Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

05.02.2016

“Металлург”: Назорат ўйинида “Олмалиқ” мағлуб этилди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 184
“Металлург”: Назорат ўйинида “Олмалиқ” мағлуб этилди

Чилонзор туманидаги мунъий қопламали майдонида Тошкент вилояти жамоалари – “Металлург” ва “Олмалиқ”нинг дерби-кўрик ўйини бўлиб ўтди. Қизиқарли ва муросасиз курашлар остида ўтган ўйин бекободликларнинг ишончли ғалабаси билан якунланди – 4:2. Учрашувнинг илк дақиқалариданоқ ташаббусни ўз қўлларига олишган металлургчилар 6-дақиқага келганда ҳисобни очишга муваффа бўлишди. Шерикларидан тўпни жарима майдони бурчагида қабул қилиб олган Дилмурод Каримов кучли зарбаси билан тўпни дарвозанинг олис бурчагига жойлаб қўйди. Олмалиқликлар асосан қарши ҳужум тактикасига таянишди. Шундай ҳужумлардан бирида бекободлик ҳимоячилари ўз жарима майдончаларида Арслонмурод Омоновни қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Пенальтини Фарҳод Тожиев бехато амалга оширди – 1:1. Танаффусдан кейин Игорь Шквирин таркибни деярли тўлиқ алмаштирди. Рустам Мирсодиқов эса аксинча ўзи хоҳлаган позицияларда янги кучларни синаб кўрди. Иккинчи тайм бекободликларнинг устунлиги остида ўтди. Бу сафар “Металлург” ўйинчилари Михаил Наумов қўриқлаётган дарвозага учта тўп киритишди. Даставвал Зоҳид Абдуллаев дублга эришган бўлса, ўйин якунида Суннатилла Эрматов муваффақият қозинди. Жавоб голи муаллифи Дониёр Исмоилов бўлди. Ҳисоб бунданда йирик бўлиши эҳтимоли ҳам йўқ эмасди. Аммо Озод Комилов дарвозабон билан яккамаякка қолган ҳолатдан фойдалана олмади. Энди бекободликлар сафидаги ўзгаришлар хусусида. Январь ойида жамоа лагерини икки ўйинчи тарк этди. Ярим ҳимоячи Руслан Вагапов “Қизилқум” жамоасига бориб қўшилган бўлса, Сардор Расулов “Шўртан”да ўйнашни ихтиёр этди. Ўз навбатида “Металлург” жамоаси устозлари бўш қолган чизиқларни истеъдодли ёшлар билан тўлдиришяпти. Айни пайтда клуб ёшлар таркибидан чақирилган ўйинчилар билан бир қаторда “Бунёдкор” ёшлар таркибида ўйнаган Жавоҳир Эсонқулов, Эргаш Исмоилов, Муҳаммад Қаҳрамонов, Фарҳод Намозов, “Олмалиқ”да фаолият юритган Улуғбек Худойбердиев шулар жумласидандир. Мавсум бошлангунча “Металлург” қароргоҳига яна икки-уч нафар янги ўйинчи келиши кутиляпти. Бекободликлар навбатдаги назорат учрашувини эртага, “Бунёдкор” академияси майдонида “Бухоро” жамоасига қарши ўтказади.
“Металлург” – “Олмалиқ” – 4:2. “Чилонзор” стадиони. Ҳакамлар:Аҳрол Рисқуллаев, Элдор Турсунов, Жаҳонгир Абдураззоқов, Шуҳрат Ражабов. Назоратчи ҳакам:Сардор Нажафалиев. Голлар: Дилмурод Каримов (6), Фарҳод Тожиев (28-пенальтидан), Зоҳид Абдуллаев (62, 68), Дониёр Исмоилов (70), Суннатилла Эрматов (89). “Металлург”:Зафар Сафоев, Даврон Каримқулов (Мирғиёс Сулаймонов), Ҳикмат Ҳошимов, Вусол Магеррамов (Улуғбек Худойбердиев), Мурод Тошматов, Дониёр Одилов (Фарҳод Намозов), Дилмурод Каримов (Суннатилла Эрматов), Аюбхон Нўъмонов, Жавоҳир Эсонқулов, Эргаш Исмоилов, Зоҳид Абдуллаев (Озод Комилов). Заҳирадагилар: Суҳроб Султонов, Жасур Аҳмедов, Саид Абдужабборов, Муҳаммад Қаҳрамонов. “Олмалиқ”:Никита Шквирин (Михаил Наумов), Раҳматилла Бердимуродов (Азамат Исроилов), Евгений Гоголь, Саидкомил Акбаров (Азиз Суюнов), Иброҳим Раҳимов (Ҳожиакбар Абдуқаҳҳоров), Тимур Шарипов, Миржамол Қосимов (Зоҳир Пиримов), Диёр Туропов (Мурод Ражабов), Фарҳод Тожиев, Арслонмурод Омонов (Ислом Исоқжонов), Дониёр Исмоилов. Огоҳлантиришлар:Раҳматилло Бердимуродов, Евгений Гоголь, Даврон Каримқулов - деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar