Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

06.02.2016

Легионерлар: Санжар Турсунов жамоаси “Қатар СК” билан дуранг ўйнади

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 147
Легионерлар: Санжар Турсунов жамоаси “Қатар СК” билан дуранг ўйнади

Қатар Юлдузлар лигасида 17-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Мазкур тур доирасида ўзбекистонлик Санжар Турсунов тўп сураётган “Умм Салал” жамоаси ўз майдонида “Қатар СК” клуби билан ўзаро баҳс олиб борди. Курашларга бой кечган ўйинда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Учрашувнинг 39 дақиқасида Мунир Ал Ҳамдави ҳисобни очган бўлса, 68 дақиқада Сагбо майдон эгаларининг устунлигини оширди. Бироқ, учрашувнинг сўнгги дақиқаларида “Умм Салал” ғалабани қўлдан бой берди. 85 дақиқада Фадел Умар ҳисобни қисқартирган бўлса, учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган сўнгги дақиқасида меҳмонлар ҳисобни тенглаштирди. Эмилиано пенальтидан унумли фойдаланиб, "Қатар СК"га бир очко олиб келди.

Шу тариқа ўйин жанговар дуранг билан тугади. Мазкур турдан сўнг "Умм Салал" очколар сонини 24 тага етказиб, ҳозирча 5-ўринга кўтарилди. "Қатар СК" 11 очко билан турнир жадвалининг 13-поғонасини банд қилиб турибди.

Эътиборли жиҳати, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Санжар Турсунов ўйинни тўлиқ ўтказди.

“Умм Салал” – “Қатар СК”

Голлар: Мунир Ал Ҳамдави (39), Сагбо (68) – Фадел Умар (85), Эмилиано (90+5)

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar