Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

02.02.2016

Анвар Ғофуров: "Мухлислар “Бунёдкор” учун бирлашишлари шарт"

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 130
Анвар Ғофуров: "Мухлислар “Бунёдкор” учун бирлашишлари шарт"

Янги йилнинг дастлабки кунларида тажрибали футболчи Анвар ­­­
Ғофуров­­­­­­­­нинг «Бунёдкор»дан бошқа жамоага кетаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Аммо у янги мавсумга айнан «қалдирғочлар» билан тайёргарлик кўрмоқда. Sports.uz портали футболчининг келажак режаларини билиш мақсадида Ғофуровни суҳбатга тортди.

- Анвар, айтинг-чи, фубол ўйнашни қачондан бошлагансиз? Футболдаги илк қадамларингиз қайси клубда қўйилган?

- Футбол ўйнашни бошлаганимга анча бўлди. Ёдимда бор, ўшанда 6 яшар болакай эдим. Акам билан доим тўп ортидан қувиб юрардик. Кейинроқ дадамнинг хоҳишлари билан футбол тўгарагига қатнаша бошлаганмиз. Шундан бери менинг ҳаётим спортнинг бу турига узвий боғланиб қолган. Катта футболдаги илк қадамларни эса Жиззахда қўйгандим.

- Фаолиятингиз аввалида қандай қийинчиликларга дуч келгансиз?

- Биринчи бор олий лигада иштирок этувчи клубга келганимда, менга қишки йиғин ўта мураккаб туюлган. Чунки биз шу қадар кўп югурардикки, бунақасини умуман тасаввур қилмагандим. Бундай пайтларда янада кучлироқ клубда тўп суриш ёки терма жамоа аъзосига айланиш ҳақидаги хаёллар билан ўзимни-ўзим руҳлантирардим. Кейинги фаолиятим ўзим истагандек тус олишида бунинг катта ҳиссаси бўлди.

- Машаққатли кунларда футболдан кетиш ҳақида ҳам ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

- Йўқ. Яқин-яқингача бу ҳақда умуман ўйламагандим. Лекин ҳозирга келиб 33 ёшга тўлдим ва истайсизми-йўқми, энди катта футболдаги фаолиятни тугатиш ҳақида ҳам фикр сура бошлайсиз. Аммо соғ-омонман, мураббийлар талабларини бажара олар эканман, майдонга чиқавераман.

- Ўзбекистоннинг кўплаб клубларида тўп сургансиз. Айтинг-чи, уларнинг қай бири ҳаётингизда ўчмас из қолдирган?

- Очиғини айтсам, мен тўп сурган ҳар бир клубнинг ҳаётимда ўз ўрни бор. Яъни, қайси жамоа шарафини ҳимоя қилган бўлсам, ўша ерда ўзим учун кўпгина янги жиҳатларни кашф қилганман. Шундай экан, мен билан ҳамкорлик қилган ва янги дўстлар орттиришимга сабаб бўлган барча клубларга миннатдорчилик билдираман.

- Бир вақтлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ҳам ўйин­лар ўтказгансиз. Ўша даврлардаги МТЖ билан ҳозиргисининг кучларини таққослай оласизми?

- Биласизми, мен бундай таққослашларни ёқтирмайман. Негаки, у даврларда футболга бошқача кўз билан қараларди. Ҳозирги қарашлар эса умуман бўлакча. Чунончи, футбол бир жойда тўхтаб турмайди. У кун сайин ривожланмоқда. У пайтдаги МТЖ ўз даври учун кучли эди. Ҳозирги терма эса бугунги кун учун кучли.

- Маълумки, фаолиятингиз фақат ўзбек клубларида кечди. Нима учун ўзингизни хориж жамоаларида синаб кўрмагансиз?

- Дарҳақиқат, узоқ йиллардан бери фақат ўзимизнинг клубларда тўп сурдим. Ўз вақтида менга хориждан таклифлар ҳам бўлган. Аммо турли сабаблар туфайли фаолиятимни чет элларда давом эттира олмаганман.

- «Бунёдкор» янги мавсумдан нималарни кутмоқда? ОЧЛда гуруҳ босқичига чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- «Бунёдкор» олдига ҳар доимгидек, энг юқори вазифалар қўйилган. Тўғри, бир-икки мавсумдан бери жамоамиз ўзи истаган натижаларга эриша олмаяпти. Лекин бу авлодлар алмашинуви билан боғлиқ жараён ва ўйлайманки, тез орада «Бунёдкор» аввалгидек кучга киради. ОЧЛга келсак, менимча, бу турнирда бизнинг имкониятимиз бошқаларникидан кам эмас. Қолаверса, «плей-офф»ни ўз майдонимизда ўтказамиз. Бу эса бизга қўшимча устунлик беради. Умид қиламанки, шу куни мухлисларимиз стадионни тўлдириб ўтириб, бизни қўллаб-қувватлашади. Зеро, бундай пайтда бир клуб бутун мамлакат шаънини ҳимоя қилади. Шундай экан, мухлислар ҳам ички чемпионатда қайси жамоага ишқибозлик қилишларидан қатъий назар, бирлашишлари лозим.

- Сиз Сколари, Бабаян, Қосимов каби кўплаб машҳур мураббийлар қўли остида машғулотлар ўтагансиз. Уларнинг ичида кимнинг мураббийлик салоҳиятини кучлироқ, деб ҳисоблайсиз?

- Тўғриси, мана шундай мутахассислар билан ишлаш бахтига муяссар бўлганим учун ўзимни омадли инсон, деб ҳисоблайман. Лекин улардан бирини бошқалардан яққол ажратиб кўрсатиш ниятим йўқ. Чунки ҳар бир мураббий футболга, шогирдларига нисбатан турлича ёндашиши мумкин. Футболчи эса қайси мураббий қўли остида тўп сурмасин, барибир, ундан ўзи учун керакли қандайдир омилларни ўзлаштиради.

- Сизнинг жаҳон ва ўзбек футболидаги кумирларингиз?

- Жаҳон миқёсида олсак, турли вақтларда турли футболчиларга ҳавас қилганман. Масалан, бир вақтлари Европада Рональд Куман, Паоло Мальдини, Матиас Заммер, Алессандро Неста, Роналдо («Сўйлоқ»)ларнинг ўйинларини катта қизиқиш билан кузатардим. Ҳозир Месси ва «Барселона»нинг ҳар қандай ўйинини берилиб томоша қиламан. Ўзбекистондан эса М. Қосимов, С. Лебедев, О. Шацкихларнинг ўйинлари ёқарди.

- Хоббингиз борми? Умуман, бўш вақтларда нима билан шуғулланасиз?

- Биласизми, аслида футболчи учун бирор хобби танлашнинг ўзи бир муаммо. Чунки аксарият ҳамкасбларим бўш вақт топилди дегунча, оиласи даврасига ошиқишади. Ўзим ҳам шундай қиламан. Яъни, имкон туғилиши ҳамоно оила аъзоларим билан биргаликда табиат қўйнига шошиламан.

- Миллий терма жамоа бошқарувини Самвел Бабаянга топширилишига қандай қарайсиз?

- Ўйлайманки, Самвел Вячеславович бунга арзийди. Чунки у «Пахтакор»даги узоқ йиллик фаолияти орқали ижобий натижаларга эриша оладиган инсонлигини исботлади.

- Келажак режаларингиз қандай? Агар мураббийлик фаолиятини бошлаб олсангиз, Ўзбекистон клубларида ишлашни хоҳлармидингиз ёки хориж жамоаларида?

- Келажакка мўлжалланган режалар кўп, аммо уларнинг қайси бири амалга ошади, қай бири йўқ, буниси ёлғиз Яратганга аён. Албатта, бутсаларимни михга илганимдан кейин ҳам футбол ичида қолмоқчиман. Вақтлар ўтиб, қайсидир жамоага мураббий сифатида нафим тегса, хурсанд бўлардим.

Земфира Яблокова суҳбатлашди

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar