Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

07.02.2016

АПЛ. «Лестер» «Манчестер Сити»ни ҳам мағлуб этди!

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 162
АПЛ. «Лестер» «Манчестер Сити»ни ҳам мағлуб этди!

"Лестер Сити" тақвимнинг мураккаб пайтидан ўтаётган бўлса-да, мутлақо ортга чекиниш ҳақида ўйлаётгани йўқ. Раньери шогирдлари "Эттиҳад" стадионида "Манчестер Сити"ни тор-мор келтиришди.
Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ "Лестер" ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Маҳрез жарима майдончасининг ўнг томонида белгиланган жарима тўпини ўйинга киритди. Хут марказий ҳимоячини доғда қолдирган ҳолда оёқ билан дарвозани ишғол қилди.
Ушбу голдан кейин ўйинни "тулкилар" назорат қилишди. Тўп назорати Пеллегрини шогирдларида бўлгани билан хавфли вазиятларни "Лестер" кўпроқ яратди.
Раньери шогирдларининг тактикаси иккинчи бўлим бошида яна фойда келтирди. "Тулкилар"нинг қарши ҳужуми пайтида Маҳрез икки ҳимоячини алдади ва 15 метрлардан кучли зарба билан Жо Хартни доғда қолдирди, 0:2!

Орадан кўп ўтмасдан бурчакдан етказилган узатмани Роберт Хут бош билан олис бурчакка жойлади, 0:3!

Шундан сўнг ҳам меҳмонлар ҳужум қилишда давом этишди, ҳимояга ётиш ҳақида ўйлашмади. "Сити" битта жавоб тўпини киритиб, ўйинга қайтишга муваффақ бўлганида, анча кеч бўлганди. Серхио Агуэро, ўнг қанотдан етказилган узатмани бош билан дарвозага жойлади.
Орадан 2 дақиқа ўтиб аргентиналик ҳужумчининг ўзи ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Ҳимоячи дарвозабон томон узатма берди. Серхио тўпни эгаллади, аммо ўткир бурчак остида дарвозага аниқ зарба бера олмади.
Шу тариқа, аввалги турда "Ливерпуль"ни мағлуб этган "Лестер" бугун "Сити" устидан ишончли ғалабани қўлга киритди ва чемпионлик сари жуда муҳим қадам ташлади. Жамоа "Манчестер Сити"дан энди 6 очкога илгарилаб кетди!

АПЛ, 25-тур
Манчестер Сити – Лестер 1:3 (0:1, 1:2)
Голлар: 0:1 – 3 Хут, 0:2 – 48 Маҳрез, 0:3 – 60 Хут, 1:3 – 87 Агуэро.
Манчестер Сити – Харт, Сабалета, Отаменди, Демичелис, Коларов, Фернандиньо, Делф (Ихеаначо, 52), Сильва (Целина, 77), Туре (Фернандо, 52), Стерлинг, Агуэро.
Лестер – Шмейхель, Симпсон, Морган, Хут, Фукс, Маҳрез (Грэй, 77), Дринкуотер, Канте, Олбрайтон (Дайер, 86), Окадзаки (Ульоа, 81), Варди.
Огоҳлантиришлар: Морган (36), Симпсон (46), Сабалета (69), Фернандо (72).

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar