Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

05.02.2016

Sport.es: «Реал» вакиллари Неймардан «Барселона»ни тарк этиши ҳақида расман эълон қилишини сўради

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 153
Sport.es: «Реал» вакиллари Неймардан «Барселона»ни тарк этиши ҳақида расман эълон қилишини сўради

«Реал» клуби раҳбарияти «Барселона» ҳужумчиси Неймарни трансфер қилиш бўйича ҳаракатларини давом эттирмоқда. Каталониянинг Sport.es нашри хабарига кўра, «Реал» вакиллари бўлган агентлар Неймарнинг отаси билан алоқага чиққан ва Флорентино Перес ҳужумчига қизиқишда давом этаётганини билдирган. Шунингдек, улар Неймардан «Барселона»ни тарк этиш истаги ҳақида матбуот орқали оммага маълум қилиниши сўрашган.

Перес ушбу транфер учун талаб қилинган 190 млн еврони тўлаб, у билан йилига 35 млн евро тўлашни кўзда тутадиган 5 йиллик шартнома имзолашга тайёр. Шунингдек, футболчи, каталонияликлар сафини тарк этишга рози бўлиши учун 30 млн евро миқдорида мукофот (бонус) ваъда қилинган. Шу тариқа, бу трансфер амалга ошадиган бўлса, бу «Реал» учун жами 400 миллион еврога тушади.

Бундан олдинроқ, «Барселона» сўралган 190 миллион еврони маблағни «Манчестер Юнайтед» ҳам тўлашга тайёр бўлгани айтилганди.

Флорентино Перес айни вақтда Неймар «Сантос»дан «Барселона»га ўтиш чоғида молиявий фирибгарликка йўл қўйилгани билан боғлиқ юзага келган можаро ҳамда суд жараёни туфайли қийин аҳволга тушиб қолганидан ҳам фойдаланмоқчи экани айтилган.

Эслатиб ўтамиз, Неймар ва унинг отаси 2 февралда Мадриддаги Олий судда тергов қилинганди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar