Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

10.02.2016

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлади

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 169
Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлади

Футзал бўйича Осиё чемпионати-2016 гуруҳ босқичи доирасида “А” ҳамда “В” гуруҳида биринчи тур учрашувлари ўтказилди.

Хосе Мария Мендез бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси турнирдаги дастлабки ўйинини ғалаба билан бошлади. Дастлабки бўлимда Саудия Арабистони терма жамоаси мусобақа мезбонларига муносиб қаршилик кўрсатган бўлсада, иккинчи бўлимда ўзбекистонликлар тажриба ва маҳорат бобида рақибдан анча устун эканлигини намойиш қилди. Савиядаги устунлик якуний ҳисобда ҳам ўз аксини топди – 5:2.

“А” гуруҳидаги бошқа учрашувда Ливан ҳамда Қирғизистон терма жамоалари ўзаро 4:4 ҳисобида дуранг қайд этди.

“В” гуруҳида ўтказилган ўйинларда Эрон ҳамда Ироқ терма жамоалари рақиблари устидан ишончли ғалабага эришди. Ироқ терма жамоаси Хитой дарвозасига 6 тўп киритиб, ўз дарвозасидан бир бора тўп олиб чиққан бўлса, мусобақа фаворити Эрон дебютант Иорданияга қарши ўйинда жавобсиз 6 гол уришга эришди.

Учрашувларда қайд этилган ҳисоблар ва гуруҳдаги вазият билан ЎФФ расмий сайтининг “Турнирлар” бўлимидаги махсус саҳифа орқали танишиш мумкин.

Футзал, Осиё чемпионати. 1-тур
Ўзбекистон - Саудия Арабистони - 5:2
Голлар: Чориев (17), Шарипов (25), Чориев (26), Юнусов (30), Свиридов (33) - Суфиёний (24), Жума (26)
Ўзбекистон: Рустам Умаров, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Константин Свиридов
Захира: Дилшод Ирсалиев, Нодир Элибоев, Феруз Фаҳриддинов, Даврон Чориев, Жавлон Аноров, Андрей Шлема, Жамолиддин Шарипов, Акмал Ҳазратқулов, Клим Тюгаев
Саудия Арабистони: Тала Солиҳ, Ароан Наваф, Моат Муҳаммад, Фарез Фаҳад, Иссам Атиаҳ
Захира: Асад Носир, Саид Муборак, Алиёсин Алкудиси, Яҳё Али, Жавҳар Зафер, Далбу Язид, Файсал Султон, Еиҳаб Носир.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar