Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

07.02.2016

Артур Юнусов: Ишқибозларнинг қўллаб-қувватлаши футзалчилардаги руҳиятни оширади

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 198
Артур Юнусов: Ишқибозларнинг қўллаб-қувватлаши футзалчилардаги руҳиятни оширади

Биласиз, 10-21 февраль кунлари пойтахтимизда футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Унда иштирок этадиган Хосе Мария Мендез бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси олдига Жаҳон чемпионатига йўл олиш вазифаси қўйилган. Терма жамоамиз етакчиси Артур Юнусов мусобақа олдидан SPORTS.uz интернет-портали учун махсус интервью берди.

- Осиё чемпионатига олиб борилган тайёргарлик жараёни қандай кечди?

- Қитъа чемпионатига жуда яхши ҳозирлик кўрдик. Ташкил этилган йиғинлар ва синов-назорат баҳслари кўнгилдагидек ўтди. Ана энди мусобақа старт олгач, қилган барча меҳнатимиз самараси кўринади. Умид қиламанки, терма жамоамиз ўз олдига қўйилган вазифани уддалай олади.

Артур Юнусов: Ишқибозларнинг қўллаб-қувватлаши футзалчилардаги руҳиятни оширади

- Бош жамоамиздан Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш талаб этилади. Қийин бўлмасмикан?

- Осон бўлмаслиги аниқ, аммо ҳар қандай вазифани ҳам бажариш мумкин. Тўғри, Осиё чемпионатига барча терма жамоалар яхши тайёргарлик ва кучли таркиб билан ташриф буюришади. Лекин биз ҳам шуни инобатга олган ҳолда мусобақага тайёрландик. Жамоамизда маҳоратли ўйинчилар етарли. Менимча, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга кирита оламиз.

Артур Юнусов: Ишқибозларнинг қўллаб-қувватлаши футзалчилардаги руҳиятни оширади

Артур Юнусов: Ишқибозларнинг қўллаб-қувватлаши футзалчилардаги руҳиятни оширади

- Мусобақанинг Тошкентда ўтиши ҳам қўл келса керак. Нима дедингиз?

- Албатта, агар кўпсонли мухлислар ўйингоҳга келиб, терма жамоамизни қўллаб туришса, биз ҳам бор куч-ғайратимизни ишга соламиз. Ишқибозларнинг қўллаб-қувватлаши футзалчилардаги руҳиятни янада оширади. Шу сабабли ҳам ўйинларимизга кўплаб мухлисларнинг келишини кутяпмиз. Насиб этса, ўз ишқибозларимиз қаршисида яхши ўйин намойиш этиб, Жаҳон чемпионатига чиқишни ният қилганмиз.

З. Акрамхонов суҳбатлашди - деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar