Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

30.01.2016

“Челси”нинг ниқоб таққан футболчилари рамзий термаси

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 178
“Челси”нинг ниқоб таққан футболчилари рамзий термаси

Лондоннинг “Челси” клубида бир нечта машхур футболчилар ҳаракат қилишган. Қизиқ томони шулар орасида ниқоб тақиб майдонга тушганлари ҳам етарлича топилади. Масалан Сеск Фабрегас, Фернандо Торрес, Жон Терри, Рамирес ва бошқалар. Ҳозир эса “аристократлар” сафида ниқоб таққан футболчиларнинг рамзий терма жамоасини сизларга тақдим этамиз.

Петр Чех. Гарчи ушбу дарвозабон “Челси”ни тарк этган бўлсада, у “аристократлар” учун муҳим аҳамиятга эга футболчи. Чунки Чех лондонликлар дарвозасини узоқ йиллар қўриқлаб келган. Лекин жамоа бошқарувига Моуриньо келгач посбон захирадан ўрин эгаллади. Кейин Чех “Арсенал”га ўтиб кетди.
“Челси”нинг ниқоб таққан футболчилари рамзий термаси

Паулу Феррейра. Бу футболчи ҳам вақтида “Челси” клубида фаолият олиб борган. Лекин жамоадаги рақобат туфайли Лондонни тарк этишга мажбур бўлган.
“Челси”нинг ниқоб таққан футболчилари рамзий термаси

Жон Терри. Англия терма жамоасининг собиқ футбочиси “Челси”нинг ҳақиқий афсоналаридан ҳисобланади. У узоқ йиллар мобайнида “аристократлар” таркибида тўп тепган. Ҳимоячи маълум муддат ниқоб таққан ҳолда майдонга тушган. Чунки юзидаги жароҳат шунга сабаб бўлган.
“Челси”нинг ниқоб таққан футболчилари рамзий термаси

Гарри Кэйхилл. Ушбу марказий ҳимоячи бир қанча вақт ниқобдан фойдаланишга эҳтиёж сезган. Чунки унда ҳам жароҳат бўлган. Сўнгги хабарларга қараганда, жамоа мутасаддилар унинг айни пайтдаги ҳолатидан норозилар. Шу боис ҳимоячи бу мавсум Лондонни тарк этиши мумкин.
“Челси”нинг ниқоб таққан футболчилари рамзий термаси

Сесар Аспиликуэта. Испаниялик ҳимоячи Эшли Коул кетгандан кейин асосий таркиб футболчисига айланди. У айни пайтга келиб чап қанотнинг доимий аъзоси ҳисобланади.
“Челси”нинг ниқоб таққан футболчилари рамзий термаси

Михаэль Баллак. Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси “Челси”даги фаолият олиб борганидан хабарингиз бор. Баллак нафақат Лондонда, балки бутун дунёда ҳам ўз мухлисларига эга. У ЕЧЛда “Барселона”га қарши учрашувда ҳакамни қандай таъқиб қилгани барчанинг ёдида бўлса керак. У ҳам “аристократлар” сафида тўп тепиши давомида ниқоб тақишга улгурган футболчилардан саналади.
“Челси”нинг ниқоб таққан футболчилари рамзий термаси

Рамирес. Бразилиялик ярим ҳимоячи “Челси”нинг содиқ футболчиларидан ҳисобланади. 29 ёшли ярим ҳимоячи “Крузейро” - “Бенфика” йўналиши билан Лондонга келган. Аммо у ҳам қишда Осиёга йўл олиши ҳақида хабарлар янграмоқда.
“Челси”нинг ниқоб таққан футболчилари рамзий термаси

Наманья Матич. Бу футболчи Моуриньо пайтида асосий таркибга киргандан сўнг ўз ўрнини ҳозирча бошқаларга бўшатгиси келмаяпти. Сербиялик хавбек Лондонга келгунича, 4 та чемпионат ҳавосидан “нафас” олган (Сербия, Словакия, Голландия ва Португалия).
“Челси”нинг ниқоб таққан футболчилари рамзий термаси

Сеск Фабрегас. Машхурликка Англиянинг “Арсенал” клубида эришган футболчи орада Испанияга ҳам “саёҳат” қилиб қайтди. Лекин у бу гал собиқ жамоасини эмас, Лондоннинг “Челси” клубини танлади. Испаниялик футболчи майдоннинг исталган жойида ҳаракат қила олади. Унинг “аристократлар”даги дастлабки мавсуми омадли чиқди. Лекин бу йил...
“Челси”нинг ниқоб таққан футболчилари рамзий термаси

Фернандо Торрес. Юлдузлик онларини “Атлетико” ва “Ливерпул”да ўтказган Фернандо Торрес “Челси”га келиб фақат пул ушлади десак адашмаган бўламиз. Фақатгина ЕЧЛ ярим финалидаги “Барселона”га қарши жавоб учрашувини инобатга олмаганда, албатта. Лекин испаниялик ҳужумчи Лондондаги қисқа муддатли фаолияти давомида ниқоб тақишга ҳам улгурганлардан ҳисобланади.
“Челси”нинг ниқоб таққан футболчилари рамзий термаси

Демба Ба. Катта умидлар билан сотиб олинган футболчи ишончни оқлай олмади. Демба Ба “Ньюкасл”даги ўйини “Челси”да намойиш эта олмади. Шу боис аллақачон сенегаллик форвард бошқа чемпионатда тўп тепмоқда.
“Челси”нинг ниқоб таққан футболчилари рамзий термаси

Қуида “Челси”нинг ниқоб таққан футболчиларининг рамзий терма жамоаси:

“Челси”нинг ниқоб таққан футболчилари рамзий термаси

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar