Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

09.02.2016

"Реал Сосьедад"га қарши ўйиннинг илк дақиқаларида 2та гол ўтказиб юборган "Эспаньол" дарвозабони алмаштириб ташланди (видео)

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 186
"Реал Сосьедад"га қарши ўйиннинг илк дақиқаларида 2та гол ўтказиб юборган "Эспаньол" дарвозабони алмаштириб ташланди (видео)

Испания примеросининг 23-тури доирасида "Реал Сосьедад"ни қабул қилган "Эспаньол" жамоаси 0:5 ҳисобидаги йирик мағлубиятга учради.

Ўйинда футболда кам кузатиладиган ҳодисалардан бири, дарвозабоннинг яхши спорт формасида эмаслиги туфайли алмаштирилиши бўлди. Жамоанинг литвалик янги дарвозабони Гедрюс Арлаускис ўйиннинг 3 ва 8-дақиқаларида қўпол хатоларга йўл қўйди. Ҳар икки ҳолатда ҳам басклар жамоаси ҳужумчилари Жонатас ва Карлос Вела тўпга чиқишда хатога йўл қўйган дарвозабонни осонлик билан доғда қолдиришди. Дастлабки дақиқаларда 2та гол ўтказиб юборган мезбонлар шундан сўнг ўзларига кела олишмади. Каталонияликлар бош мураббийи Константин Гилкэ биринчи таймдан кейин "айбдор"ни майдонга қайтармасликка қарор қилди ва унинг ўрнига иккинчи дарвозабон Пау Лопесни туширди. Лекин у ҳам иккинчи таймда ўз дарвозасидан 3та гол олиб чиқди.

Қайд этиш керакки, Арлаускис қишки трансферлар вақтида "Уотфорд"дан ижарага олинганди. У жамоадаги илк учрашувини ўтган ҳафтада "Реал"га қарши ўтказган ва ўшанда дарвозасидан 6та гол олиб чиққанди.

Айни вақтда "Эспаньол" 22 очко билан 17-ўринда турибди. Жамоа 23-тур ўйинида 20та гол урган ва 46 та ўтказиб юборган.

"Эспаньол" – "Реал Сосьедад" – 0:5 (0:2)
Голлар: Жонатас, 5 (0:1). Вела, 8 (0:2). Ойярсабаль, 52 (0:3). Рейес, 55 (0:4). Жонатас, 90 (0:5).
"Эспаньол": Арлаускис (Пау Лопес, 46), Сиани, Хави Лопес, Виктор Альварес, Альваро Гонсалес, Фуэнтес (Сальва Севилья, 54), Диоп, Перес (Бурги, 46), Хоан Хордан, Асенсио, Морено.
"Реал Сосьедад": Рульи, Микель Гонсалес, Мартинес, Рейес (Хаби Прието, 72), Эктор Эрнандес, Сальдуа (Де ла Белья, 82), Ильярраменди, Пардо, Вела, Жонатас, Ойярсабаль (Брума, 76).
Огоҳлантиришлар: Диоп, 19. Сальдуа, 79. Жонатас, 90+1.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar