Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

07.02.2016

"Локомотив" ОЧЛда бўлажак рақиби номини кутяпти

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 176
"Локомотив" ОЧЛда бўлажак рақиби номини кутяпти

“Локомотив”нинг Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги рақиби “Ан-Наср” Амирлик чемпионатининг 17-турини йирик ғалаба билан якунлади. Турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турган “Аш-Шаржа” клубига қарши кураш олиб борган Иван Йованович шогирдлари 4:1 ҳисобида муваффақият қозонишди. Бунда “Ан-Наср” сафида ҳаракат қилган Чили, Конго, Буркина Фасо ҳамда бразилиялик легионер йигитларнинг ҳиссаси катта эди.

Жумладан, машҳур Нилмар 36-дақиқага қадар хет-трик қайд этган бўлса, 44-дақиқада конголик легионер Кембо-Экоко пенальтини аниқ амалга оширди. Меҳмонлар 70-дақиқага келибгина ҳисобни 1 тага қисқартиришди. 17-турдан кейин “Ан-Наср” 3-пағонадан мустаҳкам жой эгаллаган.

"Локомотив" ОЧЛда бўлажак рақиби номини кутяпти

Гуруҳ босқичидаги яна бир рақибимиз – Эроннинг “Сепахон” клуби эса 13-ўринда бораётган “Фулад”га имкониятни бой бериб, ўзи 10-пағонага шўнғишга мажбур бўлди. 70-дақиқада ўтказиб юборилган голга ҳамюртимиз Фозил Мусаев жамоадошлари жавоб бера олишмади.

"Локомотив" ОЧЛда бўлажак рақиби номини кутяпти

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив”нинг гуруҳдаги учинчи рақиби номи 9 февраль куни бўлиб ўтадиган “Ал-Иттиход” (Саудия Арабистони) – “Ал-Вихдат” (Иордания) ўйинидан кейин маълум бўлади.

Бевосита ўзимизнинг футболчилар ҳақида гап кетганида, улар 9 февраль кунга режалаштирилаётган ўртоқлик ўйинига тайёргарлик кўришмоқда. Машғулотлар режа асосида давом этмоқда, жароҳатланган футболчилар йўқ. Мураббийлар 23 февраль санасига қадар жамоани оптимал формага олиб кириш учун тинмай меҳнатдалар. 10 февралдан эътиборан улар чемпионлар лигасидаги биринчи рақиб жамоага қарши тайёргарликни бошлашади.

"Локомотив" ОЧЛда бўлажак рақиби номини кутяпти

"Локомотив" ОЧЛда бўлажак рақиби номини кутяпти

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar