Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

30.01.2016

“Қизилқум” “Ҳоким кубоги” турнирини дуранг билан бошлади

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 245
“Қизилқум” “Ҳоким кубоги” турнирини дуранг билан бошлади

Шу кунларда Фарғона шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси анъанавий “Ҳоким кубоги” турнирида иштирокини бошлади.

Қуръага кўра, мусобақанинг “В” гуруҳида қатнашаётган навоийликлар дастлабки турда Қувасойнинг “Цементчи” футболчиларига қарши майдонга тушди. Ёмғир аралаш ёққан қор остида кечган мазкур баҳс “Истиқлол” стадиони қошидаги сунъий майдонда ўтказилди.

Ўйин кончиларнинг тўлиқ устунлигида ўтган бўлса-да, аммо ҳар икки жамоа аъзолари ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолдилар. Ўйиннинг иккинчи бўлими айниқса шиддатли кечди. Унда “Қизилқум” вакиллари бир неча бор голли вазиятларни юзага келтиришди. Жумладан, Вячеслав Шевченко, Баҳриддин Ваҳобовларнинг рақиб дарвозасига йўллаган зарбалари йўлига бир неча бор дарвоза устуни ва тўсини тўғаноқ бўлди.

Мазкур ўйинда “Қизилқум” таркибида ўтган мавсумни “Бухоро” жамоасида ўтказган Отабек Нарзуллаев майдонга тушди. Агар бу футболчининг хатти-ҳаракатлари мураббийларга маъқул келса, янги мавсум олдидан Отабек билан шартнома имзоланади.

Шунингдек, бугун жамоа машғулотларига тажрибали ярим ҳимоячи Руслан Вагапов (“Металлург”) келиб қўшилиши кутилмоқда.

Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма:

Ҳоким кубоги

“В” гуруҳи, 1-тур.

29 январь

“Қизилқум” (Навоий) — “Цементчи” (Қувасой) — 0:0.

Бош ҳакам: Равшан Копадзе

“ҚИЗИЛҚУМ”: Артём Макосин, Алишер Юсупов, Георгий Квесиешвили, Файзулла Қамбаров, Акмал Рустамов, Самандар Шодмонов, Илҳом Юнусов, Ғайрат Жумаев, Шерали Жўраев, Вячеслав Шевченко, Баҳриддин Ваҳобов.

Захирадан майдонга тушганлар: Андрей Деркач, Отабек Нарзуллаев, Алишер Холиқов.

“ЦЕМЕНТЧИ”: Элдор Исабоев, Жамшид Қобулов, Оқил Маҳмудов, Абдухолиқ Қурбонов, Жўрабек Ёқубов, Элиёр Мамасолиев, Сардор Сотиболдиев, Алишер Файзуллаев, Азиз Маткаримов, Муҳаммадсултон Фозилов, Элиёр Акбаров.

Захирадан майдонга тушганлар: Фаррух Турдиалиев, Раҳматулло Мелибоев, Исроил Турсунов, Баҳодир Қодиров, Давлат Ёрбеков, Ризо Айвазов, Жасур Абдураҳмонов.

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” жамоаси навбатдаги учрашувни 30 январь куни ўтказади. Шу куни “Нефтчи-2” футболчилари навоийликлар рақиби бўлади. Ўйин соат 15.30 да Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида бошланади.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar