Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

01.02.2016

"Локомотив": Осиё чемпионлар лигаси тақвимида ўзгариш

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 225
"Локомотив": Осиё чемпионлар лигаси тақвимида ўзгариш

ОФК Осиё чемпионлар лигасида иштирок этувчи жамоаларга янги тақвимни юборди. Унда бир қатор ўзгаришларни кузатиш мумкин.

Мусобақанинг “А” гуруҳида иштирок этадиган “Локомотив” 1-турни ўз майдонида ўтказиши ва сўнгги турда ҳам рақибини Тошкентда қабул қилиши керак эди. Амалда ҳам шундай бўлади, лекин рақиблар кетма-кетлигида ўзгариш бор.

23 февраль куни пойтахтимизга плей-офф босқичидан ўтиб олган жамоа ташриф буюради. Бу йўлда Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиход” ҳамда Иорданиянинг “Ал-Вихдат” клублари 9 февраль куни беллашишади. Аҳамиятли томони, мазкур жуфтлик ғолиби 2-турда энди “Локомотив”ни ўз майдонида қабул қилади. 2-тур аввалдан белгилаб қўйилганидек, 1 март куни бўлиб ўтади.

15 март куни “темирйўлчилар” Эронда “Сепахон” меҳмони бўлишади. 6 апрель санасига тайинланган 4-турда энди форслар “Локомотив” стадионига ташриф буюришади.

Гуруҳдаги учинчи рақиб – БААнинг “Ан-Наср” жамоаси билан ўйинлар 5-6 турларга белгиланган. 20 апрель куни жамоамиз Амирликларда меҳмон бўлади. 4 май куни эса гуруҳнинг сўнгги тури доирасида “Ал-Наср”ни қабул қилади.

Қуйида “А” гуруҳи ўйинлари тақвими билан танишиб олишингиз мумкин:

1-тур. 23 февраль

Сепахон – Ан-Наср

Локомотив – Плей-офф ғолиби

2-тур. 1 март

Ан-Наср – Сепахон

Плей-офф ғолиби – Локомотив

3-тур. 15 март

Плей-офф ғолиби – Ан-Наср

Сепахон – Локомотив

4-тур. 6 апрель

Ан-Наср – Плей-офф ғолиби

Локомотив – Сепахон

5-тур. 20 апрель

Плей-офф ғолиби – Сепахон

Ан-Наср – Локомотив

6-тур. 4 май

Сепахон – Плей-офф ғолиби

Локомотив – Ан-Наср

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar