Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

06.02.2016

Арсен Венгер: Хитойликларда пул шунчалик кўпки, уларнинг қурби Европадаги барча лигаларни кўчириб кетишга ҳам етади

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 127
Арсен Венгер: Хитойликларда пул шунчалик кўпки, уларнинг қурби Европадаги барча лигаларни кўчириб кетишга ҳам етади

"Арсенал" жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер Хитой клубларининг трансфер бозорида фаол равишда иштирок этиб, катта маблағлар эвазига Европадаги жамоалар сафидан футболчиларни ўз сафларига жалб этаётганига муносабат билдириб ўтди.

Унинг айтишича, бу давлат улкан молиявий имкониятларга эга ва уларнинг пул сарфлашидан ҳайрон қолмаса ҳам бўлади.

"Бу жараён Англиядаги клублар учун хавотирлар пайдо қилди. Хитойликларда пул дегани шу қадар кўпки, уларнинг қурби Европадаги барча лигаларни сотиб олишга ҳам етади. Бу трансферлар амалга оширилиши шу руҳда давом этадимикин? Ўтган асрнинг охирги 10 йиллигида Японияда шундай ҳаракатларни бошлашган, лекин бу ҳолат узоқ вақт давом этмаганди.

Хитой клубларининг иштиёқи қай даражада жиддий эканини билмайман. Аммо бунга уларнинг сиёсий қарашлари ҳам қўшилган бўлса, биз эҳтиёт бўлганимиз маъқул", - дейди Венгер.

Эслатиб ўтамиз, қишки трансферлар вақтида Жексон Мартинес Хитойнинг "Гуанчжоу" жамоасига 42 млн евро эвазига ўтди, Алекс Тейшерани эса чинликларнинг "Цзянсу Сунин" жамоаси 50 млн евро эвазига харид қилди. Жамоалар бу футболчиларга йилига 12 млн евродан маош тўлади. Улардан олдинроқ, Рамирес ("Челси"дан "Цзянсу Сунин"га 33 млн евро), Гуарин ("Интер"дан "Шанхай Шеньхуа"га), Жервиньо ("Рома"дан "Хэбэй"га, 15 млн евро), Стефан Мбиа ("Севилья"дан "Цзянсу Сунин"га) каби футболчилар Хитойга йўл олишганди.

Шунингдек, айни вақтда Тим Кейхилл, Демба Ба, Асамоа Гьян, Паулиньо каби машҳур футболчилар, Луис Фелипе Сколари, Свен-Йоран Эрикссон, Дан Петреску, Мано Менезес ва Грегорио Мансано каби мутахассислар Хитой жамоаларида фаолият кўрсатишмоқда.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar