Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

03.02.2016

"Ҳоким кубоги-2016". “Қўқон-1912-1” – “Қизилқум” 2:3

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 241
"Ҳоким кубоги-2016". “Қўқон-1912-1” – “Қизилқум” 2:3

“Вилоят Ҳокими Кубоги-2016”

“В” гуруҳи

4-тур

“Қўқон-1912-1” – “Қизилқум” 2:3 (0:1)

Голлар: Отабек Ҳайдаров- 83, 85. – Акмал Рустамов-41, Баҳриддин Ваҳобов-64, Окей Иузи – 78.

Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Рустам Толибжонов, Шохрух Аъзамов.

“Қўқон-1912-1”: Ғайрат Ҳасанов, Ойбек Нурбоев, Илья Ильин, Сардор Қаҳҳоров, Илҳом Комилов, Баҳодир Акрамов, Алишер Зиявуддинов, Абдуллох Олимов, Алибобо Раҳматуллаев, Отабек Зокиров, Отабек Ҳайдаров.

Захира: Руслан Матниязов, Носирбек Отақўзиев, Азиз Тўхтабоев, Ориф Мамажонов, Фурқат Ҳасанбоев, Абдул Азиз Юсупов, Ойбек Рустамов.

“Қизилқум”: Эркин Жабборов, Георги Квесивешвили, Акмал Рустамов, Вячеслав Шевченко, Баҳриддин Ваҳобов, Файзулла Қамбаров, Алишер Юсупов, Шерали Жўраев, Самандар Шодмонов, Илҳом Юнусов, Адрей Деркач.

Захира: Артём Макосин, Ивузи Оке, Руслан Вагапов, Агада Сандей, Алишер Холиқов, Азизбек Усмонов, Отабек Нарзуллаев.

Учрашув мухлислар кутганидек шиддатли тарзда бошланди. Ҳар икки жамоа ўйин бошида ташаббусни қўлга олишга интилишди. Айниқса, навоийликлар эътиборларини ҳужумга қаратган ҳолда ҳаракат қилишди.

41-дақиқага қадар жамоалар ҳужумлар билан алмашиб туришди. Лекин голдан дарак йўқ эди. Бир сафар Баҳодир Акрамовнинг жарима майдончаси яқинидан берган зарбаси Отабек Ҳайдаровга тегиб ўз йўналишини ўзгарди.

Орадан ҳеч қанча ўтмай, учрашувда ҳисоб очилди. Шерали Жўраевнинг бурчакдан оширга тўпини Акмал Рустамов дарвозага аниқ йўллади – 0:1.

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларда мухлисларга гол бошқа гол кўриш насиб этмади.

Иккинчи бўлим ўртасигача жамоалар ўртасида тенг кураш кечаётган эди. 64-дақиқага келиб Баҳриддин Ваҳобов ўртадаги фарқни иккитага оширди – 0:2.

78-дақиқада “Қизилқум” жамоасида йиғинига келган Оке Иузи жарима майдончасидаги пала-партишликдан унумли фойдаланиб, дарвозани нишонга олди – 0:3.

83-дақиқада Отабек Ҳайдаров ҳисобни қисқартирди – 1:3.

85-дақиқада навойиликлар жарима майдончалари ичида Отабек Ҳайдаровни йиқитишди. Вазиятга яқин турган бош ҳакам пенальти белгилади ва “Қизилқум” футболчиси Азиз Усмоновни огоҳлантирди.

Азиз Усмонов эса сариқ карточка олгани учун ҳакам билан тортишди. Натижада иккинчи марта огоҳлантирилиб, майдондан четлатилди.

Пенальтини эса Отабек Ҳайдаров аниқ амалга ошириб, ҳисобни қисқартирди – 2:3.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar