Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

03.02.2016

Шаҳзодбек Нурматов: Олий Лига тўпурари бўлишни ният қиляпман

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 181
Шаҳзодбек Нурматов: Олий Лига тўпурари бўлишни ният қиляпман

Хабар берганимиздек, Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси янги мавсум олдидан таркибга қўшиб олган янги ўйинчиларининг таништирув маросимини ўтказди.

Мазкур тақдимот маросимидан кейин жамоанинг янги аъзоси Шаҳзодбек Нурматов билан қисқача суҳбатлашдик.

- Янги жамоадаги илк таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз…

- “Бунёдкор” – ажойиб жамоа. Таркибда маҳоратли футболчилар йиғилган. Жамоанинг инфратузилмаси, машғулотлар ўтказилиш жараёни-ю ўйинларга кўриладиган тайёргаликка гап йўқ. Ушбу жамоага тез киришиб кета олганимдан хурсандман. Айниқса, илк ўртоқлик ўйинидаёқ тўп кирита олганим ўзимга бўлган ишончни оширди, деб ўйлайман.

- Б. Бобоев таъкидлаганидек, “Бунёдкор”нинг ҳар бир чизиғи кучайтирилмоқда ва ўйинчиларга асосий таркибга кириш осон бўлмайди. Сиз рақобатдан қўрқмаяпсизми?

- Асло, йўқ! Билсангиз, менга рақобат ёқади. Қаерда рақобат бор бўлса, ўша ерда ўсиш бўлади, деб бежизга айтишмайди. Мен ҳам бор куч-ғайратимни ишга солган ҳолда асосий таркиб аъзосига айланишга ҳаракат қиламан. Ўйлашимча, буни уддалай оламан.

Шаҳзодбек Нурматов: Олий Лига тўпурари бўлишни ният қиляпман

- Сиз ўзингиз ҳужумчи сифатида янги мавсумда нечта гол киритишни мақсад қилдингиз?

- “Бунёдкор” ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. Жамоа янги мавсумда чемпионликка эришишни мақсад қилган. Мен ҳам ўз киритадиган голларим билан жамоамнинг олтин медалларга эга чиқишига хисса қўшмоқчиман. Насиб этса, Олий Лига тўпурари бўлишни ният қилаяпман.

Бекзод Исаев суҳбатлашди

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar