Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

06.02.2016

Футзал мундиали сари

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 246
Футзал мундиали сари

Футзал бўйича ўтказиладиган Осиё чемпионати олдидан яхши янгилик тарқалди - энди терма жамоамизда жисмоний тайёргарлик бўйича испаниялик Аркаит Сисниега Гомес фаолият юритади. Шунингдек, бразилиялик физиотерапевт Анхолето Александре ҳам терма жамоа мураббийлар штаби таркибига қўшилди. Навбатдаги қитъа биринчилиги жаҳон чемпионатига йўлланма берадиган муҳим мусобақа эканлигини инобатга олсак, бу ўзгаришлар кишини хурсанд қилиши турган гап. Айниқса, Ўзбекистон футзал терма жамоаси сўнгги ўртоқлик ўйинларида у қадар кўнгилли натижа қайд этолмаган бир вақтда, бу - яхши янгилик.

Афтидан, Қозоғистон термасига қарши кечган 2та ўртоқлик ўйинидаги мағлубиятлар жамоамиз бош мураббийи - Хосе Мария Мендезни ташвишга солиб қўйган кўринади. Ҳарқалай, мураббийлар штабидаги ўзгариш энг аввало, Мендезнинг шогирдлари жисмоний ҳолатидан кўнгли тўлмаётганини билдирса керак. Мураббий шунинг учун ҳам жамоанинг оғриқли нуқталарини ёпишга уринмоқда. Аммо шу ўринда савол туғилади - у бу ўзгаришларни амалга оширишга бироз кечикмадимикан? Ахир Осиё чемпионати бошланишига саноқли кунлар қолди...

Албатта, ўртоқлик ўйинларидаги натижага қараб, терма жамоанинг тайёргарлигига баҳо бериш нотўғри. Боз устига, Қозоғистон футзал термаси анойи рақиб эмас. Тўғри, ён қўшниларимиз УЕФА таркибига ўтгандан буён бирор марта Европа чемпионатида иштирок эта олмадилар, аммо бу ҳолат рақиб салоҳиятини асло пасайтирмайди. Зеро, Қозоғистонда футзални ривожлантириш йўлида жуда катта ишлар амалга оширилган ва улар орасида энг кўзга ташланадигани - хорижлик ўйинчиларни маҳаллийлаштиришди. Агарда Ўзбекистон термасига қарши кечган учрашувда қозоғистонликлар таркибида гол урган футзалчилар номига назар ташласангиз, бунга ишонч ҳосил қилишингиз мумкин. Чунки Чингиздан фарқли ўлароқ, Лео ва Дуглас - бизнинг ҳудудларга асло мос келмайдиган исмлар. Шундай экан, балки «қозоқлар»га қарши кечган ҳар икки учрашувдаги 1:3 ҳисобига сабаб топиш мумкиндир. Аммо...

Гап шундаки, Ўзбекистон футзал термаси қозоқ диёридаги ўйинлардан ташқари, тожикистонликларга қарши ҳам манежга тушди ва яхши натижа қайд этолмади. Ушбу рақиб таркибида бразилиялик футзалчилар йўқлигини инобатга олсак, буниси энди бироз ташвишланарли ҳолат. Айниқса, Осиё чемпионати олдидан бундай ўртоқлик ўйинлари мухлис кўнглини алағда қилиб қўйиши тайин.

Спортда шундай қоида бор - жамоа муҳим мусобақа олдидан ўз формасини энг яхши ҳолатга келтириб олиши керак. Спортчининг ҳар доим жисмоний ҳолатини бирдек ушлаб туриши жуда қийин. Шу сабабли, у муҳим вақт­да спорт формасини энг юқори чўққига чиқаришга ҳаракат қилади. Бу иш якка спорт турларида осонроқ. Масалан, боксчи, гимнастикачи ёки курашчи ўз ҳолатини назорат қилиб бориши мумкин. Аммо жамоавий спорт турида ҳаммаси анча мураккаб кўриниш олади. Футзал, футбол, волейбол ёки баскетболда мураббийнинг ўрни катта эканлигига сабаб ҳам шу.

Хуллас, терма жамоамиз мураббийлар штаби Осиё чемпионати бошлангунга қадар футзалчилар тайёргарлигини бир маромга солиш ҳаракатида. Хорижлик мутахассислар айнан шу мақсадда чақирилгани турган гап. Умид қиламиз, Хосе Мария Мендез бу ишни уддалай олади. Масалан, у 6 ой муқаддам шогирдларини анча яхшироқ ҳолатга келтирган эди. 2015 йилнинг июль ойида нисбатан кучли ҳисобланган Қирғизистон футзал термаси бирин-кетин 3та ўртоқлик ўйинида мағлубиятга учратилгани фикримизни тасдиқлайди. Ўшанда футзалчиларимиз рақибдан 4:0, 3:2 ва 5:3 ҳисобида устун келгандилар.

Энди Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё чемпионатида ҳам ўша натижани такрорлаши лозим. Бу мусобақада ҳамюртларимиз билан бир гуруҳда Қирғизистон термаси ҳам ўрин олган. Шунингдек, яна Саудия Арабистони ва Ливан футзалчилари гуруҳдан чиқиш учун кураш олиб борадилар. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, Мендез ва унинг шогирдларини осон ўйинлар кутиб тургани йўқ. Боз устига, терма жамоамиз бу мусобақада қандай бўлмасин, ижобий натижа қайд этиши шарт. Лоақал мусобақа мезбони сифатида бу ишни уддалаши лозим. Ахир қитъа биринчилиги бўлиб ўтадиган кунлар «Ўзбекистон» спорт мажмуаси мухлислар билан тўлиши аниқ. Уларнинг кўз ўнгида қандай қилиб суст ўйин кўрсатиш мумкин? Қолаверса, яқинда футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси қай даражада муваффақиятсиз иштирок этганини ҳисобга олсак, энди мухлисларнинг асосий умиди футзалчиларга қаратилиши турган гап.

Ишонамизки , Ўзбекистон футзал терма жамоаси вакиллари шу масъулиятни ҳис қилган ҳолда, ниҳоят, узоқ кутилган ЖЧ йўлланмасини мухлисларга совға ўлароқ тақдим эта оладилар...

Абдулазиз МУРОД

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar