Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

10.02.2016

Футзал. Малайзия бош мураббийи: Ўзбекистон терма жамоаси ярим финалгача бора олади

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 156
Футзал. Малайзия бош мураббийи: Ўзбекистон терма жамоаси ярим финалгача бора олади

Биласиз, бугун 10 февраль куни футзал бўйича XIV Осиё чемпионатига старт берилади. Бугун мазкур турнир олдидан "С" ва "D" гуруҳларидаги бош мураббийлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Мазкур матбуот анжуманидан сўнг “D” гуруҳидан ўрин олган Малайзия терма жамоаси бош мураббийи Марсело Коэльосуҳбатга чорладик.

- Малайзия терма жамоасининг Осиё чемпионатидаги имкониятлари қандай? Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга кирита оласизларми?

- Авваламбор, гуруҳдан чиқиб олишимиз керак. Дастлабки ўйин кучли рақиб – Австралияга қарши бўлиб ўтади. Агар уларни енга олсак, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз бўлади. Тўғрисини айтсам, Колумбиядаги Жаҳон чемпионати ҳақида ўйлаш эрта, аммо, бу иложсиз нарса эмас. Ҳаракат қилсак, бунга эриша оламиз.

- Осиё чемпионатида Малайзия терма жамоасига қандай вазифа юклатилган?

- Юқорида таъкидлаганимдек, асосий эътибор биринчи ўйинга қаратилган. Барчаси босқичма-босқич бўлиб ўтади. Дастлабки ўйиндан сўнг кўп нарса маълум бўлади. Чорак финалга чиқа олсак, бундан баҳтиёр бўламиз.

- Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинларини кузатиб, таҳлил қилдингизми?

- Ҳа, албатта. Ўзбекистон терма жамоасининг бир нечта ўйинларини кузатишга муваффақ бўлдим. Бироқ, асосий эътиборни гуруҳдаги рақибларимизга қаратдик. Гуруҳдан чиқиб олсак, уларнинг ўйинлари билан яқинтан танишиш имконига эга бўламиз.

- Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг имкониятлари қандай баҳолайсиз?

- Ўзбекистон термаси ўз мухлислари кўз ўнгида тўп суради. Табиийки, бу уларга қўшимча куч ва руҳий далда бўлади. Менинг шахсий фикримга кўра, Ўзбекистон термаси ярим финалгача бора олади.

- Айтингчи, Осиё чемионати бош совринига қайси терма жамоалар кураш олиб боради?

- Осиё чемпионатига учта асосий даъвогарни келтириб ўтган бўлардим. Булар, Эрон, Япония ва Қатар терма жамоаларидир. Улар ўртасида кучли рақобат бўлади. Ўзбекистон терма жамоаси эса ЖЧ йўлланмасини қўлга кирита олади, деб ҳисоблайман.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar