Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

08.02.2016

Андрей Фёдоров: "Финалда биз кучли эдик"

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 194
Андрей Фёдоров: "Финалда биз кучли эдик"

“Нефтчи” – “Қизилқум” баҳсидан сўнг мезбонлар устози Андрей Фёдоров матбуот анжуманида иштирок этди

- Кескин курашларга бой ўйин бўлди, - деб гап бошлади Фёдоров – Шогирдларим яхши ўйин намойиш этишди. Уларнинг ўйинидан қониқдим. Фақат бугун улар кўп хис-хаяжонга берилишди. Балки ушбу ҳолат уларнинг чиройли футбол кўрсатишига ҳалал бергандир. Футболчи эхтиросларини жиловлай билиши керак. “Ҳоким кубоги” турнири тайёргарлик вазифасини ўтаб берадиган мусобақа бўлсада йигитлар финал беллашувида борини бериб, юракдан ўйнашди. Уларга раҳмат. Натижадан эса қониқдим. Фикримча, финалга хос ўйин бўлди. Ўтган йили “Нефтчи” финалда осон ғалабага эришганди. Бу сафар эса зафар қучишимиз осон бўлмади.

- Яна янги ўйинчилар оласизми ?

- Селекция давом этмоқда. Тошкентдаги йиғин давомида яна бир қатор футболчиларни кўрикдан ўтказамиз. Янги номлар бўлиб қолиши мумкин. Ҳаммасини вақт кўрсатади.

- Бугун кимни ўйини сизга ёқди ?

- Алоҳида кўрсатмаган бўлардим. Бугун бутун жамоа чин юракдан ўйнади. Яхши таркибимиз бор. Улар билан юқори натижадар қайд этиш мумкин. Фақат ишлашда давом этиш лозим.

- Сардор Эминов бугун фаол ўйнади. Уни мухлислар иккинчи Акмал Холматовга қиёслашмоқда...

- Эътибор учун раҳмат. Ҳақиқат ҳам Сардор яхши ўйинчи.

- Ўйин тақдирини ягона пенальти ҳал қилди. Тортишувли пенальти ҳақидаги фикрингиз ?

- Ўша вазиятни яққол кўрдим. Пенальти бор эди. Футбол қоидалари бўйича, жарима майдони ичида тўп қўлга текса ҳакам пенальти белгилаши керак. “Қизилқум” футболчиларининг норозилигини тўғри тушунаман. Ҳакамнинг ушбу қарори уларнинг зарарига ишлади.

- Рақиб легионерлари “Қизилқум”га устунлик берди деб ўйлайсизми ?

- Йўқ, “Қизилқум”нинг хорижий вакилларини яққол устун тарафини кўрмадим. Деярли “Нефтчи”нинг махаллий футболчилари улардан яхши ўйнади. Бу менинг шахсий фикрим. Футболда оддий қоида бор. Ким ўйинга яхши тайёрланса ва кучли бўлса ўша ғалаба қозонади. Демак, “Нефтчи” “Қизилқум”дан кучли экан, - деб фикрларини якунлади “Нефтчи” бош мураббийи Андрей Фёдоров.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar