Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

03.02.2016

Мурод Исмоилов: “Ҳоким кубоги” турнири қизғин кечмоқда"

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 156
Мурод Исмоилов: “Ҳоким кубоги” турнири қизғин кечмоқда"

Куни кеча “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Мурод Исмоилов Фарғонадаги “Рухсор” ФМ радиосига “Ҳоким кубоги-2016” турнири борасида интервью берди. Суҳбатни “Нефтчи” расмий сайти орқали ҳам ўқишингиз мумкин.

- “Ҳоким кубоги” турнири азалдан катта қизиқишларга сабаб бўлиб келган, - деб гап бошлади Мурод Музаффарович. Бироқ айтиш керакки, сўнгги йилларда турнирнинг савияси бироз тушганди. 2016-йилга келиб мусобақа ташкилотчилари биринчи ўринда “Ҳоким кубоги”нинг савиясини ошириш борасида кенг кўламдаги ишларни олиб боришди ва бу ўз самарасини бермоқда. Жорий йилдаги турнирда Олий лиганинг бир қатор кучли клублари ўзларининг асосий таркиблари билан иштирок этишмоқда. Биз ҳам ПФЛ кубогидан кўра, “Ҳоким кубоги”да иштирок этишни афзал билдик. Мен мусобақа ташкилотчиларидан кейинги йиллари турнирни янада кенг кўламда ўтказишларини, кўпроқ Олий лиганинг кучли клубларини Фарғонага таклиф қилишларини сўраган бўлардим. Фарғона шаҳрида бир-биридан замонавий меҳмонхоналар фаолият кўрсатиб турибди. Барча шароитлар бор. Тошкентда ёки хориж мамлакатларидаги 10-15 кунлик йиғинларни мана шу Фарғонада ўтказиб, “Ҳоким кубоги”да иштирок этишса мусобақанинг савиясида янада ошарди. Бу менинг шахсий фикрим. Биласизми, хар йили “Ҳоким кубоги” ўйинлари пайтида об-ҳаво бироз ноқулай келар эди. Ўйинлар асосан қор босган майдонларда ўтарди. Қувонарли томони, бу йили футбол ўйнаш учун ажойиб қуёшли об-ҳаво бўлмоқда ва ўйинчилар ҳам роҳатланиб майдонда тўп тепишяпти. Шунингдек, ўйиндан-ўйинга мухлисларнинг стадионга ташрифи ортаётгани мени қувонтирмоқда. Мусобақа ташкилотчиларига катта раҳмат.

- “Ҳоким кубоги-2016”нинг финал босқичига йўл олиш учун қайси жамоанинг имкониятлари кўпроқ деб ҳисоблайсиз ?

- Ҳамма жамоанинг имкониятларини юқори баҳолайман. “Қўқон-1912” “Андижон”, “Қизилқум” ва албатта “Нефтчи” жамоасида финалга чиқиш учун яхши имконият бор. Қўқон жамоаси ПФЛ кубогида ҳам иштирок этса бўларди. Лекин биз “Ҳоким кубоги”ни танладик. Чунки турнирдаги ўйинларнинг кўплиги, учрашувларнинг зич жойлашуви биз учун жуда қулай бўлди.

- “Нефтчи” жамоасининг шу даражага етишишида сизнинг хиссангиз катта. Жамоанинг ўйинларини кузатиб боряпсизми?

Албатта. “Нефтчи” хар доим юқори натижаларга эришиб келган жамоадир. Фақат сўнгги йиллардаги муваффақиятларда бироз хиссамиз қўшилди холос деб ўйлайман. Ха, “Нефтчи”нинг ўйинларини кузатиб боряпман. “Ёзёвон-Лочинлари”га қарши ўйинни ҳам кўрдим. Йигитлар яхши ўйин кўрсатишди. Айниқса “Нефтчи” ёшлари жамоаси ҳам яхши шаклланмоқда. Бахром Ҳайдаров ўз шогирдлари билан самарали ишлаётгани билиниб турибди. “Нефтчи” ёшлари Қўқон жамоасининг асосий таркибига қарши баҳсда ҳам жиддий қаршилик кўрсатишди.

- Балки кунлар келиб “Нефтчи”га яна қайтасизми ?

- Насиб қилса, яна “Нефтчи”га қайтаман. Мана қаранг, хозир ҳам суҳбатга “Нефтчи” либосида келдим. Ниятим, “Қўқон-1912”да ҳам ўз билимларимни ишга солиб Қўқон футболининг ривожига ўз хиссамни қўшишдир. Агар вазият шуни тақозо этса, хар доим “Нефтчи”га келиб меҳнат қилишга ва Фарғона футболи истиқболи йўлида меҳнат қилишга тайёрман.

- Мухлисларга тилакларингиз...

- Мухлисларга доим соғлиқ тилайман. Оилалари тинч бўлсин. Хар доим стадионларни тўлдириб бир-биридан қизиқарли ўйинларни томоша қилишларини тилаб қоламан. Мухлислар хамиша ўз севимли жамоаларининг ўйинларига келиб, футболчиларни юксак даражада қўллашларини сўраб қоламан.

Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar