Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

06.02.2016

"Локомотив": “Ал-Урооба” 4 та гол фарқи билан мағлуб этилди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 192
"Локомотив": “Ал-Урооба” 4 та гол фарқи билан мағлуб этилди

Дубайдаги иккинчи йиғин доирасида “Локомотив” ўзининг биринчи учрашувини бугун маҳаллий “Ал-Урооба” клубига қарши ўтказди. Мураббийлар штаби нисбатан кучлироқ рақиблар билан ўйинни йиғиннинг сўнгги кунларига режалаштиришган.

Тошкент вақти билан 18:20 да старт олган учрашувда бетоблиги боис 3 нафар футболчи иштирок эта олмади: Сервер Жепаров, Тимур Кападзе ва Кахи Махарадзе. Қўшимча қилиш керакки, кўрикда бўлиб турган сербиялик Ненад Иняцга ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келмагани учун жавоб бериб юборилган.

“Темирйўлчилар” ўйинни кутилганидек устунлик билан бошлашди ҳамда 5-дақиқага келиб ҳисобда олдинга чиқиб олишди. 25 метрлар узоқликдан белгиланган жарима зарбасини Сардор Мирзаев аниқ амалга оширишга муваффақ бўлди.

Шундан кейин ҳам ҳужумлар “Локомотив” футболчилари томонидан ташкил қилинган бўлсада, кейинги гол мезбонлар томонидан урилди. 25-дақиқада ҳисоб тенглашган бўлса, орадан 10 дақиқа ўтиб Неманья Яничич жамоадошларини ҳисобда иккинчи бор олдинга олиб чиқиб олишларини таъминлади. Биринчи бўлимда дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

Иккинчи бўлимни “Локомотив” 3 та ўзгариш билан бошлади. Бу ўйин суратини янада оширди. 47-дақиқада Абдуҳолиқов ўйиндаги ўзининг биринчи голини урган бўлса, орадан олти дақиқа ўтиб Марат Бикмаев жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди – 1:4. Ва ниҳоят 60-дақиқада Темурхўжа Абдуҳолиқов беллашувдаги сўнгги голни киритди. Ажойиб пас учун ҳужумчи Ислом Тўхтахўжаевга миннатдорчилик изҳор қилиши керак.

“Локомотив”нинг 12 ҳамда 14 февраль саналаридаги рақиблари номи маълум қилинган. Навбатдаги ўйинлар ҳақида кейинроқ маълумот бериб ўтамиз. Қуйида жамоамизнинг 2016 йилдаги ўртоқлик учрашувлари натижаси, бугунги ўйин қайдномаси ҳамда фотосуратлари билан танишиб чиқишингиз мумкин.

АЛ-УРООБА (БАА) – ЛОКОМОТИВ 1:5 (1:2)
Голлар: Сардор Мирзаев, 5 (0:1). Ал-Урооба, 25 (1:1). Неманья Яничич, 36 (1:2). Тимурхўжа Абдуҳолиқов, 47 (1:3). Марат Бикмаев, 53 (1:4). Тимурхўжа Абдуҳолиқов, 60 (1:5).
“Локомотив”: Маъмур Икромов (Игнатий Нестеров, 46) — Олег Зотеев (Сергей Прохоров, 65), Неманья Яничич, Ислом Тўхтахўжаев, Жасур Ҳасанов_16 (Шерзод Файзиев, 46) — Жасур Ҳасанов_77 (Марат Бикмаев, 46), Қувондиқ Рўзиев (Миртўра Акбаров, 89), Икром Алибоев, Санжар Шоаҳмедов (Садриддин Абдуллаев, 80), Сардор Мирзаев (Салим Мустафоев, 67) — Темурхўжа Абдуҳолиқов (Дониёр Усмонов, 65)

2016 йилдаги ўртоқлик ўйинлари
15 январь, 2016 Ал-Аҳли (Саудия Арабистони) – Локомотив 0:0
19 январь, 2016 Хенан Жианье (Хитой) – Локомотив 0:0
22 январь, 2016 Словакия U-21 – Локомотив 0:2

"Локомотив": “Ал-Урооба” 4 та гол фарқи билан мағлуб этилди

"Локомотив": “Ал-Урооба” 4 та гол фарқи билан мағлуб этилди

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar