Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

06.02.2016

Жазо

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 251
Жазо

Худойберди Тўхтабоевнинг «Сариқ девни миниб» асари қаҳрамони Ҳошимжонни яхши биласиз. Ёхуд ҳеч бўлмаганда шу асар асосида олинган фильмни томоша қилгансиз. Асарда Ҳошимжон синфдошидан аламзада бўлиб, қандай жанжал чиқаришни билмай, ўтган йили кучугини тепганини баҳона қилиб, хуморидан чиқиб олган эди. Умид қиламизки, ҳозир биз кўтариб чиқаётган мавзу билан ўша Ҳошимжонга ўхшаб қолмаймиз. Зеро, бизни аламзада қилган сабаб ҳали у қадар эскириб улгургани йўқ.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатида бемисл даражада муваффақиятсиз ўйнаб қайтганига ҳеч қанча вақт бўлмади. Кўрдик, қитъа биринчилигида бизникилар бемалол чемпионликни қўлга киритишлари ҳам мумкин экан. Аммо қайсидир сабабга кўра бу иш амалга ошмай қолди. Камига «боримиз шу», деган машъум жумлани яна бир бор эшитдик. Демак, ушбу мантиқ бўйича фикр юритсак, Олимпиада йўлланмасига аввал-бошдан умид қилишнинг кераги бўлмаган. Чунки боримиз шу, бундай юксак орзу учун эса футболчилар савияси етарли эмас эди. Шундайми? Балки. Аммо шу ўринда бошқа ҳолатни ёдга олишга изн берсангиз. Хабарингиз бор, ЎФФ президенти Мираброр Усмонов анча вақт муқаддам ТЖМ олдига Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш вазифасини қўйган эди. Яхши биламиз, Мираброр Зуфарович шошма-шошарлик билан, охирини ўйламай натижа талаб қиладиган раҳбар эмас. Бунга асос сифатида узоқ йиллар давомида бирор марта Олимпиада ёки ЖЧ йўлланмаси талаб қилинмаганини таъкидлаш етарли. Мираброр Усмонов шу вақтга қадар сермулоҳаза ҳамда жиддий раҳбар сифатида таассурот қолдириб келди. Лондон-2012 ва Бразилия-2014 йўлланмаси учун арзимаган битта гол етмай қолганда ҳам хотиржамликни йўқотмади. Ёдингизда бўлса, ўшанда Мираброр ака ЖЧ йўлланмаси терма олдига вазифа сифатида қўйилмаганини расман айтган эди. Гапимиз қуруқ бўлиб қолмаслиги учун ЎФФ президентининг ўша баёнотини ёдга олсак. Аввалги саралашдаги муваффақиятсизликдан сўнг Мираброр ака: «ЖЧга шунчаки иштирок эмас, балки яхши натижа учун боришимиз керак. Тўпурарлар сонини кўпайтириш учунгина мундиалга чиқишдан нима наф? Биз ЖЧга тайёр ҳолда борамиз», деганди. Бундан эса хулоса чиқарса бўладики, Мираброр ака ҳеч қачон, ҳеч кимдан иложсиз нарса талаб қилмаган. Аммо шундай раҳбар ҳам бу сафар терма олдига Олимпиадани вазифа сифатида қўйди. Демак, у киши барчасини ҳисоб-китоб қилиб, шунга яраша вазифап белгилаган эди. Хўш, энди ким айбдор бўлади? ТЖМми? Бабаянми? Ёки ЎФФ? Айбдорлар ҳақида шу вақтга қадар кўп ва хўп гапирилди. Қолаверса, мухлисларнинг ўзи ким қандайлигини жуда яхши билади. ЎФФнинг вазифаси - ТЖМ сўраган барча шароитни яратиб бериш эди. ТЖМнинг вазифаси - Олимпия терма жамоаси тайёргарлигини назорат қилиш ва муносиб мураббийлар штаби тайинлаш. Мураббийлар штабининг вазифаси эса - таркиб ва тактикани тўғри танлаш бўлган. Бу шартларнинг қай бири бажарилгани ва қай бири аро йўлда қолиб кетганини яхши биласиз. Биз эса шу ўринда ЎФФ раҳбарининг яна бир гапини эслаймиз. Мираброр Усмонов вазифа бажарилмаган тақдирда айнан кимлар жазога тортилишини ҳам аниқ-тиниқ айтганди - ТЖМ раҳбари Асқар Толибжонов ва техник директори Рустам Акромов. Бу мутахассислар футболдан батамом четлатилиши ҳақида гап ҳам бўлган. Ҳозирча фақат бир кишини жазолашга зарурат йўқ - Рустам Акромов. Бу инсоннинг ҳамиятига тасанно, ўзини четга олиши учун биргина ҳайфсан етарли бўлди. Аммо афсуски бошқалар ҳақида бундай дея олмаймиз. Афтидан, энди ТЖМ раҳбариятини истеъфога чиқарадиган вақт келди, шекилли. Боз устига ҳозир уларни ҳурмат билан кузатиб қўйиш учун жуда қулай вақт. Олдинда ҳеч қандай муҳим мусобақа кутиб тургани йўқ, футзал бўйича Осиё чемпионатига келсак, бу мусобақани ТЖМсиз ҳам кўнгилдагидек ўтказиб олса бўлади. Ҳар ҳолда футзал термаси бош мураббийи Хосе Мендес ТЖМга жуда муҳтож бўлишига ишониш қийин. Шундай экан, мабодо ЎФФ раҳбарияти дарҳақиқат, айбдорларни жазолаш ниятида бўлса, ҳозир жуда ўрни. Шундагина ўзбек футболида қандайдир ўзгариш бўлишига ишониш мумкин. Мухлислар эса ўша ўзгаришни интиқ бўлиб кутмоқдалар. Нима бўлганда ҳам айбдорлар тегишлича жазоланиши шарт. Акс ҳолда умидлар яна пучга чиқади, эски ҳаммом эскилигича қолиб кетади. Биз аниқ бир кишини жазолашни талаб қилмаймиз, аввал яхшилаб суриштирув ўтказишсин. Балки Асқар Толибжоновда айб йўқдир, бошқа кимдир ўз ишини бажара олмагандир. Демак ўша «кимдир»ни топиб жазолаш керак. Суриштирув ишлари ўтказилсин, айбдор топилсин, жазолансин. Зеро навбатдаги қитъа чемпионатини интизорлик билан кутиб, кейин ҳафсаласи пир бўлган мухлисларни ҳам тўғри тушуниш керак. Бошқа томондан, тўрт йиллик меҳнат, уқубат ва умидлар ҳавога совурилгани учун ҳам кимдир жавобгарликни ўз бўйнига олиши лозим. Нима бўлганида ҳам, футбол энг авввало, мухлислар учун ўйналади. Орзулар саробга айланган бу галги Осиё чемпионатида эса мухлислардан ташқари, Ватан шаъни, қадр-қиммати каби юксак тушунчалар ҳам бор эди. Бу тушунчалар эса футболимиз қандайдир ислоҳотларга муҳтож эканини исботлаётгандек...

Зафар ҚОСИМОВ.

Манба: www.intersport.uz - деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar