Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

30.01.2016

«Айбсиз айбдор»нинг дил изҳори ёки теннисда ҳам келишилган ўйинлар

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 162
«Айбсиз айбдор»нинг дил изҳори ёки теннисда ҳам келишилган ўйинлар

Шу йилнинг 18 январида старт олган Австралия очиқ чемпионати - Australian Open турнирининг илк кунида кутилмаган янгилик тарқалди - 16 нафар профессионал теннисчилар келишилган ўйинларда иштирок этганликда гумонланиб, уларга нисбатан тергов-суриштирув ишлари бошланди. Бунга ўхшаш воқеалар олдин ҳам кузатилган, албатта. Лекин бирданига тор-100ликка кирувчи 16 спортчининг айбланиши... 2014 йили шунга ўхшаш ҳодиса туфайли теннисдан бир умрга четлатилган Андрей Куманцовнинг фикрича, бундай шов-шувли маълумотнинг эълон қилиниши оддий ҳодиса эмас. Бунинг тагида қандайдир сир бўлиши ҳам мумкин. Буни у «Лента.ру» порталига берган интервьюсида айтиб ўтди.

- Сизнинг дисквалификациянгизга боғлиқ хабарлар бундан бир ярим йил олдин пайдо бўлганди. Лекин ҳалигача бу борада батафсил маълумотлар, далиллар тақдим этилмади. Айтингчи, ўшанда ўзи нима бўлганди?

- Биласизми, менга нисбатан айб­ловлар сербиялик дўстим Дэвид Савич билан ижтимоий тармоқлардаги ёзишмаларимиздан сўнг қўйилган. Биз у билан бир неча бор жуфтлик ўйинларида иштирок этганмиз. 2011 йилнинг октябрида эса уни дисквалифиция қилишди. Тўғрироғи, махсус тергов комиссияси аъзолари унинг компьютерини текшириб, бизнинг Skype тармоғи орқали қилган мулоқотларимизга эътибор қаратишади. Гўёки, биз бу суҳбатларда келишилган ўйинлар ҳақида гаплашган эканмиз. Аслида эса биз дўстим билан баъзи ўйинларга жуда кам пул тикилгани ҳақида гаплашиб, улар келишилган бўлиши мумкинлигини айтгандик, холос. Энг қизиғи, бизга дарҳол бирйўла 12та қоида бузилиши бўйича айблов қўйишди. Ваҳоланки, исбот-далиллар етарли бўлмаган ҳолларда кўпи билан учта ҳолат бўйича айблов қўйилади, холос. Хуллас, менинг телефонларим, сим-карталарим, банкдаги ҳисоб рақамларим синчиклаб текширилди. Аммо ҳеч қандай далиллар топилмади. Айтганча, Савичга қарши ҳам ҳеч қандай исбот топилмади.

- Сиз ўз айбингизни тан оласизми?

- Мен ҳеч қачон келишилган ўйин­ларда иштирок этмаганман. Шунинг учун бу айбга иқрор бўлмайман.

- Айблов бўйича апелляция бериб, номингизни оқлаб олишга ҳаракат қилмадингизми?

- Айни пайтда худди шу иш билан шуғулланяпман. Зеро, менга қарши қўйилган далиллар айблов учун етарли эмас. Менинг ўзим эса тоза спорт тарафдориман. Шундай экан, ҳақиқий айбдорлар жазоланиб, бегуноҳлар оқланишини истайман.

- «Айбсиз» деб топилишингизга қанчалик ишонасиз?

- Умид қиламанки, шу йилнинг ўзидаёқ ишимни қайта кўриб чиқишади. Чунончи, менинг дисквалификациям - очиқ-ойдин кўриниб турган ноҳақлик. Аминманки, тез орада Халқаро теннис федерацияси (ХТФ)даги кишилар мени ноўрин жазога тортишганини тушуниб етишади. Яқинда сербиялик дўстимнинг иши қайта кўриб чиқилди ва у қисман оқланди. Энди у ҳар қандай мусобақаларда иштирок этиши мумкин.

- Умрбод дисквалификация - ўта оғир жазо. ХТФнинг бу қарорини қандай қабул қилдингиз?

- Аввалига бундан қаттиқ хафа бўлмадим. Чунки, менга солинган жарима унчалик катта эмасди. Қолаверса, мен фақат «қисман айбдор» деб топилгандим. Аммо йиллар ўтгани сари жазо менинг фаолиятимга катта зарар етказганини ҳис қилмоқдаман.

Бу йилги Australian Open баҳслари бошланиши арафасида бирйўла 16 теннисчи келишилган ўйинларда иштирок этгани эълон қилинди. Нега бу ҳақда айнан ҳозир айтилди?

- Биласизми, менимча, бунинг икки сабаби бор: биринчиси, шу йўл ор­қали теннисдаги коррупцияга қарши кураш маркази ишлаётганини кўрсатмоқчи бўлишяпти. Ёки теннисдаги йирик амалдорларни шу орқали кескин чоралар кўришга ундашмоқчи. Айтганча, яна бир нарса каминани ҳайрон қолдирмоқда. Яъни, «қора рўйхат»га россиялик бир эмас, уч теннисчи киритилибди: Игорь Андреев, Теймураз Габашвили ва Александр Богомолов. Ваҳоланки, россиялик мутахассислар маълум бир мамлакат спортчилари бир вақтнинг ўзида келишилган ўйинларда иштирок эта олмасликларини аллақачон исботлашган. Қизиқ...

Қўйингки, бу саволингизга жавоб бериш учун менда аниқ фактлар йўқ. Шунинг учун бошқалар ўрнига жавоб беришдан ўзимни тияман.

- Сербиялик машҳур теннисчи Новак Жокович яқинда айтдики, 2007 йили Санкт-Петербургда ўтган турнирда унга биринчи даврадаги мағлубият учун 200 минг доллар ваъда қилишган экан...

- Менда бундай маълумот йўқ. Агар теннисчилар орасида кимдир келишилган ўйинларда иштирок этган бўлса ёки бундан хабардор бўлса, бошқалар каби, бу ҳақда ОАВлардаги янгиликлардан билиб оламан. Умуман олганда, бундай гап-сўзларнинг менга қизиғи йўқ. Чунки, ўзим ҳеч қачон бундай қора ишга қўл урмаганман.

- Australian Open турнирини кузатиб бораётган бўлсангиз керак. Хўш, сизнингча, кимлар яққол фаворит?

- Аёллар ичида шубҳасиз, америкалик Серена Уильямсга тенг келадигани йўқ, ҳозирча. Эркаклар мусобақасида эса Жоковичнинг имкониятлари баландроқ.

Исроил тайёрлади, "ИнтерСПОРТ" газетаси

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar