Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

01.02.2016

Осиёнинг энг кучли миллий чемпионатлари: БАА Про Лигаси

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 269
Осиёнинг энг кучли миллий чемпионатлари: БАА Про Лигаси

Сўнгги пайтларда барчамиз гувоҳ бўлаётганимиздек, Осиёда ҳам футбол йил сайин ривожланиб бормоқда. Клублар-у терма жамоалар ўртасида рақобат ортиб, нуфузли мусобақаларда ғолиб чиқиш борган сайин қийинроқ кўриниш олмоқда.

Диққатга сазовор жиҳати шундаки, сенсацион натижалар ва воқеалар нафақат терма жамоалар миқёсида, балки қитъамизнинг турли миллий чемпионатларида ҳам рўй бермоқда. Масалан, эндиликда жаҳон тан олган юлдуз – Хави Қатарда фаолият юритмоқда. Тан олиш лозим, дастлаб бу хабар чиққанида кўпчилик ҳайрон қолганди. Аммо секин-аста бутун дунё Осиё жамоалари ҳам молиявий жиҳатдан юксалиб, ўйин сифатини ҳам яхшилаб боришаётганини кўриб турибди. Натижада эса Осиёдаги турли лигаларда ҳам рақобат ошиб, чемпионатлар томошабоплиги ортиб бормоқда.

Осиёнинг энг кучли миллий чемпионатлари: Қатар Юлдузлар Лигаси

Биласиз, Осиёдаги энг кучли лигалар тўғрисида сиз – азиз ўқувчиларимизга қизиқарли маълумотлар бериб бормоқдамиз. Эндиги навбат қитъамизда ўз нуфузига эга бўлган Бирлашган Араб Амирликлари чемпионатига.

Осиёнинг энг кучли миллий чемпионатлари: БАА Про Лигаси

БАА Про Лигаси қисқача ташрифномаси:


Ташкил этилган йили

1973-йил

Иштирокчи жамоалар сони

14 та

Қуйи дивизиони

Биринчи Лига

Халқаро мусобақаси

ОФК Чемпионлар Лигаси

Амалдаги чемпион

Ал Айн

Энг кўп совриндор жамоа

Ал Айн (12 та чемпионлик унвони)


Амирликлар Про Лигасига 1973 йилда асос солинган. Айнан ўша йилдан бошлаб мазкур мамлакатда ички биринчилик мусобақалари ўтказиб келинади. Дастлаб мазкур лига – БАА Футбол Лигаси дея номланиб келинган. 2007 йилдан бошлаб эса унга БАА Про Лигаси мақоми берилди. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, 2013/14 мавсумдан бошлаб мазкур лига БАА Араб Кўрфази Лигаси деб ҳам номлана бошланди.

БААнинг илк чемпиони “Шаржа” клубидир. Мазкур жамоа 1973/74 мавсумда илк бор чемпионликни тантана қилган. Умуман олганда ушбу клуб уй-музейида яна 4 та чемпионлик унвони мавжуд. БААнинг энг соврондор клуби эса “Ал Айн” саналади. “Ал Айн” ҳаммаси бўлиб 12 марта мамлакат чемпионати олтин медалларига эга чиққан.


Жамоа

Чемпионлик

Ғалаба қозонилган мавсум

Ал Айн

12

1976–77, 1980–81, 1983–84, 1992–93, 1997–98, 1999–00, 2001–02, 2002–03, 2003–04, 2011–12, 2012–13, 2014-15

Ал Васл

7

1981–82, 1982–83, 1984–85, 1987–88, 1991–92, 1996–97, 2006–07

Ал Аҳли

6

1974–75, 1975–76, 1979–80, 2005–06, 2008–09, 2013–14

Шаржа

5

1973–74, 1986–87, 1988–89, 1993–94, 1995–96

Ал Ваҳда

4

1998–99, 2000–01, 2004–05, 2009–10

Ал Наср

3

1977–78, 1978–79, 1985–86

Ал Шабаб

3

1989–90, 1994–95, 2007–08

Ал Жазира

1

2010–11


Осиёнинг энг кучли миллий чемпионатлари: БАА Про Лигаси

Ўтган мавсумда ҳам “Ал Айн” чемпионликни қўлга киритди ва Осиё Чемпионлар Лигасининг янги мавсуми учун тўғридан-тўғри гуруҳ босқичига йўлланма соҳибига айланди. Қолаверса, ушбу клуб БААда чиндан етакчи эканини жорий йилда ҳам намойиш этмоқда. Айни дамга келиб Омар Абдулраҳмоннинг жамоаси мусобақа жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

Шу ўринда алоҳида таъкидлашимиз жоизки, БАА миллий чемпионатида ташкилотчилик борасида муаммо умуман йўқ. Боиси ҳамюртимиз Алишер Никимбаев фаолият олиб бораётган Про Лига ташкилий ишларни наъмунадагидек олиб боради. Футболчилардан шунчаки майдонга чиқиш ва чиройли ўйин намойиш этиш талаб этилади, холос! БААлик футболчиларнинг ўйинлари Abu Dhabi Sports, Dubai Sports телеканаллари томонидан намойиш этилади. Про Лиганинг тур доирасидан ўрин олган барча учрашувларнинг эфирга узатилишини ҳам эътироф этиб ўтиш жоиз.

Осиёнинг энг кучли миллий чемпионатлари: БАА Про Лигаси

Хабарингиз бор, айни дамда БАА Про Лигасида икки нафар ўзбекистонлик футболчилар фаолият олиб боришмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азизбек Ҳайдаров Дубайнинг “Ал Шабаб” жамоаси етакчиси бўлса, тажрибали ҳимоячи Шавкат Муллажонов яқиндагина “Ал Шааб” клуби аъзосига айланди.

БАА Про Лигасида тўп сураётган юлдузлар


Азизбек Ҳайдаров – “Ал Шабаб”

Осиёнинг энг кучли миллий чемпионатлари: БАА Про Лигаси

БАА чемпионатидаги энг таниқли футболчилардан бири – бу ҳамюртимиз Азизбек Ҳайдаровдир. Ушбу футболчи 2011 йилдан буён “Ал Шабаб” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 30 ёшли маҳоратли ярим ҳимоячининг барқарор ўйин намойиш этиши туфайли дубайликлар Ҳайдаровни ҳамон ўз жамоаларидан ҳеч қаерга қўйиб юборишмаяпти. Жамоадошларини тез-тез голли узатмалар билан таъминлайдиган Азизбек Ҳайдаров мунтазам равишда ўзи ҳам рақиб дарвозасини ишғол этиб туради. Унинг яна бир неча мавсум давомида “Ал Шабаб” сафида ёрқин ўйин кўрсатишига умид қилсак бўлади…

Кенуайн Жонс – “Ал Жазира”

Осиёнинг энг кучли миллий чемпионатлари: БАА Про Лигаси

“Ал Жазира” жамоаси қишки трансферлар пайтида тринидадлик ҳужумчи Кенуайн Жонсни таркибга қўшиб олди. Илгари “Саутгемптон”, “Сандерленд”, “Сток Сити” жамоаларида ўйнаган 31 ёшли улкан тажрибага эга футболчи аслида “Кардифф Сити” аъзоси саналади. Ҳужумларни самарали якунлай оладиган форвардга эҳтиёж сезган араб жамоаси Кенуайн Жонсни мавсум сўнггига қадар ижарага олди ва ушбу футболчи аллақачон янги жамоасига наф келтиришни бошлаб юборди.

Нилмар – “Ал Наср”

Осиёнинг энг кучли миллий чемпионатлари: БАА Про Лигаси

БАА чемпионатида фаолият олиб бораётган машҳур футболчилардан яна бири – бразилиялик таниқли ҳужумчи Нилмардир. 31 ёшни қаршилашга улгурган ушбу футболчи илгари “Интернасьонал”, “Лион”, “Вильярреал” каби жамоалар сафида ҳаракат қилган. Шунингдек, Нилмар ўтган давр мобайнида Қатар Юлдузлар Лигасида ҳам бир мудат тўп сурди. “Ал Райян” ва “Ал Жаиш”да ўйнаган бразилиялик футболчи эндиликда “Ал Наср” муваффақиятларига ўзининг муносиб хиссасини қўшмоқда. Киритаётган ажойиб голлари сабаб БААлик ишқибозлар Нилмарни анча ёқтириб қолишган. Ўз вақтида Бразилия терма жамоаси сафида Конфедерациялар кубогида зафар қучган Нилмар катта эҳтимол билан фаолиятини айнан БААда тугатади.

Омар Абдулраҳмон – “Ал Айн”

Осиёнинг энг кучли миллий чемпионатлари: БАА Про Лигаси

Омар Абдулраҳмон, шубхасиз, БАА футболининг айни кундаги биринчи рақамли юлдузи. 24 ёшли футболчи нафақат “Ал Айн”да, балки Амирликлар терма жамоасида ҳам етакчи саналади. Аслида Саудияда таваллуд топган Абдулраҳмонни ҳамюртимиз Сардор Рашидов қаторида Осиёнинг энг иқтидорли ва келажаги порлоқ ўйинчиларидан бири дея бежизга эътироф этишаётгани йўқ. Боиси ушбу футболчи чиндан ҳам юксак маҳоратга эга. Ҳужумкор ярим ҳимоячи ўрнида ҳаракат қилувчи мазкур футболчи ўйин давомида ўзининг тезкор ҳаракат қилиши ва рақиб дарвозасига узоқдан аниқ йўллайдиган кучли зарбалари билан ажралиб туради. Сўнгги вақтларда унга Европанинг бир нечта жамоаси қизиқиш билдираётгани ҳақида ҳам хабарлар пайдо бўлганди.

Аҳмад Ҳалил – “Ал Аҳли”

Осиёнинг энг кучли миллий чемпионатлари: БАА Про Лигаси

БАА Про Лигасида ўйнаётган футболчилар ҳақида гап кетганда Аҳмад Ҳалилни ҳам эслаб ўтмаса бўлмайди. 2015 йил якунларига кўра “Осиёнинг энг яхши футболчиси” дея эътироф этилган Ҳалил ҳам худди Омар Абдулраҳмон каби БААнинг “Олтин авлод”и вакили саналади. Бизнинг олимпиячиларимизни доғда қолдириб, Лондон Олимпиадасида қатнашган БААлик футболчиларнинг етакчиси айнан шу футболчи эди. Ҳозирда 24 ёшда бўлган Аҳмад Ҳалил ўтган вақт мобайнида БААнинг етакчи жамоаларидан бири саналадиган “Ал Аҳли” клуби “мотори”га айланиб олди. Ортда қолган мавсумда “Ал Аҳли”нинг Осиё Чемпионлар Лигаси финалига қадар етиб боришида ўзининг муносиб хиссасини қўша олган Аҳмад Ҳалил якунда қитъада йил футболчиси деб топилди.

Осиёнинг энг кучли миллий чемпионатлари: БАА Про Лигаси

Гувоҳи бўлаётганингиздек, БАА чемпионати савия жиҳатидан чиндан ҳам анча кучли. Мазкур миллий биринчиликда ўйин ташкилотчилиги-ю учрашувларнинг томошабоплиги борасида муаммо йўқ ҳисоби. Фақатгина стадионларга мухлисларнинг ташрифи кутилганидек эмас. Аммо буни Осиёдаги деярли барча чемпионатларда кузатиш мумкин бўлган оддий ҳол экани сиз-у бизга бирдек аён…

БАА Про Лигасида тўп сурган ўзбек футболчилари:


Осиёнинг энг кучли миллий чемпионатлари: БАА Про Лигаси

Улуғбек Бақоев – “Дубай ФК” (2011).
Осиёнинг энг кучли миллий чемпионатлари: БАА Про Лигаси

Александр Гейнрих – “Эмирейтс” (2012).
Осиёнинг энг кучли миллий чемпионатлари: БАА Про Лигаси

Жасур Ҳасанов – “Эмирейтс” (2012).
Осиёнинг энг кучли миллий чемпионатлари: БАА Про Лигаси

Ойбек Қиличев – “Ал Шааб” (2014).
Шунингдек, Миржалол Қосимов – “Ал Шабаб” (2002) ҳамда Тимур Кападзе – “Ал Шаржа” (2012) каби футболчиларимиз ҳам ушбу араб диёрида бир муддат фаолият олиб боришган.

Давоми бор…

Зоҳирбек Акрамхонов - деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar