Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

03.02.2016

"Локомотив": Дубайдаги иккита рақиб номи маълум бўлди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 134
"Локомотив": Дубайдаги иккита рақиб номи маълум бўлди

Бугун тонгда Дубайга жўнаб кетган “Локомотив” 12 ва 14 февраль кунлари Хитой Супер лигаси клубларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушадиган бўлди.

12 февраль кунги рақиб ўз миллий чемпионатини 13-ўринда якунлаган “Тяньцзинь Теда” клуби бўлади. Голландиялик мутахассис Ари Хаан бошқариб борадиган бу клуб сафида бир қатор машҳур футболчилар тўп суришади. Португалиянинг “Спортинг” жамоасида уч йил ўйнаган ва кейинчалик Хитойга ташриф буюрган колумбиялик Фреди Монтеро Муньоз, Бразилиянинг бир қатор машҳур клубларида ҳаракат қилган футболчилар — аргентиналик Эрнан Баркос, бразилиялик Вагнер Дос Сантос ҳамда Лукас Фонсека, Эрон миллий терма жамоасидаги ўйинлари орқали яхши таниш бўлган Муртазо Пурлиганжи, австралиялик Александар Йованович шулар жумласидандир.

14 февраль куни Хитой Супер лигасининг сўнгги мавсумини 10-пағонада тамомлаган “Чанчунь Ятай” билан ўйин ташкил этилади. Бу жамоа Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Анзур Исмоилов орқали футбол мухлисларимизга яхши таниш. Ажаб эмас, у “Локомотив”га қарши ўйинда ҳаракат қилса. Қизиқ томони шундаки, 14 февраль куни “темилйўлчлар”нинг терма жамоага аъзо футболчилари Ливан билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушишлари мумкин. Шу боисдан мураббийлар штаби катта эҳтимол билан олти нафар футболчини “Чанчунь Ятай”га қарши ўйната олишмайди.

Хитойнинг бу клубида Анзур Исмоиловдан ташқари яна уч нафар ҳорижий футболчи тўп суради ва уларнинг барчаси олдинги чизиқда ҳаракат қилади. Тайпейлик Ю Тинг Ко, нигерлик Мусса Маазу ҳамда боливиялик Марсело Морено шулар жумласидан. Нигерлик ҳужумчи ўз вақтида Москванинг “ЦСКА”, Франциянинг “Монако”, “Бордо”, Португалиянинг “Маритимо” клублари шарафини ҳимоя қилган бўлса, боливиялик Марсело Морено “Шахтёр”, “Вердер”, “Уиган” каби жамоалардаги ўйинлари орқали таниш.

Эслатиб ўтамиз, Дубайдаги биринчи йиғин доирасида “Локомотив” Хитой Супер лигасининг бешинчи жамоаси “Ҳенан Жианье” билан майдонга тушган ва беллашувда ҳисоб очилмаганди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar