Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

07.02.2016

Голланд саркардалари тўқнашуви: «Челси» — «МЮ»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 131
Голланд саркардалари тўқнашуви: «Челси» — «МЮ»

АПЛнинг 25-турида мухлислар бирданига 2 та марказий ўйиннинг гувоҳи бўлишлари мумкин. Булар: “Манчестер Сити” — “Лестер Сити” (бугун, соат 17:45 да) ҳамда “Челси” — “МЮ” (эртага, соат 21:00 да) ўртасидаги учрашувлардир. Гарчи турнир жадвалидаги мавқеидан келиб чиқиб қараганда биринчи қарама-қаршилик шиддатлироқ ўтадигандек туюлса-да, мухлислар барибир азилий рақиблар — “Челси” — “МЮ” баҳсидан кўпроқ нарса кутишади. Қолаверса, бу ўйинда 2 голланд “саркардаси” тўқнашадики, бу ҳам учрашувга бўлган қизиқишни оширади.

Хўш, “аристократлар” мағлубиятсиз серияни давом эттириб, “қизил иблислар”дан ҳам очко олиша олармикан? Назаримизда, жамоаларнинг айни пайтдаги ҳолати, охирги турларда қайд этган натижаларини солиштириш орқали кутилаётган баҳсда қандай натижа қайд этилиши ҳақида тахмин қилишимиз осонроқ бўлади. Қани, кетдик бўлмаса!

“Челси”

Жозе Моуриньо “Челси” бошқарувидан четлаштирилгач, жамоада Гус Ҳиддинк иш бошлади. Голландиялик мураббий қўл остида “аристократлар” 8 та ўйинда майдонга тушди. Эътиборлси шундаки, мазкур саккиз турда “кўклар” 14 очкога эга бўлишди — 8 та ўйин: 3 та ғалаба, 5 та дуранг. Солиштириш учун: клуб Моуриньо раҳбарлигида 16 ўйинда 15 очко жамғарган эди. Ҳозирча, Гус амакининг ишлари яхши кетаяпти. Мағлубиятсиз серия давом этаяпти.

“Челси” айни пайтда турнир жадвалининг 13-ўрнида бормоқда. Унинг ҳисобида 24 турдан сўнг 29 очко бор. Тўплар нисбати: 32-34. Бироқ ўтказиб юборилган тўпларнинг аксарияти жамоанинг инқироз даврига тўғри келади. Ҳиддинк мураббий бўлгач, ўтган 8 турда “аристократлар” ўз дарвозаларидан 8 та тўп олиб чиқишди. Урилган голлар эса 14 та.

Голланд саркардалари тўқнашуви: «Челси» — «МЮ»

“МЮ”

Манкунианликлар турнир жадвалида 5-ўринда боришмоқда. Жамоа 24 турдан сўнг 40 очко тўплаган. Тўплар нисбати: 31-21. Бу жиҳатдан олиб қараганда “қизил иблислар” яққол устун кўринади.

Бироқ адолат нуқтаи назардан жамоаларнинг сўнгги турлардаги натижаларини солиштириш мақсадга мувофиқдир. Қолаверса, мавзу 2 голлан саркардасининг тўқнашувига бағишланган. Ҳиддинк эса “Челси”нинг олдинги натижаларига жавобгар эмас.

Хўш, шундай қилиб, сўнгги 8 турда “МЮ” 11 очко тўплаган: 3 та ғалаба, 2 та дуранг, 3 та мағлубият. Рақиблар дарвозасига 10 та гол уриб, ўзиникидан 9 та тўп ўтказиб юборган.

“МЮ” раҳбарияти жамоанинг барқарор ўйнай олмаётганидан норози. Шу боис ушбу мавсум Луи ван Гал учун “қизил иблислар” мураббийи сифатидаги охирги мавсум бўлиши ҳақида гап-сўзлар юрибди. Агар клуб ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритса, у ўз вазифасида қолиш ҳам мумкин. Буниси энди кейинги ўйинларнинг натижалари ва “МЮ” ҳиссадорларининг қарорларига боғлиқ.

Голланд саркардалари тўқнашуви: «Челси» — «МЮ»

Хўш, ўйинда ким ютади?

Биз юқорида қайсидир маънода жамоаларнинг айни пайтдаги ҳолатини акс эттирувчи айрим статистик маълумотларга тўхталиб ўтдик. Албатта, булар рақамларгина холос. Ўйинда кимнинг ютиши ёки мағлубиятга учраши кўп жиҳатдан футболчиларнинг руҳий ва жисмоний тайёргарлиги, мураббийларнинг тактикаси ва ўйин учун танлаган таркибига боғлиқ. Аммо бир нарсани эътироф этмаслик адолатдан бўлмас. “Челси” чиндан ҳам Ҳиддинк бошқарувида ажобий ўйин намойиш этмоқда. Жамоа аъзоларининг ўз кучига ишончи қайгандек. Қолаверса, “МЮ”га қарши ўйинни “кўклар” ўз майдонларида ўтказишади. Бу ҳам қайсидир ғалабани тъминловчи омиллардан бири бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Голланд саркардалари тўқнашуви: «Челси» — «МЮ»

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar