Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

03.02.2016

Премьер-лиганинг сўнгги кунида амалга оширилган энг омадли трансферлар ТОП-10

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 213
Премьер-лиганинг сўнгги кунида амалга оширилган энг омадли трансферлар ТОП-10

Жорий йилнинг қишки трансфер мавсуми Англия Премьер-лигаси жамоалари учун анчагина қизғин ўтди. Инглиз клублари трансферлар учун 1 миллиард фунтдан зиёд маблағ ишлатишга улгуришди. Трансфери мавсумининг сўнгги кунида эса бир-биридан қизиқ келишувлар амалга ошди: Сейду Думбия "Ньюкасл"га, Эммануэль Эменике "Вест Хэм"га, Умар Ниассе "Эвертон"га Жинелли Имбула эса "Сток Сити"га ўтди.
Қишки трансфернинг сўнгги кунидаги харидлар
Албатта, ушбу трансферларнинг жамоага қай даражада фойда бериши ҳозирча қоронғу. Аммо, барчаси яхшилик билан тугашига умид қилган ҳолда, қуйида Премьер-лига тарихидаги қишки трансфер мавсумининг сўнгги кунида аламга оширилган энг омадли трансферлар ўнлигини тақдим этамиз.
10. Микел Артета
Трансфер нархи: 2 млн фунт
Йўналиш: "Реал Сосьедад" → "Эвертон"
Премьер-лиганинг сўнгги кунида амалга оширилган энг омадли трансферлар ТОП-10

2005 йилда Испаниянинг “Реал Сосьедад” клубидан 2 млн фунт эвазига харид қилинган маҳоратли ярим ҳимоячи жамоага жуда тез киришиб кетди ва мухлисларнинг энг севимли ўйинчисига айлана олди. Ўша мавсум якунида “ирислар” турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигасининг саралаш босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлишди. Бироқ, испаниялик ярим ҳимоячи кўп ўтмай, “мерсисайдликлар” сафини тарк этди. 2011 йили Артета 10 млн фунт эвазига “Арсенал” сафига ўтишни маъқул кўрди.
9. Давид Луиз
Трансфер нархи: 25 млн евро
Йўналиш: "Бенфика" → "Челси"
Премьер-лиганинг сўнгги кунида амалга оширилган энг омадли трансферлар ТОП-10

Ўзининг ажойиб соч турмаги билан мухлислар орасида танилган бразилиялик ҳимоячи 2011 йил ўша вақтлардаги “аристократлар” бош мураббийи Андре Виллаш Боашнинг алоҳида эътиборига сазовор бўлди. Луизнинг энг муҳим жиҳати шунда эдики, у фақатгина ҳимоя билан чекланиб қолмай, олдинги чизиқларда ҳам ўзини жуда эркин ҳис эта оларди. Клубдан Боаш кетиб, Жозе Моуриньо жамоани қабул қилиб олгач, Луиз 50 млн евро эвазига “ПСЖ” сафига ўтиб кетди.
8. Неманья Матич
Трансфер нархи: 21 млн евро
Йўналиш: "Бенфика" → "Челси"
Премьер-лиганинг сўнгги кунида амалга оширилган энг омадли трансферлар ТОП-10

Асли “аристократ”ча тарбия кўрган сербиялик йигитча 2011 йилда “Бенфика” сафига ўтгач чин маънода “очилиш”га эришди ва 2014 йилда 21 млн евро эвазига ортга қайтишга муваффақ бўлди. Унинг тажовузкор табиати Премьер-лигага жуда тез мослашиб олиши учун қўл келди ва якунда турнирнинг энг саралари сафидан ўрин олди.
7. Хуан Мата
Трансфер нархи: 37.1 млн евро
Йўналиш: "Челси" → "Манчестер Юнайтед"
Премьер-лиганинг сўнгги кунида амалга оширилган энг омадли трансферлар ТОП-10

Жозе Моуриньо бошқарувида “Челси”нинг захира ўриндиғида қолиб кетган испаниялик ярим ҳимоячи Лондонни Манчестерга алмаштиришга қарор қилди ва адашмади. Айтиш мумкинки, бугун “қизил иблислар”нинг ҳужум чизиғини Матасиз тасаввур қилиш қийин. Унинг ажойиб узатмалари ва тезкор ҳаракатлари манкунианликларнинг ҳужумларини безаб турибди. Зеро, ҳозирги кунда “қизил иблислар” айнан Мата узатмаларини якунига етказадиган ҳужумчига жуда қаттиқ эҳтиёж сезмоқдалар.
6. Андрей Аршавин
Трансфер нархи: 15 млн фунт
Йўналиш: "Зенит" → "Арсенал"
Премьер-лиганинг сўнгги кунида амалга оширилган энг омадли трансферлар ТОП-10

Евро – 2008да ўзининг энг яхши ўйинларини намойиш этган рус ўғлони дастлаб “туманли албион”да ҳам ўзини жуда эркин ҳис этди. Зеро, “Ливерпуль” дарвозасига бир ўйинда 4та тўп йўллаб жамоасининг дуранг натижани бир ўзи таъминлаб берган вақтларда буни ҳеч ким инкор этмаган эди. Аммо, ўша пайтларда 15 млн фунтга харид қилинган Аршавиннинг жароҳатлар гирдобига тушиб қолиши охир-оқибат унинг “тўпчилар” сафини тарк этишига олиб келди.
5. Эшли Коул
Трансфер нархи: 5 млн фунт
Йўналиш: "Арсенал" → "Челси"
Премьер-лиганинг сўнгги кунида амалга оширилган энг омадли трансферлар ТОП-10

Ўз вақтида Лондоннинг шимолидан шаҳарнинг шарқий қисмига “кўчиб” ўтган ҳимоячи футбол оламида ҳақиқий шов-шув кўтарган эди. “Челси” тарихида “Моуриньо эраси” деб ном олган даврга ўз ҳиссасини қўша олган чап қанот ҳимоячиси ўша вақтларда “аристократлар” учун атиги 5 млн фунтга “тушган эди” ва бу ўзини тўлақонли оқлади дейиш учун асосларимиз етарли.
4. Маруан Феллайни
Трансфер нархи: 27.5 млн фунт
Йўналиш: "Эвертон" → "Манчестер Юнайтед"
Премьер-лиганинг сўнгги кунида амалга оширилган энг омадли трансферлар ТОП-10

2013 йилнинг сўнгги кунларида белгиялик ярим ҳимоячи “Эвертон”да бирга ишлаган устози Дэвид Мойес ортидан “қизиллар” сафини тўлдирди ва жамоанинг энг асосий фигураларидан бирига айланди. Айтиш мумкинки, у жамоа ярим ҳимоя чизиғига тажовузкорлик ва ғолиблик руҳини олиб кира олди. Аммо, бу “қизил иблислар”нинг ўша мавсумда Чемпионлар лигаси саралаш босқичидан ўта олишлари учун етарли бўлмаган эди.
3. Луис Суарес
Трансфер нархи: 22.4 млн фунт
Йўналиш: "Аякс" → "Ливерпуль"
Премьер-лиганинг сўнгги кунида амалга оширилган энг омадли трансферлар ТОП-10

2011 йилдаги қишки трансфер ойнасининг сўнгги кунлари “Ливерпуль” клубининг ашаддий мухлислари хотирасида Кенни Далглиш томонидан Энди Кероллнинг “Ньюкасл”дан 35 млн фунт эвазига сотиб олинган кун сифатида хотирланади. Аммо, айни шу кунларда “Аякс”дан 24 ёшли уругвайлик яна бир ҳужумчи, Луис Суарес ҳам харид қилинган эди. Тақдир чархпалагини қарангки, кўп ўтмай Уругвай терма жамоаси аъзоси клубнинг ҳақиқий етакчисига айланди. Кэролл эса якунда “Вест Хем”га 11 млн евро эвазига сотиб юборилди. Албатта буни “Барселона”нинг Суарез учун тўлаган 52 млн евро нархига таққослаш бироз мушкул.
2. Месут Ўзил
Трансфер нархи: 42.4 млн фунт
Йўналиш: "Реал Мадрид" → "Арсенал"
Премьер-лиганинг сўнгги кунида амалга оширилган энг омадли трансферлар ТОП-10

2013 йилнинг энг ажабланарли воқеаси сифатида ҳозирги кунгача ушбу трансфер тилга олинади. Яъни, Арсен Венгернинг ўз анъаналарига зид равишда “Реал”дан 42.4 млн эвазига германиялик ярим ҳимоячини харид қилгани бўлди. Тўғри, илк мавсумда у ўзига билдирилган ишончни тўла оқлади дейиш мушкул. Аммо, жорий мавсумда Премьер-лигада 16 та голга ассиссентлик қилиб, ўзининг ҳақиқий ўйинини тиклаб олганлигини тўла намойиш этмоқда. “Арсенал” ҳам бир неча йиллик танаффусдан сўнг чемпионлик пойгасига қўшилди.
1. Карлос Тевез ва Хавьер Маскерано
Трансфер нархи: 30 млн фунт
Йўналиш: "Коринтианс" → "Вест Хэм"
Премьер-лиганинг сўнгги кунида амалга оширилган энг омадли трансферлар ТОП-10

Премьер-лига тарихидаги энг шов-шувли трансферлардан бири, 30 млн фунт эвазига аргентиналик икки маҳорат соҳибининг “Вест Хэм” сафига қўшилиши эди. Бу ҳол, албатта, бежиз эмаслиги тезда ойдинлашди. Зеро, айнан ушбу хариддан сўнг “болғачилар” 9 ўйинда 7 та ғалаба қайд этиб, буни амалиётда исботлашди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar