Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

06.02.2016

Нима учун Малайзия футболчиларимиз талпинаётган манзил?!

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 268
Нима учун Малайзия футболчиларимиз талпинаётган манзил?!

Яқин-яқингача ҳам Малайзия ва Баҳрайн каби мамлакатлар миллий чемпионатларини асло назарга олмасдик. Албатта, футбол савияси нуқтаи назаридан. Ҳаттоки, ишончли манбалардан олинган маълумотларга кўра, Баҳрайн премьер-лигасидаги аксарият клублар яримпрофессио­нал мақомига эга экан. Малайзия чемпионати вакиллари эса одатда асосан ёзги мавсум «МЮ», «Ливерпуль» каби Англия жамоаларининг Осиё бўйлаб турнеси пайти эсланарди. Демак, бугун Ойбек Қиличев, Воҳид Шодиев ва Лутфулла Тўраев бориб ўрнашган Малайзия супер-лигаси хусусида тўлақонли маълумот бермоқчимиз.

Малайзия футболи нега кучсиз?

Бир пайтлар Игорь Шквирин Малайзияда ўйнаганида, ушбу мамлакат чемпионатига бироз қизиқиш билан қарагандик. Лекин ўша пайтлар ОАВнинг техник имкониятлари бунчалик катта эмасди. Энди эса ҳаммаси мутлақо ўзгарган. Гарчи Малайзия терма жамоаси катта натижалар қайд этолмаса ҳам, миллий чемпионат клублари хориждан кучли легионерларни жалб қилишяпти. Ушбу биринчиликка Италия (Давиде Грасси), Македония (Блаже Илиоски), Косово (Лиридон Красники), Словения (Нейч Потокар), Словакия (Далибор Волаш) каби Европа мамлакатларидан ҳам футболчилар ташриф буюришяпти. Малайзия жамоалари яна ҳар мавсум Аргентина, Бразилия ва Мали сингари давлатлар футболчилари билан шартнома тузишади. Бироқ легионерларнинг кучли оқимига қарамай, мамлакат чемпионати савияси сезиларли даражада ошганича йўқ. Зеро, Малайзия футболининг ўзида истеъдодлар кам. Бошқача айтганда, ёш иқтидорларни топиш бўйича селекция тизими унча яхши ишламайди. Дейлик, охирги 15-20 йил ичида бирор жамоа сафида намуна учун ҳам яққол юлдуз порлаб чиқмади.

Хорижлик мураббийлар камлиги (Аргентинадан Марио Гомес ва Бразилиядан Жаксен Тиаго бор) ва футболда катта маблағ айланмаслиги ҳам чемпионатнинг бинойидек тараққий этишига йўл қўймаяпти. Лекин энди вазият ўзгариши мумкин. Умуман, Жанубий Осиёдаги Таиланд, Индонезия ва Вьетнам чемпионатлари Малайзия биринчилигидан анча устун. Ушбу минтақага киритилган «А»-лигаси (Австралия|Янги Зеландия) ҳақида гапириш эса ортиқча. Тўғри, Малайзия чемпионати савия бобида Сингапур, Мьянма ва Филиппин биринчиликларидан олдинда эканлигини ҳам қўшиб қўйиш жоиз.

Стадионлар

Супер-лигада қатнашадиган клубларнинг ареналари 20 мингдан 80 минггача томошабинга мўлжалланган. Хусусан, «Шоҳ Аълам» стадиони сиғими 80372га тенг бўлиб, ундан ПДРМ ва «Селангор» клублари фойдаланишади. Амалдаги чемпион - «Жоҳор Дарул Таъзим» 30 минг томошабинга мўлжалланган «Ларкин» стадионида ўйнайди. Эътиборлиси, ўтган йили ушбу аренага «Боруссия» Д. ташриф буюрган эди.

Легионерлар(ОФК вакиллари)

«Фельда Юнайтед»: Лутфулла Тўраев (Ўзбекистон); «Жоҳор Дарул Таъзим»: Харисс Харун (Сингапур); «Келантан»: Жонатан Маккейн (Австралия); «Паханг»: Зеш Раҳмон (Покистон); ПДРМ: Сафуван Баҳарудин (Сингапур), Али Ашфақ (Мальдив ороллари); «Паханг»: Брент Гриффитс (Австралия); «Перак»: Воҳид Шодиев, Ойбек Қиличев (Ўзбекистон); «Саравак»: Ндумба Макече (Австралия); «Селангор»: Роберт Корнтвайт (Авс-тралия), Андик Вермансях (Индонезия); «Теренггану»: Иссей Накажима-Фарран (Канада|Япония).

Хорижликлар орасида Маккейн кўпчиликка анча таниш. У 2005 йили Германияда ўтказилган Конфедерациялар кубоги гуруҳ босқичида Авс-тралия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилганди. Марказий ҳимоячи ва либеро позициясида ўйнайди. Кўринишидан, унинг клуби - «Келантан» янги мавсумда чемпионлик учун курашадиганга ўхшайди. «Келантан» 2012 йили «олтин хет-трик» (чемпионлик, футбол ассоциацияси кубоги ва миллий кубок) қайд этганди. Лекин жамоа шундан сўнг айтарли каромат кўрсатолмади.

Футболчиларимиз клубларида ҳолат қандай?

1951 йилнинг 18 апрелида ташкил топган «Перак» ўз таркибига ўзбекис­тонлик футболчилардан ташқари, бразилиялик Тиаго Жуниор ва Элиасни жалб этган. 23 ёшли ҳужумчи Элиас Фернадес де Оливейра клубга Ж. Кореянинг «Бусан ИПарк» жамосидан қўшилди. 31 ёшли ҳимоячи Тиаго Жуниор эса «Перак»да ўтган йилдан буён ўйнамоқда. Умуман олганда, клуб мавсумлар оралиғида ўз таркибини 8 нафар янги футболчи билан тўлдирди.

2007 йилнинг 19 январида ташкил топган «Фельда Юнайтед» мавсум-2010даги чемпионликдан сўнг фақат 2014 йили бу маррага бироз яқин (2-ўрин) келди. Малайзия клубларида худди биздаги каби ҳар мавсум ўнлаб футболчилар янги қўнимгоҳ топишади, чоғи. Дейлик, «Фельда Юнайтед» сафига мавсумлар оралиғида 11 нафар (!) футболчи қўшилди. Клуб Puma бренди либосларидан фойдаланади. Ҳомийлар ҳам жамоани муносиб молиялаб келишмоқда.

Ўтган мавсум қандай ўтди?

Ўтган мавсум ОФК кубоги соҳиби «Жоҳор Дарул Таъзим» учун муваффақиятли кечди. Клуб ҳужумчиси, аргентиналик Лусинао Фигероа (Афина Олимпиадаси ғолиби) 12та гол уриб, тўпурарлар пойгасида 2-ўринни банд этди. Чемпион шарафини ҳимоя қилган Малайзия термаси пос-бони Фаризал Марлиас 22та ўйиннинг 9тасида гол қўйиб юбормай, бу борада якка пешқадам бўлди. Умуман, чемпионатда 4та «хет-трик» қайд этилди.

Тўпурар: Драмане Траоре (ПДРМ) - 20та.

Чемпионат юлдузи. 33 ёшли Драмане Траоре янги мавсумда ўтган йили 9-ўринни эгаллаган «Келантан» шарафини ҳимоя қилади (20-рақам остида). У Мали терма жамоаси (2006-2008)да 30та ўйин ўтказиб, 7та гол урган. 2006-2010 йилларда «Локомотив» (Москва) сафида тўп сурган.

Хулоса ўрнида

Яқин-яқинда ҳам терма жамоамиз учун номзод саналган 3 нафар футболчимизнинг Малайзия клубларидан қўним топгани бир қарашда, орқага ташланган қадамдир. Тўғри, молиявий жиҳатдан ўсиш бўлар, лекин ўйинчи сифатида ўсиш-чи? Мотивация-чи? Ахир Малайзия клублари Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига ҳам йўл олишмайди-ку! Футболчиларимиз ОФК кубогида иштирок этишлари учун эса уларнинг клублари чемпионатни 1 ёки 2-ўринда якунлашлари керак.

Бордию, Малайзияда ўйнаб ҳам, терма жамоа сафига тушиш мумкин бўлса, унда 1-лига футболчиларига ҳам имконият берайлик. Бундай ҳолат ҳаттоки, Англия футболида ҳам бор. Малайзия премьер-лигаси (мақоми бўйича бизнинг 1-лигага тўғри келади)да ўйнашни хоҳлаётган футболчиларимиз ҳам борлиги кишини қаттиқ ўйга солади: наҳотки, чемпионатимиз шунчалик кучсизланиб кетган бўлса? Нима, клубларимиз футболчиларнинг молиявий талабларини қондиролмаяптиларми? Ёки улар олий лигада нуқул 8-10-ўринлар учун «кураш» олиб боришдан зерикишдими?

Маълумот учун Малайзия Супер-лигаси

Ташкил топган вақти: 2004 йил

Иштирокчилар сони: 12та

Энг кўп чемпион бўлган клуб: «Селангор» (7 марта)

Амалдаги чемпион: «Жоҳор Дарул Таъзим»

Ҳомий: ҳозирча йўқ (Astro Arena - 2010-2012; Telecom Malaysia - 2004-2010)

ТВ-ҳамкор: Media Prima, RTM

Расмий веб-сайти: www.foot­ballmalaysia.com

Янги мавсум муддати: 2016 йил 13 февраль - 22 октябрь

Ушбу маълумотга қараб, якдил хулоса чиқариш сал ноўрин. Зеро, аслида Малайзияда футбол клублари тузилганига 60-70 йил бўлди. Хусусан, мамлакат мустақилликка эришгач, дарҳол жамоалар ташкил этилган ва чемпионат ҳамда кубок баҳслари йўлга қўйилган. 1989-1993 ва 1998-2003 йилларда эса Малайзияда футбол лигалари иккига ажратилганди. 2004 йилга келиб, Малайзия футбол ассоциацияси қарорига биноан, лига хусусийлаштирилди, лекин бу қарор тўлақонли бажарилмади. Режага кўра, Малайзия супер-лигаси, премьер-лигаси ва ФА кубогида иштирок этувчи барча жамоалар шу йил охиригача хусусийлаштирилиши лозим эди.

Айни пайт чемпионат баҳслари февраль-октябрь ойлари оралиғида асосан шанба-якшанба кунлари ўтказилади. 2004-2013 йилларда Малайзия супер-лигасида 14та жамоа қатнашганди. Улардан 7таси ҳеч қачон қуйи лига (премьер-лига)га тушиб кетмаган. 2014 йилги мавсумдан эса чемпионат иштирокчилари сони 12тага қисқартирилди.

Чемпионга 750 минг Малайзия ринггити берилса, 2-ўрин соҳиби 500 минг, 3-ўрин эгаси эса 300 минг ринггит олади. Маълумот ўрнида айтиш керак, 26 январь ҳолатига кўра, 1 ринггит қиймати 659,41 сўмни ташкил этмоқда.

мавсум-2015 (якуний жадвал)

Ўр. Клуб
Ў
Ғ
Д
М
Гол Гол (-) Фарқ Очко

1.
Жоҳор Дарул Таъзим
22
14
4
4
36
18
}18
46

2.
Селангор
22
11
6
5
43
29
}14
39

3.
Паханг
22
11
5
6
43
29
}14
38

4.
Теранггану
22
12
2
8
40
33
}7
38

5.
Фельда Юнайтед
22
10
6
6
36
26
}10
36

6.
ПДРМ
22
11
2
9
42
39
}3
35

7.
Лионс XII
22
9
6
7
36
32
}4
33

8.
Перак
22
8
4
10
32
33
-1
28

9.
Келантан
22
8
4
10
34
38
-4
28

10.
Саравак
22
4
7
11
28
40
-12
19

11.
АТМ
22
2
5
15
21
47
-26
11

12.
Сайм Дарби
22
1
7
14
20
48
-28
10

Ф.Файзиев, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar