Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

10.02.2016

Кучли бешликнинг "бозори"га нигоҳ ташлаймиз

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 148
Кучли бешликнинг "бозори"га нигоҳ ташлаймиз

Англия премьер-лигаси

Харажат миқдори - 247,29 млн. евро

Даромад миқдори - 90,745 млн. евро

Энг кўп сарфлаган клуб - «Ньюкасл» (38,9 млн. евро)

Энг кўп даромад олган клуб - «Челси» (28,4 млн. евро)

Энг қимматбаҳо трансферлар - Жаннелли Имбула («Порту»дан «Сток Сити»га, 24,25 млн. евро); Байе Умар Ньяссе («Локомотив»дан «Эвертон»га, 17,9 млн. евро); Жонжо Шелви («Суонси»дан «Ньюкасл»га, 16 млн. евро)

Англияда одатда трансферлар айланмасининг катта ҳиссаси ёзги даврга тўғри келсада, январь ойнаси ҳам барибир, сермаҳсул бўлди. АПЛ клублари ўз анъаналарига содиқ қолиб,сотишдан кўра, харидга кўпроқ эътибор қаратишди. Ҳарқалай, харажат миқдори даромад улушидан сезиларли даражада кўп. Энг эътиборли факт шуки, одатда харажатлар бобида етакчилар қаторида юрадиган «Челси» бу сафар трансферлардан энг кўп даромад олган клуб бўлди. Бунга Рамиреснинг Хитой клубига манфаатли тарзда сотилгани имкон берди. Харид масаласига келсак, турнир жадвалининг қуйи поғоналарида боришаётган клублар нисбатан фаоллик кўрсатишди. Дейлик, лигада «жон» сақлаб қолишдек мушкул вазифани бажаришга интилаётган «Ньюкасл» ўз таркибини Жонжо Шелви ва Эндрос Таунсенд ҳисобига кучайтириб, яна Сейду Думбияни ижара асосида олди. Энг қимматбаҳо трансферни эса кутилмаганда, «Сток Сити» амалга оширди. Клуб «Порту»нинг истиқболли таянч ярим ҳимоячиси Жаннелли Имбула учун деярли 25 «лимон» евро берди. «Локомотив» (Москва) тўпурари - Умар Ньяссенинг трансфери ҳам топ-3га кирди.

Италия «А» серияси

Харажатлар миқдори - 87,35 млн. евро

Даромад миқдори - 106,545 млн. евро

Энг кўп сарфлаган клуб - «Рома» (29,8 млн. евро)

Энг кўп даромад олган клуб - «Рома» (23,2 млн. евро)

Энг қимматбаҳо трансферлар - Жерсон («Флуминенсе»дан «Рома»га, 16 млн. евро); Альберто Грасси («Аталанта»дан «Наполи»га, 8 млн. евро); Яго Фальке («Женоа»дан «Рома»га, 7 млн. евро)

«А» серияси клублари қишда харажатга нисбатан кўпроқ даромад олишди. Ҳар икки йўналиш, яъни харид масаласида ҳам, сотиш ишларида ҳам «Рома» етакчи бўлди. Кўринишидан, раҳбарият клубнинг скудетто учун курашдаги мавқеини яхшилаш йўлида таркибни янгилашни лозим топди, чоғи. Римликлар Сейду Думбия ва Хуан Мануэль Итурбени ижара шарти бўйича бошқа клубларга жўнатишди. Шунингдек, Жервиньони хитойликларга пуллашди. «Жалароссилар» шунинг баробарида бразилиялик 18 ёшли шиддаткор хавбек Жерсон учун бинойидек сарфлашди, яна «Женоа» аъзоси - Яго Фалькенинг трансфер ҳуқуқига эга бўлишди. Альберто Грассининг трансфери ҳам эътиборга молик. Бироқ «Наполи»нинг янги хавбеки клубдаги илк машғулот жараёнидаёқ жароҳатланиб, 1 ой муддатга сафдан чиқди.

Германия бундеслигаси

Харажат миқдори - 47,92 млн. евро

Даромад миқдори - 45,47 млн. евро

Энг кўп сарфлаган клуб - «Боруссия» М. (10,5 млн. евро)

Энг кўп даромад олган клуб - «Боруссия» Д. (19 млн. евро)

Энг қимматбаҳо трансферлар - Йонас Хофманн («Боруссия»дан «Боруссия»га, 8 млн. евро); Алессандро Шопф («Нюрнберг»дан «Шальке»га, 5 млн. евро); Марио Фабиан («Гваделахара»дан, «Айнтрахт»га, 3,5 млн. евро)

Германияда қишки бозор асло қизигани йўқ. Чунончи, энг бой ва фаол харидор - «Бавария» бу сафар «Спартак»дан Сардор Ташчини ижарага олиш билан чекланди. Бу келишув (ярим йил учун 2,5 млн. евро) ҳам топ-даражага тортмади. Моҳиятан олганда, бундеслигадаги ягона аҳамиятли келишув икки «Боруссия» ўртасида амалга оширилди. Яъни ўнг қанот вакили Йонас Хофманн Дортмунддан Менхенгладбахга йўл олди. Дортмундликлар, шунингдек, Чиро Иммобиле учун «Севилья»дан яхшигина ҳақ олишди - 11 млн. евро.

Испания примероси

Харажат миқдори - 31,92 млн. евро

Даромад миқдори - 57,55 млн. евро

Энг кўп сарфлаган клуб - «Севилья» (11 млн. евро)

Энг кўп даромад олган клуб - «Атлетико» (42 млн. евро)

Энг қимматбаҳо трансферлар - Чиро Иммобиле («Боруссия»дан «Севилья»га, 11 млн. евро); Клаудио Бове («Лион»дан «Сельта»га, 5 млн. евро); Самир («Фламенго»дан «Гранада»га, 4 млн. евро)

«Реал» ва «Барселона» клублари одатда қишки мавсум сукут сақлашади. Боз устига, ФИФА гоҳ каталонияликлар, гоҳ мадридликларга трансферлар бўйича тақиқ қўймоқда. Ҳозирда «Реал» масаласи кўриб чиқиляпти ва мадридликлар бозорда озгина тин олиб, янги футболчилар эмас, балки адвокатларга пул сарфлашни маъқул кўришмоқда, шекилли. Испан футболида ҳам бошқа лигаларда бўлгани каби Хитойга футболчи сотиш энг шов-шувли келишувга айланди. Қисқаси, «Атлетико» Жексон Мартинес трансферидан катта манфаат кўрди. Энг қизиғи, «матрасчилар» ўз одатларига терс ўлароқ, ҳужумчига ўринбосар олишгани йўқ. Умуман, колумбиялик футболчининг трансфер суммаси испан бозоридаги айланманинг катта ҳиссасини ташкил этди. Харидлар унча кўп бўлмади. Чиро Иммобиленинг «Севилья»га ўтгани юқорида таъкидланди. Шунингдек, «Сельта» ва «Гранада» жамоалари ҳам озгина харажат қилишди.

Франция олий дивизиони (Лига 1)

Харажатлар миқдори - 31,5 млн. евро

Даромад миқдори - 44,9 млн. евро

Энг кўп сарфлаган клуб - «Монако» (11 млн. евро)

Энг кўп даромад олган клуб - «Бордо» (17,8 млн. евро)

Энг қимматбаҳо трансферлар - Жемерсон («Атлетико Минейро»дан «Монако»га, 11 млн. евро); Малком («Коринтианс»дан «Бордо»га, 5 млн. евро); Оле Селнаеш («Русенборг»дан «Сент-Этьен»га, 3,2 млн. евро)

«ПСЖ» қишда бирорта келишувни амалга оширмади. Шундай экан, Францияда ҳам трансферлар бозори сокин кечди. Тўғри, нисбатан камтарроқ клублар оз-моз фаоллик кўрсатишди. Хусусан, «Монако» яна Жанубий Америкага нигоҳ ташлаб, Жемерсонни таклиф этди. «Бордо» ҳам шу йўналишда иш олиб бориб, Малком учун 5 «лимон» тўлади. Табиийки, француз клублари ҳозирда «олмос» қидириш билан бандлар. Эҳтимолки, бир неча йилдан сўнг Жемерсонни ҳам, Малкомни ҳам Англия клублари ёки «ПСЖ»га манфаатли шартлар асосида сотишар... Бунга Антони Мартиаль трансферини мисол сифатида айтиш кифоя қилса керак.

Манба: Championat.com, И. РАҲИМОВ тайёрлади

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar