Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

03.02.2016

Моуриньо ва Гвардиолани Манчестерда кутишмоқда

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 255
Моуриньо ва Гвардиолани Манчестерда кутишмоқда

Айни пайтда Мюнхеннинг «Бавария»сини бошқараётган Хосеп Гвардиоланинг ҳали «МЮ», «Челси», ҳали «ПСЖ», бир қарасанг яна бошқа бир жамоани қабул қилиши тахмин қилинаётган эди. Улоқни эса «Манчестер Сити» илиб кетди.

«Шаҳарликлар» раҳбарияти ниҳоят ўз мақсадига эришди: айни пайтда дунёнинг энг кучли мураббийларидан бири «Манчестер Сити»ни бошқаришга рози бўлди. Инглиз клуби каталониялик мураббий билан 3 йиллик шартнома имзолаган. Унга кўра Гвардиоланинг йиллик маоши 20 млн. (айрим манбаларга кўра 25-26 млн.) еврони ташкил этади. Испаниялик мутахассис янги жамоасида 2016 йилнинг ёзида иш бошлайди.

Tafsilot.uz сайти Хосеп Гвардиоланинг «Манчестер Сити»га ўтиши фонида клублар бошқарувида содир бўлиши кутилаётган ўзгаришлар, яна қайси мураббийларнинг янги жамоаларда иш бошлаши мумкинлиги ҳамда сўз юритишга қарор қилди.

Мануэл Пеллегрини

Моуриньо ва Гвардиолани Манчестерда кутишмоқда

Табиийки, Гвардиоланинг Манчестерга келиши жамоани 3 йил давомида муваффақиятли бошқарган Пеллегринининг манкунианликлар жамоасида иссиқ ўрнини совутадиган бўлди. Бироқ чилилик мутахассис хафа бўлмаса ҳам бўлади. Чунки у ишсиз қолмаслиги муқаррар, ҳозирнинг ўзида қўлида бир қанча жиддий таклифлар бор.

Ушбу мураббийни ўз жамоасига чорлаётганлар орасида шубҳасиз Лондоннинг «Челси» клуби пешқадам. Ҳозир «аристократлар»ни Гус Ҳиддинк бошқармоқда. У билан мавсум якунига қадар шартнома имзоланган холос. Бу Моуриньо истеъфога чиқарилгач, зудлик билан қабул қилинган вақтинчалик қарор бўлиб, айни пайтда жамоага малакали мураббий қидирилмоқда. Пеллегрини эса «Челси» раҳбарияти талабларига ҳар томонлама мос мураббий. Аммо Мануэл бу таклифни қабул қиладими-йўқми, буни вақт кўрсатади.

Ҳозирча Пеллегрини — «Манчестер Сити» мураббийи. Шу боис айни дамда унинг фикру хаёли «шаҳарликлар» сафидаги сўнгги мавсумини мумкин қадар муносиб ўтказишга қаратилган (бу келгусида “харидор”лари учун ўзига хос ташриф қоғози бўлишини у яхши тушунади, албатта). Ҳозир манкунианликлар бирйўла 4 мусобақада кураш олиб боришмоқда: Лига кубогида финалга чиқишган бўлса, Англия кубогининг чорак финалида «Челси»га қарши тўп суришади. Клуб ЕЧЛда плей-оффга чиқди, АПЛда эса 2-ўринда бормоқда.

Карло Анчелотти

Моуриньо ва Гвардиолани Манчестерда кутишмоқда

Мадриднинг «Реал» клубидан кетганича ишсиз юрган Анчелотти янги мавсумдан «Бавария»да Хосеп Гвардиоланинг ўрнини эгаллайди. Инглиз матбуоти унинг «МЮ» ёки «Челси» бошқарувига келиши ҳақида жуда кўп ёзишди. Аммо италиялик мутахассиснинг маълум қилишича, лондонликлар уни жамоага таклиф этмаган, «МЮ» вариантини эса ўзи рад этган.

Италия, Англия ва Испанияда муваффақиятли фаолият юритган, «IFFHS 2015» рейтингида 6-ўринда қайд этилган 56 ёшли мураббий айни пайтда зўр бериб немис тилини ўрганмоқда. Келишувга кўра «Бавария» раҳбарияти Карло отанинг бир нечта талабларини бажаришлари керак. Жамоанинг кадрлар сиёсати билан боғлиқ мазкур талаблар нималардан иборат-у, уларнинг неча фоизи бажарилади, буни воқеалар ривожи давомида билиб оламиз.

Жозе Моуриньо

Моуриньо ва Гвардиолани Манчестерда кутишмоқда

«Моуриньо ва Гвардиолани Манчестерда кутишмоқда» — gazeta.ru сайтида эълон қилинган мақола шундай номланади. Ҳақиқатан эътиборни тортадиган сарлавҳа, шундай эмасми?

Умуман, «Беназир» «Челси»дан кетганидан бери унинг «Реал», «МЮ» бошқарувига келиши эҳтимоли ҳақида ёзмаган сайт, нашр қолмади ҳисоб. Мадридликлар яқинда Бенетисни истеъфога чиқариб, мураббийликни яқин ўтмишнинг афсонавий Зайниддин Зиданга топширишганини ҳисобга олсак, «Реал» вариантидан воз кечак ҳам бўлади.

Демак, ҳозирча «қизил иблислар» вариантини нақд дейиш мумкин холос (агар бу ҳам инглиз матбуотининг навбатдаги таги пуч шов-шуви бўлмаса, албатта). Бу вариантнинг ҳақиқатга яқин жиҳатлари ҳам йўқ эмас. Чунки манкунианликлар ушбу мавсумда бўш ўйнашмоқда, клуб раҳбарияти мавсум ярмидаёқ Ван Гал билан хайрлашиши кутилган эди. Бироқ голландиялик мураббийга мавсум охиригача имкон беришга қарор қилишди. Жамоа миллий биринчиликда 5-ўринда боришмоқда. ЕЧЛда эса клуб «Вольфсбург», «ПСВ» и «ЦСКА» сингари жамоалар ўрин олган гуруҳдан кейинга босқичга чиқа олмади. Боз устига «МЮ» мамлакат кубогини ҳам эрта тарк этди. Ван Галнинг клубда қолиш-қолмаслигини жамоасининг қолган ўйинларда қайд этадиган натижалари ҳал қилади.

Моуриньонинг «қизил иблислар» бошқарувига келиши ҳақидаги гап-сўзларнинг кучайиши қайсидир маънода Гвардиоланинг «Манчестер Сити»га келаётгани билан ҳам боғлиқ. Шу тариқа айримлар «Реал» ва «Барселона» қарама-қаршилигининг асосий иштирокчилари бўлган, «Элклассико»ни ҳақиқий шоу даражасига кўтарган Пеп ва Жозенинг Англия майдонларидаги рақобатини кўрмоқчи бўлаётгандир. Нега энди Манчестер дербиси ана шундай футбол спектаклига айланмасин?!

Массимилиано Аллегри

Моуриньо ва Гвардиолани Манчестерда кутишмоқда

«The Guardian» нашри тарқатган маълумотларга кўра «Манчестер Юнайтед»га мураббий бўлиши кутилаётган яна бир мутахассис. У айни пайтда Туриннинг «Ювентус» жамоасида фаолият юритмоқда. Мураббийнинг Италия «А» Сериясидаги ишлари беш. Жамоаси шу пайтгача ўтказилган 22 учрашувда 48 очко тўплаб, турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда (1-ўриндаги «Наполи»нинг ҳисобида 50 очко бор). Диққатга сазовор жиҳати шундаки, «Кекса сеньора» Италия чемпионатидаги сўнгги 12 учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди.

Аллегрининг «МЮ» бошқарувига келиши билан боғлиқ бошқа тафсилотлар маълум эмас. Балки у шунчаки Моуриньо сингари клуб раҳбариятига мураббийлик учун тақдим этилган номзодлардан биридир холос. Якуний қарорни клуб ҳиссадорлари чиқаради.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar