Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

06.02.2016

Пеллегрини: "Лестер" билан ўйинда қандай натижа бўлишидан қатъи назар чемпионлик масаласи ҳал бўлмайди"

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 193
Пеллегрини: "Лестер" билан ўйинда қандай натижа бўлишидан қатъи назар чемпионлик масаласи ҳал бўлмайди"

"Манчестер Сити" жамоаси бош мураббий Мануэль Пеллегрини АПЛнинг 25 турида турнир пешқадами "Лестер"га қарши ўтказиладиган марказий баҳс олдидан журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди. У бу ўйин чемпионлик масаласини ҳал қилувчи ўйин бўлмаслигини таъкидлаган.

Жароҳатлар ҳақида

Бизнинг таркибимизда бир қатор йўқотишлар бор. Компани ва Мангаля машғулотларга секинлик билан қўшилаётганди. Аммо Мангаля машғулот вақтида жароҳатини янгилаб олди ва яна 2 ҳафтани ўтказиб юборадиган бўлди.

Умид қиламанки, 1 ҳафтадан кейин Компани ўйинларга қайтади. Унинг қайтиши ўта муҳим. Ахир ҳозир бизда асосий таркибда тушиши мумкин бўлган 14 нафаргина футболчи қолган. Олдиндаги ўйинлар эса бундан кўп.

Наваснинг тиззасидаги пайлар чўзилган. У камида 3 ҳафтага сафдан чиқди. Кутилмаганда Бони ҳам шунча вақтга кетди. Унинг суякларида яллиғланиш каби оғир ва оғриқли ҳолат қайд этилган.

"Лестер" ҳақида

"Лестер" жуда яхши жамоа ва муҳими уларда жароҳатлар йўқ. Улар ҳар ҳафта мунтазам таркибни майдонга туширишмоқда. Улар бошқалардан кўра камроқ ўйин ўтказишган ва кўпроқ нарсага эришишган.

Футболда пуллар барча нарсани ҳал қилмаслигини яна бир бор кўриб турибмиз. Албатта, ғалабалар учун яхши футболчиларни сотиб олиш ҳам керак. Гранд жамоалар ҳар доим бўлишган, баъзи йилларда эса "Лестер" каби сюрпризлар ҳам чиқиб туради.

"Лестер" футболчилар вазиятларда тўғри фикрлашади ва керакли вақтда тўғри ҳаракатни амалга оширишади.

Жамоа раҳбарияти билан ҳам худди шундай. Бу уларга молиявий барқарорлик келтиради. Бунинг мавриди эмасдир балки, лекин эслатиб ўтган бўлардимки, бир нача йил олдин "Вильярреал"да ишлаганимда биз ҳам шунга ўхшаш шароитда ЕЧЛнинг ярим финалига чиққан, Испания примеросида эса иккинчи ўринни эгаллагандик.

Эртанги ўйин мавсумнинг асосий ўйини бўлади деб ўйламайман. Биз бу ўйинда ютсак ҳам, ютқазсак ҳам чемпионат ва чемпионлик кураши тугаб қолмайди. Бу ўйиндан кейин ҳам икки жамоада ҳам назарий максимум жиҳатидан яна ҳали 39 очко тўплаш имконияти сақланиб қолади. Бу ўйин яхши ўйин бўлиши мумкин, муҳим ўйин бўлиши мумкин, лекин ҳал қилувчи ўйин бўлмайди.

Гвардиола ҳақида

"Шуни айтишим керакки, Гвардиола менинг ўрнимни эгаллаши ҳақидаги қарор менинг розилигим билан қабул қилинган. Ҳеч ким менинг ортимдан иш қилмади. Ҳозир ушбу мавсум ҳақида гаплашганимиз маъқул, кейингиси ҳақида эмас. Мендан жамоа ўйини ҳақида сўранг", дейди Пеллегрини.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar