Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

06.02.2016

“Ҳоким кубоги”: "Нефтчи"нинг “ЎзДонгЖу”га қарши баҳс статистикаси

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 178
“Ҳоким кубоги”: "Нефтчи"нинг “ЎзДонгЖу”га қарши баҳс статистикаси

Хабарингиз бор, 5 февраль куни “Нефтчи-1” жамоаси “Ҳоким кубоги”даги гуруҳ ўйинларини якунланди. Жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоров “ЎзДонгЖу”га қарши гуруҳнинг сўнгги баҳсида ўринбосарлар жамоасини майдонга туширишга қарор қилди. Асосий таркиб ўйинчиларига эса дам берилди. “Нефтчи-1” жамоаси номи остида майдонга тушган ёшларимиз ўйин давомида қуйидагича статистика қайд этишди.

Бурчак тўплари.

Ўйинда “Нефтчи-1” ва “ЎзДонгЖу” футболчилари 2 мартадан бурчак тўпи тепишди.

Қўполликлар.

Беллашувда “Нефтчи-1” вакиллари 7 марта қоида бузишди. Андижонликлар эса 13 марта.

Умумий зарбалар:

Баҳсда Бахром Ҳайдаров шогирдлари рақиб дарвозасига умумий 14 марта зарба йўллашди. “ЎзДонгЖу” футболчилари 6 марта Ўткир Юсупов дарвозасига тўп тепишди.

Аниқ зарбалар:

Аниқ зарбалар борасида ҳам устунлик “Нефтчи” ёшлари тарафида бўлди. Майдон эгалари 5 марта аниқ дарвозага зарба беришга муваффақ бўлишди. “ЎзДонгЖу” эса 3 марта.

Жарима тўплари:

Фарғоналиклар ўйинда 13 марта жарима тўпи тепишди. “ЎзДонгЖу” жамоаси 7 марта.

Огоҳлантиришлар.

Учрашув бош ҳаками ўйин давомида фақат бир марта “Нефтчи-1” футболчисини сариқ карточка билан жазолади.

Эслатиб ўтамиз, ўйин “Нефтчи-1” жамоасининг 2:1 ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати томонидан тайёрланди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar