Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

31.01.2016

Ла лига. «Барселона» «Атлетико»ни мағлуб этди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 183
Ла лига. «Барселона» «Атлетико»ни мағлуб этди

Испания чемпионатининг 22-тури доирасида бўлиб ўтган марказий ўйинда "Барселона" чемпионлик йўлидаги асосий рақибларидан бирини мағлуб этишга муваффақ бўлди.
Учрашувнинг дебюти "Атлетико" учун жуда омадли бўлди. Сауль ўнг қанотда Альбадан ўтиб кетди ва бурчакдаги байроқча ёнидан жарима майдончасига узатма берди. Назоратсиз қолган Коке эса 13 метрлардан дарвозани ишғол қилишга муваффақ бўлди.
Ушбу гол Симеоне шогирдларининг ишончига ишонч қўшди шекилли, улар яхши ўйнашда давом этишди. Фақат қўполликларни ошириб юборишди. Олдинга ўтиб шуни айтиш керакки, айнан ҳаддан ташқари қўполликлар "Атлетико"га ижобий натижага эришишида халал берди.
"Барселона" аста-секин ташаббусни ўз томонига оғдира бошлади ва 30-дақиқада ўз услубида дарвозани ишғол қилди. Неймар чап томонидан жарима майдончасига кирган Альбага узатма берди. Хорди бир ҳаракат билан ҳимоячини чалғитди ва ҳимоячилар орасида турган Мессига пас берди. Лео чап оёғи билан дарвозани ишғол қилди.
Орадан бор-йўғи 8 дақиқа ўтиб мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Алвеснинг майдон марказидан етказган узатмасидан кейин Суарес бирга бир вазиятга чиқди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади. Тўп Облакнинг оёқлари орасида ўтиб, тўрга бориб тушди.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, қўпол ўйин туфайли "Атлетико"нинг икки футболчиси майдондан четлатилди. Биринчи бўлим сўнгида Филипе Луис бутсасининг тишлари билан Мессининг тиззасига тепгани учун тўғридан-тўғри майдондан четлатилган бўлса, иккинчи бўлим ўрталарида Диего Годин иккинчи сариқ карточка туфайли майдонни тарк этди.
Шунга қарамай, мадридликлар майдонда 10 киши бўлиб ўйнаётганларида ҳисобни тенглаштиришга жуда яқин келишди. Баҳснинг 56-дақиқасида Карраско ўнг қанотдан узатма берди ва Гризманн дарвозабон майдончасига ичида тўпни дарвоза томон бурди. Тўп тасодифан Бравонинг оёғига тегиб, ён томонга кетди. Бу вазиятда "Барса"га омад кулиб боққанини таъкидлаш лозим.

Каталонияликлар ҳисобдан келиб чиқиб ўйнашда давом этишди. Улар тўпни йўқотмасликка, гол уриш учун яққол вазият юзага келмагунча дарвоза томон зарба бермасликка ҳаракат қилишди. Захирадан майдонга тушган Арда Турон яхши имконият бўлди, аммо унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.
"Барселона" кичик ҳисобдаги ғалабани сақлаб қолди ва ушбу ғалабадан кейин "Атлетико"дан 3 очкога илгарилаб кетди. Каталонияликлар ҳисобида яна битта захира ўйини борлигини яхши биласиз.

Испания Ла лигаси, 22-тур
Барселона – Атлетико 2:1 (2:1, 0:0)
Голлар: 0:1 – 10 Коке, 1:1 – 30 Месси, 2:1 – 38 Суарес.
Барселона – Браво, Пике, Альба, Дани Алвес (Серджи Роберто, 82), Бускетс, Ракитич (Туран, 67), Маскерано, Иньеста, Неймар, Месси, Суарес.
Атлетико – Облак, Хименес, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Габи (Гамес, 46), Коке, Феррейра Карраско, Фернандес (Томас, 76), Гризманн (Савич, 67), Сауль.
Огоҳлантиришлар: Годин (24), Габи (25), Хуанфран (41), Томас (90).

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar