Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

10.02.2016

Футзал-2016. Мусобақани ғалаба билан бошладик

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 296
Футзал-2016. Мусобақани ғалаба билан бошладик

Ўзбекистон футзал терма жамоаси пойтахтимиздаги Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлади.
Саудияга қарши ўйиннинг биринчи бўлимида вакилларимиздаги кучли ҳаяжон сезилиб турди. Футзалчиларимиз ўз ўйинларини намойиш қила олишмади. Ақсинча, саудияликлар жуда яхши ўйин намойиш қилишди. Рақибларнинг бир нечта зарбаларини Рустам Умаров қайтаришга муваффақ бўлди. Бўлим тугашига 3 дақиқа қолганида Даврон Чориев ҳимоячиларнинг хатосидан фойдаланиб, дарвозани ишғол қилди.
Иккинчи бўлим бошида эса Саудия ҳисобни тенглаштирди. Шундан кейин вакилларимиз тезда ўзларига келишди ва кетма-кет иккита гол уришди. Саудияни ҳисобни биттага қисқартирганига қарамай, Ўзбекистон яна иккита гол урди ва ўйин тақдирини ўз фойдасига ҳал қилди.
Футзал бўйича Осиё чемпионати, "А" гуруҳи, 1-тур
ЎЗБЕКИСТОН - САУДИЯ АРАБИСТОНИ 5:2
Голлар: Даврон Чориев (17), Жамолиддин Шарипов (25), Дилшод Раҳматов (26), Артур Юнусов (30), Константин Свиридов (33) - Суфёний (23), Жоҳар Зафир (27)
Ўзбекистон: 1.Рустам Умаров, 7.Дилшод Раҳматов, 8.Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов, 14.Константин Свиридов
Захира: 2.Дилшод Ирсалиев, 3.Нодир Элибоев, 4.Феруз Фахриддинов, 5.Даврон Чориев, 6.Жавлон Аноров, 9.Андрей Шлёма, 10.Жамолиддин Шарипов, 12.Акмал Ҳазратқулов, 13.Клим Тюгаев
Саудия Арабистони: 1.Талал Солиҳ, аш-Шеҳрий, 4.Ароан Нафов Муборак, 9.Моаз Муҳаммад ал-Асирий, 12.Фарис Фаҳад ал-Малеҳ, 14.Эссам Атиаҳ Суфёний
Захира: 2.Асъад Носсир ас-Саъд, 3.Сайид Муборак ас-Салулий, 5.Али Ёсин ал-Кудусий, 6.Яҳё Али аш-Шуҳрий, 7.Жоҳар Зафир Жмаҳ, 8.Далбуҳ Язид Муҳаммад, 11.Файсал Султон ас-Султон, 13.Эйҳаб Коссир ас-Саъд

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar