Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

30.01.2016

18 миллион евро Хитой футболи учун рекорд!

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 198
18 миллион евро Хитой футболи учун рекорд!

Хитой чемпиони энг яхши тўпурарини нега айнан ўз рақобатчисига сотди? Хитой чемпиони ва ЧЛ-2015 ғолиби - «Гуанжоу Эвергранд» ўзининг энг яхши тўпурари, бразилиялик Элкесонни асосий рақобатчиларидан бирига сотди. Клуб раҳбарияти бу трансферни ватанпарварлик туйғуси билан изоҳлади.

18 миллион - Хитой учун рекорд

Яқинда Хитой футболида мавсумлар оралиғидаги энг шов-шувли трансфер амалга оширилди. 26 ёшли ҳужумчи Элкесон мамлакат чемпиони - «Гуанжоу Эвергранд» билан хайрлашиб, унинг асосий рақиби - «Шанхай Теллэйс» таркибини тўлдирди. Хабар берилишича, трансфер суммаси 18 миллион еврони ташкил этган ва бу Хитой футболи учун рекорддир. Барчамизга яхши таниш Луиз Фелипе Сколари бошқараётган «Гуанжоу» ўтган мавсум ўз тарихида 5-марта чемпионат ғолибига айланди. Шунингдек, Осиё ЧЛда 2-марта бош сов-ринни ютди. Жамоанинг ушбу муваффақиятларида Элкесоннинг роли катта бўлди. У «Эвергранд»нинг асосий «фигура»ларидан бири эди. Бразилиялик ҳужумчи Хитой клубига 2012 йили ўтганди - «Ботафого»дан. Эътиборлиси, у кейинги 2 мавсумда ҳам миллий чемпионатнинг тўпурарлар баҳсида финишга 1-ўринда етиб келди. Умуман, Элкесон 3 йил ичида «Эвергранд» либосини 111та ўйинда кийди ҳамда 77та гол уриб, унинг тарихидаги энг яхши голеадорга айланди.

Энди Элкесон Хитой вице-чемпиони - «Шанхай» шарафини ҳимоя қилади. Мазкур клубни швециялик Свен-Ёрен Эрикссон бошқаряпти. Умуман олганда, Шанхай жамоаси ўтган мавсум «Гуанжоу»нинг миллий биринчиликдаги «гегемон»лигини узиб қўйишга уринган ягона куч бўлди. Дейлик, Эрикссон жамоаси ўз сафига ярим ҳимоячи Дарио Конка ва ҳужумчи Асамоа Гьянни таклиф этиш билан анча кучайганди. Аммо финиш маррасида барибир, 2-ўрин билан чекланди. Тўғри, унинг қудратли «Гуанжоу»дан атиги 2 очко кам жамғарганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Хитой клубларини Қўллаб-Қувватлаши учун

Чемпионат етакчиси ўзининг энг яхши футболчисини осонгина қўйиб юборгани бироз ғалати туюлади. Ҳа, 18 миллион евро - катта маблағ ва бундай ажойиб таклифга эътибор қаратмаслик қийин. Айниқса, Хитой футболида. «Гуанжоу» расмий сайтида эса трансферга мутлақо бошқача изоҳ берилди. «Хитой жамоаларини Осиё ЧЛда қўллаб-қувватлаш, янада теранроқ айтганда, миллий футболимиз шуҳрати йўлида Элкесонни «Шанхай»га сотишга рози бўлдик» - клубнинг расмий баёнотида худди шундай дейилди. Эҳтимол, раҳбарият (Хитой ҳукуматига қандайдир боғлиқ жиҳати бордир) барчага яхши бўлишини, шунингдек, бразилияликка муаммо туғдирмасликни ўйлаб, шундай баёнот билан чиққандир. Зеро, маълумки, бразилияликлар табиатан яхши маош ортидан югуришга мойиллар.

Табиийки, молиявий тарафдан манфаатли таклиф ҳам савдонинг амалга ошишида муҳим ҳисобланган. Чунончи, «Гуанжоу» вақтида Элкесон учун 5,7 миллион евро тўлаганди. «Бу трансфер Хитой футболи учун рекорддир. Биз ҳужумчи учун сарфланган маблағни нафақат қайтариб олдик, балки сезиларли даражада фойда ҳам кўрдик», - дея изоҳ берди «Гуанжоу» вакили.

Хуллас, Элкесон «Шанхай» билан 4 йиллик шартномани расмийлаштирди. «Озгина хижиллик бор. Ахир мени чинакамига қўллаб-қувватлаган, ҳурмат қилган ва доимо илиқ муносабатда бўлишган мухлисларни ташлаб кетяпман. Умуман, «Гуанжоу» билан хайрлашишим ҳам қийин бўлди. Лекин ўйлайманки, клубда ўз олдимга қўйган мақсадларимга эришдим. Энди фаолиятимда янги иштиёқ - мақсадларни излаб, бошқа клубга кетяпман. Умид қиламанки, «Шанхай»да ҳам муваффақиятли юришни давом эттираман», - деди футболчининг ўзи. - Келишув амалга ошганидан хурсандман. Бразилияда ўйнаётган пайтим мени эътиборга олган «Гуанжоу» ва Марчелло Липпидан миннатдорман. Якунда клуб раҳбарияти мен билан шартнома тузишга қарор қилиб, Хитой футболи ривожига ҳисса қўшди. Умуман, «Гуанжоу»да фаолиятимдаги энг муҳим совринларга эга чиқдим. Дейлик, 2 марта Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этдим, Липпи, Каннаваро ва Сколари каби чемпион-мураббийлар қўл остида шуғулландим. Улар ўйин ва тактик уқув бобида ўсишимга ёрдам беришди».

Манба: «ССФ»,

Ў. УМАРОВ тайёрлади

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar