Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

10.02.2016

“D” гуруҳи мураббийлари иштирокида матбуот анжумани

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 164
“D” гуруҳи мураббийлари иштирокида матбуот анжумани

Тошкентда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё чемпионати олдидан 10 февраль куни “C” ҳамда “D” гуруҳидан ўрин олган жамоаларнинг бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманнинг иккинчи қисмида “D” гуруҳи жамоалари бош мураббийлари қатнашиб, бўлажак турнир ва унга тайёргарлик борасидаги фикрлари билдан ўртоқлашди.

- Жамоаингиз мусобақага қандай тайёргарлик кўрди?
Мигел Родриго (Япония бош мураббийи): “Осиё чемпионатига 2 ҳафта тайёргарлик кўрдик. Менимча мусобақадаги энг оғир гуруҳ айнан мана шу гуруҳ ҳисобланади. Гуруҳда мундиалга чиқиши мумкин бўлган 3та жамоа бор. Булар Япония, Қатар ва Австралия. Мақсадимиз гуруҳдан чиқиш ва Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш”.

Тиаго Лино де Соуза (Қатар): “Қатар терма жамоаси учинчи бор қитъа чемпионатида иштирок этади. Биз учун бу мусобақа жуда муҳим, бизнинг мамлакат иштирокчилар орасида энг митти давлат ҳисобланади. Қатарда 300 минг аҳоли бор. 50 60 фоизи аёллардан иборат деб ҳисобласак табиийки футзалчиларни танлаш жуда қийин кечди. Мақсадимиз кучли саккизликка кириш. Бу орзу эмас кўп ухлайдиганлар орзу қилади. Асосий мақсадимиз кучли саккизликка кириш. Меҳнат қилдик агар бунга эришсак жуда ажойиб воқеа бўлади. Гуруҳ жуда ҳам қийин. Шунга қарамай гуруҳимизда курашга бой бўладиган ўйинлар бўлиб ўтади. Барча мураббийларга омад тилайман.

Марсело Коельо (Малайзия бош мураббийи): Малайзия иккинчи бор Осиё чемпионатига чиқди. Бу мусобақа биз учун жуда муҳим ҳисобланади. Бундай кучли жамоаларга қарши ўйнаш орқали шогирдларим тажриба тўплашади. Мақсадимиз топ-8га кириш. Биринчи ўйинни Австралияга қарши ўтказамиз. Қатар ва Япония ҳам жуда кучли жамоалар. Тўғри ишлашда давом этсак нима учун ғалаба қозона олмаслигимиз керак. Биз мақсадимизга эришишга ҳаракат қиламиз.

Роберт Варела (Австралия бош мураббийи): Барчага хайрли кун. Терма жамоа бош мураббийи сифатида катта мусобақада иштирок этиш менга ўзгача ҳаяжон бағишламоқда. Ортга йўл йўқ фақат футзал ўйнаш керак ва ғалаба қозониш керак. Мақсадимиз Колумбия мамлакатига бориш.

- Мусобақа кашфиёти бўлиши мумкин бўлган футзалчи борми? Уларнинг исмини айта оласизми?
Мигел Родриго (Япония бош мураббийи): - Вьетнам терма жамоасида 7-рақамдаги футзалчи. Ўз жамоамдан эса дарвозабон Сегуичи.
Тиаго Лино де Соуза (Қатар бош мураббийи): Мен учун ҳам дарвозабоним энг яхши ўйинчи бўлишини хоҳлардим.

Марсело Коельо (Малайзия бош мураббийи): Бирор бир футзалчини алоҳида кўрсатиб ўта олмайман. Бу саволга бутун жамоам деб жавоб берган бўлардим.

Роберт Варела (Австралия бош мураббийи): Ҳар бир мураббий жамоадаги барча футзалчиларга бирдек муносабатда бўлади. Шундай экан алоҳида битта ўйинчини кўрсата олмайм

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar