Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

06.02.2016

Юрий Лукин: “Нефтчи” таркибида маҳоратли ўйинчилар кўп”

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 150
Юрий Лукин: “Нефтчи” таркибида маҳоратли ўйинчилар кўп”

“Нефтчи” СК стадионида “Ҳоким кубоги” финал баҳси олдидан ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қизилқум” мураббийи Юрий Лукин ҳамда жамоа сардори Акмал Рустамов иштирок этди.

- “Ҳоким кубоги” узоқ тарихига эга бўлган турнир ҳисобланади, - деб гап бошлади “Қизилқум” мураббийи - Яхши эслайман, “Ҳоким кубоги”да хориждан ҳам клублар иштирок этарди. Бу йилги турнир ҳам юқори савияда ўтказилди. Ташкилий масалалар, меҳмонхона, озиқ-овқат, машғулотлар майдони ва умуман барча-барчаси кўнгилдагидек ташкиллаб берилди. Турнир давомида бир-биридан қизиқарли ўйинларга гувоҳи бўлдик.

- Эртагалик финал борасида нима дейсиз ?

- “Майдон теккис тўп юмалоқ” дейишади. Ҳамма футболда ғалаба қозонишни истайди. Эртага қандай баҳс бўлишини майдондаги ўйин кўрсатиб беради. Олдиндан бирон нарса дейиш қийин.

- Фарғоналиклар ҳақида фикрингиз ?

- “Нефтчи” жамоасини жуда яхши биламиз. Тарихий жамоа. Фақат сўнгги йилларда қайтадан шаклланмоқда. Таркибида маҳоратли ўйинчилар кўплигини айтиб ўтиш жоиз.

- “Қизилқум”нинг олдига янги мавсумда қандай вазифа қўйилди ?

- Финалдан сўнг жамоа Тошкентга йўл олади. Пойтахтдаги йиғин якунлангач, Навоийга қайтамиз. Ўз қароргоҳимизга борганимизда раҳбарият билан бу борада гаплашамиз, - деди Лукин.

Шунингдек, жамоа сардори Акмал Рустамов ҳам финал ҳақида фикр билдирди.

- Бу йилги “Ҳоким кубоги” жамоамиз учун ўзгача тайёргарлик жараёни бўлди. Хар бир баҳсга жиддий ёндошдик. “Нефтчи” яхши жамоа. Фарғоналиклар ўтган мавсум барқарор ўйин намойиш этишди. Фёдоров шогирдлари хар бир баҳсда ғалаба учун ўйнашди. Финал ҳақида гапирадиган бўлсам, албатта биз майдонга ғалаба учун чиқамиз ва кубокни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. “Нефтчи”га алоҳида кутилмаган “совға”миз бор - деди “Қизилқум” сардори.

"Нефтчи" ПФК матбуот хизмати.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar