Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

31.01.2016

Назорат учрашуви: “Чонбук Моторс” – “Насаф” 5:3

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 136
Назорат учрашуви: “Чонбук Моторс” – “Насаф” 5:3

“Насаф” футболчилари кеча Бирлашган Араб амирликларида ўтказаётган ўқув-машғулот йиғини доирасида Жанубик Корея чемпиони “Чонбук Моторс” жамоаси билан куч синашди.

Кечаги беллашув аввалгисидан фарқли равишда голларга бой бўлди. Беллашувнинг 23-дақиқасида “Чонбук Моторс” футболчилари ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Иккинчи бўлим бошида ҳужумчимиз Илҳом Шомуродов жамоадошлари ҳужумини муваффақиятли якунлади. Аммо орадан икки дақиқа ўтиб яна рақибимиз Элдор Суюнов қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди. 61-дақиқага келиб марказий ҳимоячимиз Шерзод Аъзамов гол уриб ҳисобни тенглаштирган бўлсада, 69-дақиқада яна Жанубий Корея чемпиони ҳужуми самарали якунлади – 2:3. 74-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда футболчиларимиз учрашувда учинчи маротаба мувозанатни тиклашди. Бу гал Артур Геворкян 11-метрлик жарима зарбасидан рақибга имконият қолдирмади. 76-дақиқада кореяликлар тўртинчи бор футболчиларимизни тўпни майдон марказидан бошлашга мажбур қилишди. Навбат бўйича энди вакилларимиз тўп киритишлари лозим эди. Ўйин сўнггига қадар футболчиларимиз ҳисобни тенглаштириш учун кўплаб ҳужумлар ташкил этишди. Аммо омад шу куни “Чонбук Моторс” футболчилари томонида эди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида улар яна бир бор дарвозамизга тўп киритиб, ўйинни ўз фойдаларига ҳал қилишди – 5:3.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar