Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

10.02.2016

“Машъал” мухлиси: Элдор Шомуродовдан мамнунмиз

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 174
“Машъал” мухлиси: Элдор Шомуродовдан мамнунмиз

Воҳа футболи бугунда юртимизда аллақачон ўзини ўрнини топиб улгурди. Олий-лигамизда бугунга келиб “Насаф”, “Машъал”, Шўртан” жамоаларимиз ҳар қандай рақибга қарши майдонга тушиб бемалол ҳисоб – китоб қила олади.

Кечаги ОЧЛ плей офф ўйинида бизни хурсанд қилган воқеа – бир неча йиллар олдин “Машъал” академиясида тобланган, футболнинг сир асрорларини газчилар шаҳрида ўзлаштирган ёш иқтидор соҳиби, Шомуродовлар сулоласиниг кенжа вакили – Элдор Шомуродовнинг майдондаги ҳаракатларидир.

Кеча ажойиб дубл қайд этиб, “Бунёдкор” жамоасининг бу йилги ОЧЛ мусобақасининг тўлақонли аъзосига айлантирди. Энди яна ушбу мусобақада юртимиз шарафини тўртта жамоа ҳимоя қилишини таъминлади. Бу биз футбол ишқибозлари учун қувончли воқеадир.

“Бунёдкор” жамоасига нисбатан ушбу баҳсдан олдин юртимиз футбол мухлислари орасида хавотир ҳам бор эди. Чунки ҳали ички чемпионатимиз бошланмай туриб, шундай маъсулиятли ўйинда майдонга тушиб, ижобий натижа кўрсатишни ўзи бўлмайди, аммо ҳаммаси яшил майдонда ҳал бўлди. Ўйиннинг дастлабки дақиқасидан яхши старт олган “қалдирғочлар” дастлабки бўлимнинг бошидаёқ аниқроғи 2-дақиқада Дубайликлар жамоаси дарвозасини ишғол қилдилар.

Бу пайтда “Бунёдкор”нинг тунислик футболчиси Шакер Зуаги ҳужумчимизга тўпни жуда қулай тарзда етказиб берганди ва бу имкониятдан Элдор унумли фойдаланиб, учрашувдаги ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Ўйин бошланишидан гол ўтказиб юбориб, қийин ахволда қолган “Ал-Шабаб” футболчилари ҳужумга зўр беришди аммо ҳар сафар улардан омад юз угирди аксинча “Бунёдкор” яхшироқ ҳаракат қилди ва ўйин мобайнида устунлик “қалдирғочлар” томонида булди. Ўйин суратини тушурмай ҳаракат қилган Лушан шогирлари 35-дақиқага келиб биразилиялик мутахасис жамоасини иккинчи бор ранжитиб, қийин аҳволга солиб қўйдилар.

Бу пайтда чап қанотдан Акромжон Комилов рақиб жарима майдони ичига ерлатиб Шомуродивга ажойиб пасни амалга оширди ва ўз навбатида футболчимиз ҳам рақиб дарвозасини яна аниқ нишонга олишда адашмади. Бутун ўзбек футболи мухлисларига бир олам қувонч ҳадая этган “Бунёдкор” футболчиларига биз ҳам миннатдорчилик изҳор этамиз.

“Бунёдокор” жамоасига ҳамда “Машъал” академиясининг тарбияланувчилари бўлган – Элдор Шомуродов ва Отабек Шукуровларга янги масумда улкан омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Дилшод Сафаров.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar