиёж сезмаяпмиз. Шундоқ ҳам дунёдаги энг зўр жамоамиз! Қолаверса, энг яхши мураббийга эгамиз.

«Зидан учун раҳмат ўэшитяпман»

- Зиданнинг мураббийлик лавозимини эгаллаши қандай ҳиссиётлар уйғотди?

- Ҳаммаси 2001 йили уни «Реал»нинг янги футболчиси сифатида таништирганимдагидек. Балки бунга ишонмассиз, лекин ҳозир ҳам одамлар мени кўчада тўхтатиб, алоҳида миннатдорчилик изҳор этишади: «Зиданни бизга совға қилганингиз учун, буюк футболчининг ўйинларидан «Сантьяго Бернабеу»да завқ олиш имкониятини яратганингиз учун сизга раҳмат, президент!» Зизу футболчи сифатида «Реал» тарихидан жой олди. Энди мураббий ролида ҳам шундай қилади. Чунки у - буюк... «Реал»да!

- Зиданнинг мураббий бўлиш ния­тидан қачон воқиф бўлгандингиз?

- Зайниддин футболчилик фаолия­тини якунлаган пайт бундай фикр хаёлимда ҳам йўқ эди. Бироқ у 2012 йили тўсатдан устозликка қўл уриш ниятини билдирди. Вақти келиб Зидан «Реал»ни бош мураббий сифатида бошқаришини ўша заҳоти тушундим. Маъмурият бош мураббийни алмаштиришга қарор қилгач эса, дарҳол қўнғироқ қилдим.

- У қандай жавоб қайтарди?

- Ҳеч иккиланмай розилик берди. Қатъий ва ишонарли тарзда.

- Зиданнинг тажрибасизлиги сизни хавотирга солмадими?

- Асло. Ҳа, «Реал»да ишлаш жуда қийин. Мураббий улкан нуфузга эга бўлиши шарт. Шу сабабли ҳам, футбол тарихидаги энг буюк ўйинчилардан бирини танладик.

- Унинг албатта, муваффақият қозонишига шунчалик ишонишингиз асоси нима?

- Чунки Зизу доимо юксак марраларни кўзлайди. Ғалабадан бошқа натижа уни сира қониқтирмайди. Дейлик, ўйинчи сифатида келганидаёқ «Реал»нинг савияси кўтарилганди. Ҳозир ҳам унинг қудратига шубҳа қилмайман. Мана, бош мураббийликка тасдиқланиши билан нафақат футболчилар, балки мухлислар ҳам ижобий томонга ўзгаришди. «Бернабеу»га боринг - ўзингиз гувоҳ бўласиз...

- Демак, айтиш мумкинки, Мадридда Зиданга ҳеч ким тош отмайди...

- Ҳақиқат шуки, халқ уни севиб қолган. Футболда кимнидир севиб қолиш нимани англатади? Фақат уни майдонда кўриш учунгина чипта харид қилишни. Мухлислар Зизунинг тўп билан қандай муомала қилишини, бир нигоҳи ёрдамида бутун жамоани қойилмақом бошқаришини 5 йил кузатишди. Кўпни кўрган мухлислар Зидан тимсолида Альфредо ди Стефанони кўрадилар. Улар авваллари «Мен ди Стефано ўйинларини кўрганман», деб мақтанишарди, Энди бу ибора шакли бироз ўзгарган: «Мен Зидан ўйинларига гувоҳ бўлганман».

- Унинг бош мураббий курсисидаги илк ўйинлари хусусида нима дейсиз?

- Зидан жамоага шунчаки, ғалаба эмас, чиройли, мафтункор ва мазмунли ўйинлар кераклигини яхши билади. Буни футболчиларга «Буюк артист»дан яхшироқ яна ким тушунтира олади? Халқнинг хоҳиш-иродасини ким етказа олади? Мана, саволингизга жавоб.

- Маълумки, «Реал»да мураббийни узоқ ушлаб турмайдилар. Зидан бундан мустасноми?

- «Реал»да ҳеч кимга осон эмас. Айниқса, мураббийларга. Шу сабабли, эртами-кеч, уларнинг футболчиларга таъсири сустлашиб қолади. Эслатиб ўтаман, ЕЧКнинг дастлабки 5та соврини (1956-1960 йиллар) «Реал»га насиб этган. Лекин шундай йирик муваффақият даврида ҳам жамоа бош мураббийни 3 марта алмаштирган. Албатта, устозлар қўнимсизлиги қачондир барҳам топиши керак. Умид қиламанки, бу тарихий ўзгаришни Зидан бошлаб беради.

«Бенземанинг айбдор эканлиги аҚлга сиҒмайди»

- Келинг, энди мавзуни Франциянинг бошқа бир вакилига бурайлик. Матьё Вальбуэна можароси бўйича терговга чақирилган Карим Бенземани фаоллик билан қўллаб-қувватладингиз. Бунинг боиси...?

- Чунки у ажойиб инсон ва иқтидорли футболчи. Карим 2009 йили Мадридга келганидан буён бирор ножўя ишга қўл урмади. Мисол учун, клуб ходимлари, мураббийлар ёки футболчилар билан тортишгани, низога борганини кўрганим йўқ. Хуллас, Карим ўз вазифасини виждонан адо этмоқда. Унинг Испания чемпионатидаги 7 йиллик фаолияти давомида атиги 7та сариқ карточка олгани ҳам фикримга исбот. Умуман, шахсий фикримча, Бензема иқтидор жиҳатидан Роналду ва Зидан билан ёнма-ён туради. У ҳақда яна нималарни эшитишни хоҳлайсиз? Биз футболчимизни қўллаб-қувватладик ва доимо шундай қиламиз. Бенземанинг яхши йигит эканлигига шубҳа қилмайман. Шунингдек, ўз дўсти - Матьё Вальбуэнага ёрдам бермоқчи бўлганига ҳам.

- Бордию, Франция суди Бенземанинг айбдор эканлигини тасдиқласа ҳам, футболчи «Реал»даги фаолиятини давом эттирадими?

- Уни айбдор сифатида тасаввур ҳам қилолмайман. Бошқа гап йўқ.

- Францияда «ПСЖ» фанатлари Криштиану Роналдуни интизорлик билан кутишмоқда...

- Бунда ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Ахир Роналду - дунёнинг энг яхши футболчиси, «Реал» етакчиси! У буюк ди Стефанонинг вориси ва бу ерда ўзини яхши ҳис қилмоқда. Шундай экан, Мадриддан ҳеч қаерга кетмайди. Мантиқан айтсам, энг яхши футболчи энг яхши жамоага лойиқ!

- Инглиз лигасининг ТВ билан имзолаган фантастик шартномасига муносабатингиз қандай?

- Шуни айтмоқчиманки, «Реал» 11 йилдан буён дунёдаги энг сердаромад жамоа бўлиб келмоқда. Бундай муваффақиятга эришиш осон эмас. Ахир биз ТВ томонидан беқиёс шарт­номалар таклиф этиладиган, дунёнинг турли бурчакларидан миллиард­лар оқиб келадиган Англияда эмасмиз. Клубимиз - жамоатчилик ташкилоти. Яъни низомимиз қандайдир саховатли бойваччадан маблағ олишимизга изн бермайди. Шу сабабли, жамоани ўта аниқлик

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar