Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

31.01.2016

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Шум бола»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 156
Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Шум бола»

Ёшлигимизда кўп оилали қўшнимиз бўларди. Ўзиям, еттита ўғил эди. Олтита ўғилнинг феъли бир-бирига ўхшар, биргина ўртанча фарзанд ҳаддан ташқари тўполончи эди. Бутун маҳалла шу боладан шикоят қиларди, унинг тўполонларидан безор эди ҳамма. Безорлик шу даражага чиққандики, қўшнимиз тўполончи боласини қаергадир вақтинчага олиб бориб ташлаган. Маҳалла тинчиб қолганди ўшанда. Ҳаммаёқ жим-жит. Ҳеч ким тўполон қилмайди. Аълочилар тўпланган синфга ўхшаб қолганди маҳалламиз.

Тўполончи маҳалладошимиз ярим йилча кўринмай кетди. Қайтиб келганида эса, кутилмаганда бутун маҳалла болалари уни қуршаб олишди. Саволлар ёмғири билан кутиб олинди шум бола: “Қаёққа кетиб қолдинг?” “Нимага кетдинг?” “Зерикмадингми?” Менга бу манзара биргина хулоса берарди – бутун маҳалла аслида шу тўполончи болага ўрганиб қолган экан. Усиз вужудга келган сукунат ва осойишта ҳаёт кўпчиликни, хусусан тўполонга ўч болакайларни зериктириб қўйган эди.

Моуриньони мен шу болага ўхшатаман. Унинг феъли, ўзини тутиши, куракда турмайдиган гапларни сўйлаб юбориши, фақат жанжаллар ўчоғида юриши ўша, ёшлигимда хотирамда сақланиб қолган шум болани ёдга солаверади. Ҳа, худди ўша болакай…

Моуриньо ўтган йили “Челси” билан шармандали натижалар қайд этавергач, унинг кетишини озмунча одам истамадими, дейсиз. Ўҳҳў, ўша пайтларда ОАВ фақат шу одам атрофида айланиб юрди. Охири Абрамович ўз тўполончисини кетказиб юборди. Футбол оламида озгина муддат бўлсин, португалиялик мутахассис кўринмай кетди. Бироқ… Бироқ, ҳозир қайтиш арафасида, сезяпсизми, унинг атрофини ўраб олишга шай бўлган “болакайлар” кўпайиб кетган?! Ҳа, Моуриньонинг озгинагина муддат футболда йўқлиги осойишта ва аълочи футбол оламини зерикарли қилиб қўйди. Ҳамма тартибли, ҳамма футбол билан банд. Маур борлигида тинмасдан сўкканлар, жанжалли воқеаларини танқид қилиб безор қилганлар бугун ич-ичларидан португалиялик мутахассисни соғиниб қолишди. Сездирмаётган бўлишлари мумкин, лекин бу инсонинг ўрни яққол билиниб қолганига иқрор бўлмоқдалар. Эрта-индин Маур Манчестер шаҳрига келиб, яхшилаб жойлашиб олгач, яна унинг тўполонларини, қолипда турмайдиган ишларини соғинишаётгани турган гап. Шахсан мен бу ҳолатни соғиняпман. Нега дейсизми, айтаман!

Табиатида жиззакилик бўлган, бошқалардан ажралиб туришга ошиқадиган одамлар бир ўринга қайтишганида ҳам ўша ишларини давом эттирадилар. Аниқроғи, янги кўринишда, янги услубда ўзларини кўрсатадилар. Жозенинг тўполончилиги қайси жабҳаларда намоён бўлади, деб ўйлайсиз?

У интрига билан яшайди. Интриганинг ўчоғида пайдо бўлиш санъатини ўзлаштирган. Газета саҳифаларида, айниқса, муқоваларида фақат ўзини кўргиси келади. Шов-шувли гаплар гапириб, ҳамманинг эътиборини ўзига қаратади. Хуллас, ўзбинлик феъли 100 градусга кўтарилган инсон. У бошқача бўлолмайди, уни бошқача кўрмоқчи бўлганлар эса хато қиладилар. Уни бошқача кўришимиз бизга завқли эмас. Маур шундайлигича Маурдир. У айнан шу ҳаракатлари билан футболнинг кемтик бир жойини тўлдириб келмоқда. Футболда унинг ўрнини бошқаси боса олмайди ҳам.

Маурнинг тактик жиҳатлари хусусида умуман гапирмоқчи эмасман ҳозир. Бу масалада ҳам унинг ўз услуби мавжуд, буни ҳамма тан олиб бўлган. Мен ҳозир унинг манзил танлаш хусусияти ҳақида қисқача гапирмоқчиман. Қаранг, “Реал”га келган даврларини эсланг. Мадрид ўша пайтда қандай аҳволда эди? Буюк бир “жанг”га ҳозирлик кўраётган, азалий душмани билан жонма жон олишаётган давр эди. Унга шу нарса керак эди. Айнан шу нарса.

Италиядаги даврини эсланг. Охирги йилларда интригаси йўқолиб бораётган А серияни гуллатиб келди. Жанжалга кўмиб келди. Англияга қайтишда ҳам Лондонни танлашига беш кетаман аммо. Сабаб дерби, дерсиз, йўқ, адашасиз. Маур тўполончи болакайга ўхшаб, кимнидир уриб юрмаса, кўнгли тўлмайдиган инсон. Венгер сиймосида у “тирик қопча” (жывой мешок) топиб олган.

Ҳозир эса Манчестерга келмоқчи, эшитяпсизми, Манчестерга! Қайсики, яна Пеп Гвардиола келиш эҳтимоли бор, яна ўша эски “жанг”ларни тирилтиришга имконият берадиган шаҳарга келмоқчи. Унга МЮнинг асрий анъаналарию, клуб таркибидаги йигитлар, менимча, у қадар қизиқ эмас. Уни қизиқтираётган жиҳат, яна тортишув, яна шов-шув, яна жанжаллар ўчоғи, хуллас, газеталарнинг олд саҳифаси қаҳрамонлиги…

Ишонасизми, йўқми, агар шу икки сиймо – Гвардиола ва Моуриньо битта шаҳарга келса, Манчестер олдинги йиллардаги Лондон сингари қайнайди. Матбуот аҳли тинмайди. “Эски қадрдонлар”, бир-биридан ҳар қанча қочишга уринса-да, тақдир уларни рўбаро қилаверадиган буюк инсонлар тўқнашуви гувоҳи бўламиз. Мен бу тўқнашувни томоша қилиш учун ҳаттоки Европа чемпионати ҳам тезроқ ўтиб кетишини, кейинги мавсум тезроқ бошланишини истаяпман. Чунки “маҳалламизнинг йўқолиб қолган тўполончи” болакайига берадиган бир қанча саволларим бор эди: “Қаёққа кетиб қолдинг?” “Нимага кетдинг?” “Зерикмадингми?”

Хайрулла Ҳамидов.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar