Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

03.02.2016

“Ҳоким кубоги": “Нефтчи-1”дан яна бир ғалаба!

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 191
“Ҳоким кубоги": “Нефтчи-1”дан яна бир ғалаба!

Бугун Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида Наманганнинг “Норин” ҳамда “Нефтчи-1” жамоалари ўзаро рақобат олиб боришди. Бу сафарги ўйинда Андрей Фёдоров Ўткир Юсуповга илк дақиқалардан имконият берди. “Ёзёвон-Лочинлари”га қарши баҳсда Абдумавлон Абдужалилов жамоа дарвозасини қўриқлаган эди. Шунингдек, ярим ҳимоячи Дамир Низанов ҳам “Норин”га қарши асосий таркибда ўйин бошлади. Айтиш керакки, Дамир “Ёзёвон-Лочинлари”га қарши рақобатда ўзидан яхши таассурот қолдирган эди.


Ўйинга келадиган бўлсак, беллашув “Нефтчи-1” футболчиларининг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Отабек Исроилов томонидан киритилган тўп Андрей Фёдоров шогирдларига турнирдаги иккинчи ғалабани тақдим этди. Маълумот ўрнида, “Нефтчи-1” ўтган галги баҳсда “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси 4:1 ҳисобида таслим қилган эди.

“Ҳоким кубоги-2016”. Қиргули. “Нефтчи” СК стадиони.

“Норин” (Наманган) – “Нефтчи-1” (Фарғона) 0:1

Гол: Отабек Исроилов.

“Норин”: Артум Парвонов, Алижон Алижонов, Алишер Абдуллаев, Шоирбек Рўзиев, Фаррух Нурбоев, Сардор Сафаров, Достон Ибрагимов, Элдор Эргашев, Анвар Абдуқодиров, Шокир Ёқубжонов, Умар Тўхтасинов.

Захирадан ўйинга қўшилганлар: Жавоҳир Садиров, Муҳаммад Нуриддинов, Дилнур Маликов, Шаҳбоз Эргашбоев, Илҳом Тожибоев, Муқум Тошматов, Искандер Исмоилов.

“Нефтчи-1”: Ўткир Юсупов, Шукур Пўлатов, Достон Турсунов, Илхом Бойдедаев, Умид Қодиров, Мухсин Убайдуллаев, Сардор Эминов, Алишер Саматов, Шерзод Ҳакимов, Дамир Низанов, Отабек Исроилов.

Захирадан ўйинга қўшилганлар: Абдумавлон Абдужалилов, Сардор Қулматов, Дилёр Ирматов, Жавоҳир Расулов, Бахтиёр Ёқубов, Абдураҳмон Абдулхақов, Мурод Бобожонов.

Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи-1” навбатдаги ўйинини 3 февраль куни “Андижон” жамоасига қарши олиб боради. Андижонликларга қарши беллашув ҳам Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 15:00да бошланади.

“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar