Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

06.02.2016

WSB: "Uzbek Tigers" боксчилари иккинчи турда "Baku Fires"га мағлуб бўлди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 345
WSB: "Uzbek Tigers" боксчилари иккинчи турда "Baku Fires"га мағлуб бўлди

Бутун жаҳон бокс серияси (WSB) VI мавсум иккинчи тур баҳсида "Uzbek Tigers" жамоаси вакиллари Озарбайжоннинг Боку шаҳридаги бокс маркази саройида "Azerbaijan Baku Fires" жамоаси билан куч синашдилар.

Ушбу қарама-қаршиликларнинг енгил вазн тоифасида (52 кг.) Ўзбекистон чемпионатининг кумуш ва бронза медали соҳиби ҳамюртимиз Аброржон Қодиров турнирдаги олдинги иштироки сабабли яхши таниш бўлган мезбонлар вакили Магомед Ибиевга қарши рингга чиқиб, беллашувларни бошлаб берди. Тажрибали рақибига қарши жангда ҳамбртимиз имкониятни бой бериб қўйди. 3:0.

Иккинчи қарама-қаршиликда эса Умахонов хотира турнири кумуш медали соҳиби Ҳасан Арсункаев (60 кг.) WSBдаги деюбт баҳсида 2015 йилда АИБА жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритиб, Рио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган ва халқаро майдонларда рақибига нисбатан анчайин тажрибали Элнур Абдураимовга қарши кураш олиб борди. Қизиқарли кечган баҳсда ҳамюртимиз рақибини катта устунлик билан мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. 0:3.

Биринчи ўрта вазн тоифасида жамоамиз вакили Достонбек Турдиев (69 кг.) Озарбайжон жамоасининг беларуслик легионери Евгений Рамашкевич билан куч синашиб, мағлубиятга учради.

81 кг. вазнда эса 2011 йилги Инчеондаги Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган Шуҳрат Абдуллаев бошқа бир беларуслик боксчи 2012 йилги Лондон Олимпиадаси иштирокчиси Михаил Долголивецни синовдан ўтказди ва муросасиз жангда ҳамютимиз 1:2 ҳисобида мезбон боксчидан устун келди.

Кечанинг ҳал қилувчи сўнгги ва энг оғир вазн тоифасидаги (+91 кг.) жангида 26 ёшли озарбайжонлик Арсланбек Маҳмудов ўзбекистонлик Сардор Абдуллаевга қарши рингга кўтарилиб, жамоасининг ғалаба қозонишида муносиб ҳиссасини қўшди. 3:0.

"Azerbaijan Baku Fires" - "Uzbek Tigers" - 3:2

52 кг.: Магомед Ибиев - Аброржон Қодиров – 3:0
60 кг.: Хасан Арсункаев – Элнур Абдураимов – 0:3
69 кг.: Евгений Рамашкевич – Достонбек Турдиев 3:0
81 кг.: Михаил Долголивец – Шуҳрат Абдуллаев - 1:2
+91 кг.: Арсланбек Махмудов – Сардор Абдуллаев – 3:0.

Эслатиб ўтамиз, биринчи турда вакилларимиз Пуэрто-Рико жамоасини 5:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, “Баку Файрз” “Астана Арланс”га (1:4) имкониятни бой берган эди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar