Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

10.02.2016

Хосе Мария Мендез: «Саудия Арабистони 25 дақиқа давомида биздан яхши ўйнади»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 149
Хосе Мария Мендез: «Саудия Арабистони 25 дақиқа давомида биздан яхши ўйнади»

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди. Ўзбекистон бош мураббийи Хосе Мария Мендез ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Мен бугун фақат якуний натижадан қониқдим. Тан олиш керак, 25 дақиқа давомида Саудия Арабистони биздан кучлироқ ўйнади. Биринчи бўлимда рақиб имкониятлардан фойдаланганида ҳисоб бутунлай бошқача бўлиши мумкин эди. Биз бўлимда жуда ёмон ўйнадик. Саудия кучли ўйнади. Биринчи бўлимда йигитлар ўзларига ўхшамади. Иккинчи бўлимда яхши ўйнамадик, аммо нисбатан тартибли ўйнадик ва якунда ғалаба қозондик. Тўпни назорат қилишда муаммоларга дуч келдик. Саудия Арабистони таркибида жуда тез ва яхши ўйнайдиган футзалчилар борлиги билардик. Турнирда ижобий натижага эришишни истасак, ўз ўйинимизни яхшилаб боришимиз керак.
- Биринчи бўлимдаги суст ўйиннинг сабаби нимада?
- Албатта, Саудияга қарши ўйинда бизда паслар бўйича муаммолар бор эди. Агар солиштирадиган бўлсак, бугун 13та узатмаларда хато юзага келди. Бу кечирилмайдиган ҳолат. Саудия яхши ўйнади. Ўз уйимизда ўйнаётганимиз учун масъулиятнинг катталиги туфайли яхши ўйнай олмагандирмиз. Учрашув бошланиши олдидан тезроқ гол уриб, ҳисобда олдинга чиқиб олишимизни таъкидлагандим. Бу ишни фақат иккинчи бўлимда амалга ошира олдик холос. Қисқа қилиб айтгада, бугун ёмон ўйнадик.
- Қирғизистонга қарши ўйинга жамоа қандай тайёргарлик кўради? Кейинги ўйинда жамоа ишқибозларнинг босимини енгиб ўта оладими?
- Ишқибозлар зални тўлдиришди. Бу ёқимли. Ҳар қандай ҳолатда стадион тўла бўлишини истардим. Бу ҳолат бизга ижобий таъсир кўрсатиши керак. Қирғизистон билан жуда кўп марта ўйнаганмиз. 2014 йилда Вьетнамдаги Осиё чемпионатида 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганмиз. Қирғизистонга қарши ўйинда бугунги нисбатан яхширқ ўйнашимиз керак.
- Терма жамоамиз сафида яхши ўйин кўрсатган футболчини ажратиб кўрсата оласизми?
- Биринчи бўлимда барча ёмон ўйнади. Танаффусда бир-биримизга бақирмасдан жамоа сифатида олдинга ўтиб, ҳужум ташкил қилишимиз кераклигини айтдим. Иккинчи бўлимда жамоа ғалаба учун интилаётганини кўрсатиши керак эди. Бу мен учун муҳим.

- Нима учун гол ҳисобга олинмади?
- Ўша вазиятда бутун стадионга қараб мен ҳам гол деб ўйладим. Ёнимда ўтирган футзалчи ҳам гол бўлганини таъкидлади. Танаффусда такрорий лавҳа орқали гол бўлганини кўрдик. Бу муҳим эмас. Муҳими биз ғалаба қозондик.
- Нодир Элибоев яхши формада эмасми?
- У иккинчи бўлимда майдонда энг яхшиларидан бири бўлди. У ўз характерини кўрсата олди. Умуман олганда, бир икки нафар футзалчиларимиз саудияликлар томонидан ёпиб қўйилди, уларда нафас олиш учун имконият бўлмади. Нодир эса улардан фарқли равишда бундай вазиятдан чиқиб кета олди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar