Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

05.02.2016

Чемпионлар Наманганга келишади

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 120
Чемпионлар Наманганга келишади

“Навбаҳор” жамоаси мухлисларига яхши маълумки, бу йил жамоамизнинг Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритганлигига 20 йил тўлади. Юбилей тантаналарини мухлислар муносиб жамоага эга былган ҳолда кутиб олишни исташаётганлиги бор гап. Айнан шу муносабат билан клубимиз раҳбарияти мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида чемпионликни қўлга киритилишида хизмат қилган жамоа аъзоларини Наманганга таклиф қилишни мақсад қилишганди. Аслини олганда чемпионларни Наманганга тўплаш ғояси ўтган мавсумда пайдо бўлганди. Аввалига чемпионат якунида шоу ташкил қилиш режалаштирилган бўлсада, айрим футболчиларни белгиланган муддатда юртимизга кела олмасликлари туфайли бу режа амалга ошмай қолганди.


1996 йили чемпион бўлган жамоа сафида тўп сурган аксарият футболчилар айни пайтда асосан Россия давлатида истиқомат қилиб ўша ерда меҳнат қилишмоқда. Дмитрий Башкевич, Дмитрий Батинков, Марат Дилмухамедов, Эдуард Момотов Анвар Асадуллаев каби футболчилар билан боғланиб, уларга шоу ўтказилаётганлиги ҳақида хабар бердик. Юқорида номлари қайд этилган собиқ футболчиларимиз ҳозирда турли соҳаларда фаолият олиб боришаётган бўлсада, февраль ойи сўнггида Наманганга ташриф буюришга рози эканликларини маълум қилишди.
27 февраль санасида ўтиши режалаштирилаётган шоу учрашув “Навбаҳор” марказий ўйингоҳида бўлиб ўтади. Тадбирда “Навбаҳор” жамоасининг айни пайтдаги таркиби 1996 йили чемпионликни қўлга киритган жамоа аъзоларига қарши шоу учрашувида майдонга тушишади. Тадбирга санъаткорлар иштирокидаги концерт дастурини ҳам киритилганлигини қўшимча қилиш жоиз. 1996 йилги Ўзбекистон чемпионларини яна бир бор «Навбаҳор» ўйингоҳида кўриш жамоанинг ашаддий ишқибозлари учун чин маънода байрам вазифасини ўтаб беради.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar