Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

08.02.2016

5 кун ичида 3 та Хитой клуби «Локомотив»га рақиб бўлади

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 274
5 кун ичида 3 та Хитой клуби «Локомотив»га рақиб бўлади

“Локомотив”нинг Дубайдаги навбатдаги рақиби ҳам Хитой Супер лигаси вакили бўлди. 10 февраль куни жамоамиз ўз чемпионатини 11-ўринда якунлаган “Ханжоу Гринтаун” клубига қарши саф тортади. 12 ҳамда 14 февраль кунлари мос равишда “Тяньцзинь Теда”, “Чанчунь Ятай” клубларига қарши ўйинлар ўтказилиши ҳақида хабар қилинганди.

“Ханжоу Гринтаун” таркибида етти нафар легионер тўп сурадиган Хитой клубидир. Жамоанинг осиёлик футболчилари мухлисларимизга кўпроқ таниш. Жумладан, австралиялик Мэтью Спиранович, Жанубий Кореядан ташриф буюрган Беом-Сеок Ох, ливанлик Рода Антар каби йигитлар ҳақида ўзбекистонлик футбол мухлисларининг тасаввурлари бор.

Булар сафига тайпейлик По-Лианг Чен, тунислик Бассем Булааби, сербиялик Милош Босанчич, ивуарлик Дэви Клоуд Анган, бразилиялик Анселмо Алвеш Эркулано каби легионерларни ҳам қўшиш мумкин. Тайпейлик футболчини инобатга олмаса, ҳорижликларнинг барчаси ўз вақтида Европа қитъасида тўп сурган.

Бугун “Локомотив” футболчилари ўзаро икки таркибга бўлинган ҳолда кураш олиб боришади. 31 январь куни худди шундай беллашув Тошкентда ташкил этилганди. Дубайдаги иккинчи йиғин якунида “Локомотив” умумий ҳисобда Хитой клубларининг тўрттаси билан беллашиб кўрган бўлади. Қуйида 2016 йил ҳисобидан ўтказилган барча ўртоқлик беллашувлари ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

2016 йилдаги ўртоқлик ўйинлари
15 январь, 2016 Ал-Аҳли (Саудия Арабистони) – Локомотив 0:0
19 январь, 2016 Хенан Жианье (Хитой) – Локомотив 0:0
22 январь, 2016 Словакия U-21 – Локомотив 0:2
5 февраль, 2016 Ал-Урооба – Локомотив 1:5

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar