Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

03.02.2016

Бош мақсад – мухлисларни хушнуд этиш

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 224
Бош мақсад – мухлисларни хушнуд этиш

Биласиз, 10-21 февраль кунлари пойтахтимиз футзал бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Тарихда 14-маротаба ўтказиладиган қитъа биринчилигида 16та терма жамоа 4та гуруҳга бўлинган ҳолда, баҳсларга киришади. Бу галги Осиё чемпионатига нисбатан қизиқиш жуда-жуда юқори. Боиси, ҳар икки йилда бир марта ташкиллаштириладиган қитъа футзалининг энг нуфузли мусобақасида бу сафар Колумбия мезбонлигида ўтадиган жаҳон чемпио­нати йўлланмалари тақдирига ойдинлик киритилади. Аниқроқ айтсак, Тошкентда ярим финалга чиққан 4та, шунингдек, «плей-офф» ўйинлари орқали 5-ўринни олган яна бир жамоага мундиал чиптаси тақдим этилади. Шу пайтгача Ўзбекистон футзал жамоасига ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш насиб қилмаган. Ваҳоланки, вакилларимиз ҳар сафар бунга яқин келишган, аммо якунда нимадир ўхшамай қолган. Пойтахтимиз мезбонлик қиладиган қитъа чемпионатида ниҳоят, бу кўнгилсиз анъанага чек қўйилишидан умидвормиз, албатта.

Осиё чемпионати учрашувлари «Ўзбекистон» ва «Универсал» спорт саройларида ўтказилади. Шу кунларда ҳар икки мажмуага ОФК томонидан юборилган махсус қопламалар тўшалади. Жамоаларнинг маш­ғулот ўтказишлари учун ажратилган заллар ҳам шай ҳолатга келтирилган. Тошкентга мусобақа иштирокчиларидан биринчи бўлиб Вьетнам термаси етиб келди. Тўғри, Тожикистон жамоаси пойтахтимизга сал олдинроқ келганди. Лекин Осиё чемпионатининг бу иштирокчиси ўртоқлик ўйинларида паркетга тушгач, ортга қайтди. Айни пайт терма жамоамиз сўнгги ўқув-машғулотлар йиғинини давом эттиряпти. Ўзгаришларга тўхталсак, мураббийлар штабига икки нафар хорижлик мутахассис жалб этилди. Испаниялик Аркаит Сисниега Гомес футзалчиларимизнинг жисмоний тайёргарлигига жавоб берса, бразилиялик Анхолето Александре физиотерапевт сифатида иш олиб боради. Ҳар икки мутахассис ҳам хориж жамоаларида ишлаш бўйича катта тажрибага эга. Биз навбатдаги машғулотлар якунига етгач, жамоа бош мураббийи Хосе Мария Мендез ва етакчи ўйинчилардан бири Жавлон Аноровнинг жараён қандай кетаётгани, умумий ҳолат хусусидаги фикрлари билан қизиқдик.

Хосе Мария Мендез: - Осиё чемпионатига тайёргарликни режа асосида давом эттиряпмиз, белгиланган ўртоқлик ўйинларида майдонга туш­япмиз. Якуний таркибни аниқлаб олдик. Ўйлайманки, бу футзалчилар билан олдимизга қўйилган вазифани бажариб, мухлисларни чиройли ўйин эвазига хушнуд қиламиз. Мураббийлар штабига 2 нафар тажрибали мутахассис жалб этилди. Уларнинг ҳар иккиси ўз йўналишида катта тажриба тўплаган. Қисқа фурсатда футзалчиларни юқо­ри савияда тайёрлай олишларига ишонамиз.

Энди гуруҳдаги рақиблар ҳақида тўхталиб ўтай. Айтиш мумкинки, квартетимизда тенг кучли жамоалар йиғилган. Очиғини айтаман, шахсан мен Ливан термаси билан битта гуруҳга тушишни истамагандим. Зеро, бу жамоа биз учун бироз ноқулай рақиб ҳисобланади. С.Ара­бистони термаси ҳақида унча кўп маълумотга эга эмасмиз. Билишимча, бу жамоада ҳам испаниялик мутахассислар ишлашяпти. Таркибида маҳаллийлаштирилган бразилиялик футзалчилар бор. Гуруҳдаги учинчи, шу билан бирга асосий рақиб - Қирғизис­тон термасини эса жуда яхши биласиз. У билан охирги Осиё чемпионатида дуранг ўйнаганмиз. Кучли ижрочиларга эга жамоа. Нима бўлишидан қатъий назар, гуруҳ ғолиби сифатида кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қиламиз. Чорак финалда эронликларга дуч келмаслик учун ҳам гуруҳ ғолиби бўлишимиз шарт. Бу йўлда бор имкониятларни ишга соламиз. Зеро, чорак финалда ғалаба қозонган жамоа жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади. Бизни қўллаб-қувватлаб турадиган мухлислар ҳаққи-ҳурмати ҳам мундиал чиптасини ютишимиз керак. Асосий вазифамиз ҳам шу. Қолганини вақт кўрсатади.

Жавлон Аноров: - Машғулотларда кўпроқ тактика, «прессинг» қўллаш ва ундан чиқиш устида ишлаяпмиз. Шунингдек, стандарт вазиятлардан қай тарзда фойдаланиш борасида ҳам шуғулланяпмиз. Ҳозирда Осиёда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Футзал шиддат билан ривожланмоқда. Гуруҳдаги рақибларга келсак, Ливан жамоаси ноқулай рақиб, Қир­ғизис­тон термаси эса тайёргарликни хорижда олиб бормоқда. Табиийки, унинг мақсади ҳам жиддий. Саудия Арабистони жамоаси ҳақида эса кўп нарса билмайман. Лекин у ҳам кучсиз эмас. Назарий машғулотларда гуруҳдаги рақиблар ҳақида маълумот беришяпти. Билишимча, Ливан термасида индивидуал жиҳатдан кучли ўйинчилар бор. Қирғизистонликлар эса жамоавий ўйин ҳисобига кучлилар. Шунга мос тарзда тайёргарлик олиб боряпмиз. Осиё чемпионатининг Тошкентда ўтказилиши жамоамизга қўшимча куч бағишлайди. Биринчи галда, мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари муҳим. Буни 2010 йилги Осиё чемпионатида ҳам кўрганмиз. Яқинда Қозоғистон термаси билан 2та ўртоқлик учрашуви ўтказиб қайтдик. Бу жамоа жуда кучли, таркибида маҳаллийлаштирилган бразилиялик футзалчилар бор. Айнан бразилияликлар жамоа ўйинига катта таъсир ўтказишади. Бизга айнан шундай кучли жамоалар билан ўйинлар керак эди. Улар орқали хатоларимизни кўриб, тўғрилашга ҳаракат қиламиз. Тўғри, ҳар икки ўйинда мағлубиятга учрадик. Лекин ўртоқлик учрашувларида натижа муҳим саналмайди. Мураббийимиз Хосе Мария Мендез жуда кучли мутахассис. Унинг тажрибаси қўл келиб, Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этишимизга ишонаман.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar