Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

09.02.2016

Даврон Файзиев: «Тахминимча, «Бунёдкор» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 193
Даврон Файзиев: «Тахминимча, «Бунёдкор» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади»

Бугун ОЧЛ плей-офф босқичида “Бунёдкор” “Аш-Шабоб” билан куч синашади. Бу ўйиннинг аҳамияти жуда юқори. Битта учрашувдан иборат баҳс кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилади. Шу боис, “Sport” телеканалининг таниқли шарҳловчиси Даврон Файзиевнинг ўйинолди фикрлари билан қизиқдик.
- Ўтган йили ҳам “Бунёдкор” шунақа шароитда ҳаракат қилган эди. Айнан мана шу плей-офф босқичида жуда ажойиб ўйин ва натижа қайд этганди. Бу мавсумда ҳам “қалдирғочлар” кучсиз эмас. Тўғри, рақиб юлдузли таркибга эга, лекин “Бунёдкор” ҳозирги ҳолатида “Аш-Шабоб”ни енгишга кучи етади.
Тахминимча, “Бунёдкор” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади. Менинг умидим, “қалдирғочлар” тезкор гол уриб олишидадир. Тезкор гол бўлса, бизникиларнинг кучли жиҳати қўл келишни бошлайди. Биламизки, “Бунёдкор” тезкор қанот футболчиларига эга. Масалан, Достонбек Ҳамдамов, Элдор Шомуродов. Бу ўйинчилар тезкор футбол тарафдорлари ҳисобланишади. Шу устунликни ишлатиш учун биз тезкор гол уришимиз керак. Рақиб олдинга боради ва зоналар тақдим этади. Шунда улар ҳужум қилаётганда яна битта гол уриб оламиз. Балки ўйин охирида босим остида битта гол ўтказиб юборишимиз мумкин. Шундай бўлсада, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонамиз, деб ўйлайман.
Агар эртага кимдир об-ҳавони сабаб қилиб мағлубиятини гапирса, унда бу шунчаки баҳона қидирган бўлади, - дейди Даврон Файзиев SPORTS.uz мухбирига.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” - “Аш-Шабоб” учрашуви бугун 17:00 да бошланади. Ушбу ўйинни "Sport" телеканалида Даврон Файзиев шарҳлайди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar