Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

04.02.2016

“Локомотив” Дубайда. Кўрфаз бўйида машғулот

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 216
“Локомотив” Дубайда. Кўрфаз бўйида машғулот

Дубай аэропортидан таҳминан ярим соатлик масофада жойлашган “Kempinski hotel”да “Локомотив” футболчилари бугун ўзларининг учинчи кунларини ўтказишди. Таассуротлар анча яхши. Шаҳар марказидан бироз четроқ бўлган Ажмандаги бу мўжаз меҳмонхона осудаликни севувчи сайёҳлар учун айни муддао.

Ташрифнинг биринчи куниданоқ машғулотга киришган жамоа аъзолари, бугун кечки йиғинни Форз Кўрфази қирғоқларида олиб боришди. Бундан кўзланган асосий мақсад эртага бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувига тайёргарлик кўришдир. Хабар қилинганидек, 5 февраль куни “темирйўлчилар” маҳаллий “Ал-Урооба” клуби футболчиларини имтихондан ўтказишади. Беллашув Тошкент вақти билан 18:15 га тайин қилинган.

Андрей Микляев ҳамда Мирко Еличич футболчилар билан икки маҳалдан машғулот ўтказишмоқда. Биринчи йиғиндан фарқли ўлароқ, йигитлар тайёргарликни стадионнинг ўзида давом эттиришяпти. Улар жисмоний тайёргарликни аввалгисидан анчагина яхшилаб олганликлари туфайли, эндиликда тўп билан ишлаш, жамоа ўйин услубини шакллантириш, турли ҳил тактик схемалар устида ишлаш асосий планга чиққан. Шунингдек, кечки овқатдан сўнг йигитлар назарий машғулотлар учун тўпланишади.

Қуйида соҳилбўйи машғулотларидан олинган фотосуратларни тақдим этамиз. Уларда сиз футболчиларнинг бугунги ҳолатини қисман бўлсада ҳис қилишингиз мумкин. Эртага 18:00 дан бошлаб эса твиттердаги расмий саҳифамиз – @LokomotivUzb’да “Ал-Урооба” билан ўйин тафсилотларини ёзиб боришга ҳаракат қиламиз. Бизни кузатиб боринг.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.

Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar